Sayt test rejimida ishlamoqda

Сатторова Моҳира Аминқуловнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Таълим кластери муҳитида ижтимоий йўналиш талабаларининг инклюзив тайёргарлигини компетенциявий ёндашув асосида ривожлантириш”, 13.00.01-Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.PhD/Ped1292. 
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти. 
Илмий раҳбар: Химматалиев Дўстназар Омонович, педагогика фанлари доктори.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01.
Расмий оппонентлар: Маҳкамов Улфат Илҳомович, педагогика фанлари доктори, профессор; Ҳакимова Муҳаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори. 
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади таълим кластери муҳитида олий таълим муассасалари ижтимоий йўналиш талабаларининг инклюзив тайёргарлигини компетенциявий ёндашув асосида ривожлантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ижтимоий йўналиш талабаларининг инклюзив тайёргарлигини таълим кластери муҳитида ривожлантиришнинг педагогик-психологик шарт-шароитлари инсонпарварлик, ҳуқуқий тенденциялар ҳамда инклюзив таълимнинг коммуникатив, конструктив, ташкилий, рефлексив компонентларини олий таълим амалиётига прогрессив мослаштириш асосида аниқланган;
бўлажак ижтимоий йўналиш мутахассисларини инклюзив таълимга тайёрлаш технологиялари муаммоли, лойиҳавий, ишбилармонлик, толерантлик, шахсга йўналганлик, қадриятлилик тамойиллари ҳамда талабаларни имконияти чекланган болаларга комплекс таъсирни вариатив қўллаш жараёнига тайёрлашнинг ташкилий-методик талаблари асосида такомиллаштирилган; 
ижтимоий йўналиш талабаларида инклюзив тайёргарликни ривожлантиришнинг дидактик модели таълим олувчиларда касбий потенциал имкониятларни ривожлантирувчи мақсадли, мотивацион, мазмунли, технологик жараён босқичларини имконияти чекланган болаларда ҳаётий компетенцияларни ривожлантиришга қаратилган дидактик таъминот муҳитида интегратив ташкил этиш асосида ривожлантирилган; 
бўлажак ижтимоий йўналиш мутахассисларининг инклюзив тайёргарлик даражаларини баҳолаш мезонлари таълим кластери субъектлари манфаатлари инобатга олинган ижтимоий фаолият траекториясига дифференциал ишлаш компетенция элементларини интенсив ривожлантиришга қаратилган касбий-амалий топшириқларни концентрик уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Таълим кластери муҳитида ижтимоий йўналиш талабаларининг инклюзив тайёргарлигини ривожлантириш технологияларини такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
ижтимоий йўналиш талабаларининг инклюзив тайёргарлигини таълим кластери муҳитида ривожлантиришнинг педагогик-психологик шарт-шароитларини миллий ва хорижий тенденциялар асосида аниқлаш ва илғор тажрибаларни олий таълим амалиётига прогрессив мослаштиришга оид таклифларидан “Педагогик маҳорат’’ номли ўқув қўлланмада фойдаланилган  (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 25-декабрдаги 538-сон буйруғи). Натижада ижтимоий йўналиш талабаларини инклюзив таълимга тайёрлашнинг методик таъминоти такомиллаштирилган; 
бўлажак ижтимоий йўналиш мутахассисларини инклюзив таълимга тайёрлашнинг муаммоли, лойиҳавий, ишбилармонлик, толерантлик, шахсга йўналганлик, қадриятлилик тамойилларига асосланган технологияларини амалиётга жорий этишга оид тавсиялари  ОТ-Ф1-049 рақамли “Талабаларда ассертив хулқни шакллантиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари” (2017-2021йй) мавзусидаги амалий лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Жиззах политехника институтининг 2021 йил 3 декабрдаги 02-2000-2005-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг касбий амалиётга мотивацион, психологик, ташкилий-педагогик тайёргарлигини мақсадли ва манзилли ривожлантирувчи имитацион муҳитни ташкил этишнинг мазмуни ҳамда шаклларидан фойдалиниш имконияти яратилган;
ижтимоий йўналиш талабаларида касбий потенциал имкониятларни ривожлантирувчи мақсадли, мотивацион, мазмунли, технологик жараён босқичларига асосланган моделини жорий этишга оид таклифлари асосида ОТ-Ф1-049 рақамли “Талабаларда ассертив хулқни шакллантиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари” (2017-2021йй) мавзусидаги амалий лойиҳанинг мазмуний компоненти ишлаб чиқилган (Жиззах политехника институтининг 2021 йил 3 декабрдаги 02-2000-2005-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак ижтимоий фанлар ўқитувчиларини инклюзив тайёргарлигини ривожлантиришга қаратилган блок-тузилмалар мазмунини амалиётга боғлиқ равишда ишлаб чиқишга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish