Sayt test rejimida ishlamoqda

Aлламбергенова Муққадас Руслановна фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
I. Умумий маълумотлар.
“Қадимги ёзма ёдгорликлар луғавий таркибининг тарихий-қиёсий тадқиқи” (Ўрхун-Энасой обидалари мисолида), 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Fil1486.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
Илмий раҳбар: Бобожонов Фарҳод Қурбанбаевич, филология фанлари номзоди, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Жиззах давлат педагогика институти, PhD.03/04.06.2020.Fil.113.02.
Расмий оппонентлар: Нормаматов Султонбек Эрмаматович, филология фанлари доктори, доцент; Ўразбоев Абдулла Дурдибаевич, филология фанлари доктори. 
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қадимги ёзма ёдгорликлар, хусусан, Ўрхун-Энасой обидаларининг тарихи, матнлари луғавий қатламларининг ўзига хос хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жаҳон туркологлари, Марказий Осиё туркийшуносларининг Ўрхун-Энасой обидалари тўғрисидаги маълумотларига таяниб турк-рун ёзувидаги ёдгорликлар географик жиҳатдан бир неча ареалга ажратилиб, улар ўртасидаги ареаллараро график, фонетик, лексик ва грамматик хусусийликлари аниқланган;
битиклардаги антропоним, зооним, топонимлар, диний қарашларни ифодаловчи сўзлар, табиат ҳодисаларини ифодаловчи ономастик бирликлар, инсон таъна аъзолари, маънавий қадриятлар, ижтимоий соҳани ифодаловчи, қариндошлик тушунчасини билдирувчи луғавий қатламга хос бирликларнинг туркий тилларнинг тадрижий ривожидаги  аҳамияти белгиланган;
Ўрхун-Энасой обидалари матнларида аниқланган Тўнюқуқ, Илтӓрис, Билга қаган, Бўғу қаған каби антропонимлар, буқа, кийик, товушқон, айғир сингари зоонимлар, Табғач, Откан, Кӧгмен, Шантунг каби топонимлар семантикаси туркий халқлар яшаш тарзи, урф-одатлари, дунёқараши билан боғлиқ эканлиги далилланган;
ҳозирги ўзбек адабий тилида ҳеч ўзгаришсиз айнан қўлланаётган ер, олтин, кўз, бош, қиз, ака, келин, қор, бўғуз, қиш, тун, кун каби сўзлар, фонетик ўзгаришлар билан етиб келган  қаған- хоқон, яғи- ёв, адақ- оёқ, аб-ов, суб- сув, амти-энди, бан-мен сингари сўзларнинг фонетик, лексик, семантик хусусиятлари тарихий-қиёсий аспектда аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қадимги ёзма ёдгорликлар луғавий таркибининг тарихий-қиёсий тадқиқи бўича олинган илмий натижалар асосида:
жаҳон туркологлари, Марказий Осиё туркийшуносларининг Ўрхун-Энасой обидалари тўғрисидаги маълумотларига таяниб турк-рун ёзувидаги ёдгорликлар географик жиҳатдан бир неча ареалга ажратилиб, улар ўртасидаги ареаллараро график, фонетик, лексик ва грамматик хусусийликлари ҳақидаги хулосаларидан  ФЗ-2016-0908165532 рақамли “Қорақалпоқ тилининг янги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси” номли фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2021 йил 09 июлдаги 152-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг назарий қисмининг материаллар билан бойитилишига эришилган;
битиклардаги антропоним, зооним, топонимлар, диний қарашларни ифодаловчи сўзлар, табиат ҳодисаларини ифодаловчи ономастик бирликлар, инсон таъна аъзолари, маънавий қадриятлар, ижтимоий соҳани ифодаловчи, қариндошлик тушунчасини билдирувчи луғавий қатламга хос бирликларнинг туркий тилларнинг тадрижий ривожидаги аҳамияти ҳақидаги хулосалардан ФА-А1-ГОО6 “Қорақалпоқ халқ қўшиқлари қўлёзма нусхаларини текстологик таҳлил қилиш ва нашрга тайёрлаш” номли амалий тадқиқот лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими, Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2021 йил 07 июлдаги 156/1-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг амалий қисмининг материаллар билан бойитилишига эришилган;
Ўрхун-Энасой обидалари матнларида аниқланган Тўнюқуқ, Илтӓрис, Билга қаган, Бўғу қаған каби антропонимлар, буқа, кийик, товушқон, айғир сингари зоонимлар, Табғач, Откан, Кӧгмен, Шантунг каби топонимлар семантикаси туркий халқлар яшаш тарзи, урф-одатлари, дунёқараши билан боғлиқ эканлиги тўғрисидаги натижаларидан Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти музейида маъруза шаклида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2021 йил 05 июлдаги 284-сон маълумотномаси). Натижада музейга ташриф буюрувчиларда тил тарихи, Ўрхун-Энасой обидаларининг лексик қатлами тарихий-этимологик таснифи ҳақида тасаввурлар пайдо бўлган; 
ҳозирги ўзбек адабий тилида ҳеч ўзгаришсиз айнан қўлланаётган ер, олтин, кўз, бош, қиз, ака, келин, қор, бўғуз, қиш, тун, кун каби сўзлар, фонетик ўзгаришлар билан етиб келган  қаған- хоқон, яғи- ёв, адақ- оёқ, аб-ов, суб- сув, амти-энди, бан-мен сингари сўзларнинг фонетик, лексик, семантик хусусиятлари тарихий-қиёсий аспектда аниқланганлиги ҳақидаги фикрлардан Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпанияси томонидан мунтазам ташкил этиб келинадиган “Хабарлар”, “Хайрли тонг” дастури ва 2021 йил 6 июлда “Ассалому алайкум, Қорақалпоғистон» тонгги кўрсатувини таёрлашда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпаниясининг 2021 йил 1-июньдаги 01.02/342-сон маълумотномаси). Натижада халқимизнинг туркий тиллар ҳақидаги тасаввурларини янада бойитишга эришилган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish