Sayt test rejimida ishlamoqda

Чўлиев Жамшид Рўзибоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «α-Аминонитрилар синтези ва уларни кимёвий таркиби асосида синфлаш», 02.00.09 – Товарлар кимёси, 02.00.10 – Биоорганик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.4.PhD/К258.
Илмий раҳбарлар: Кодиров Абдуахад Абдурахимович, кимё фанлари номзоди, доцент; Мамарахмонов Мухаматдин Хомидович, кимё фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/30.12.2019.K.05.01.
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Шавкат Вахидович, кимё фанлари доктори, профессор; Ахмадалиев Махамаджон Ахмадалиевич, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: α-аминонитриллар ва улар ҳосилаларини синтезлаш ҳамда уларни кимёвий таркиби асосида синфлаш бўйича янги товар кодларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор алифатик аминлар билан реакциялари олиб борилиб, N,N-диметиламинобензальдегидциангидрин синтез қилинган;
N,N-бис(α-цианизопропил)этилендиамин молекуласининг кристалл тузилиши рентген анализ усулида аниқланиб, унинг ТИФ ТН бўйича код рақами ишлаб чиқилган;
N,N-бис(α-цианизопропил)этилендиаминни турли реакцион муҳитда кислота ангидридлари билан таъсирлашганда реакция шароити ҳамда ангидридларнинг тузилишига қараб моно- ёки бис ацил ҳамда бензоил махсулотлари ҳосил бўлиши аниқланган;
N,N-диметиламино-бис(α-цианбензил)этилендиаминлар ва унинг янги ҳосилалари синтез қилишнинг самарали усули аниқланган;
илк бор α-аминонитриллар қаторида молекуласида фармакофор гуруҳ тутган ўсимликларни ўстирувчанлик хоссасига эга бўлган биологик фаол модда синтези ва унинг ўстирувчанлик хусусияти исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
α-Аминонитриллар ва уларнинг айрим ҳосилаларининг самарали синтез усуллари, модификацияси ва биологик хоссалари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
металлар коррозиясини келтириб чиқарувчи микроорганизмларга қарши α-аминонитриллар ва улар ҳосилалари “Муборак газни қайта ишлаш заводи” МЧЖда амалиётга жорий этилган (“Муборак газни қайта ишлаш заводи” МЧЖнинг 2019 йил 22 майдаги 688/GK-19-05 маълумотномаси). Натижада, N,N'-бис-(α-цианизопропил) этилендиамин бирикмаси металл конструкциялари ва қурилмаларининг эксплутацион муддатларини бир неча марта ошириш имконини берган;
α-аминонитриллар ва уларнинг айрим ҳосилаларининг самарали синтез усулларини, модификациясидан №ИОТ-2016-21 «α-Аминонитриллар асосида юқори самарали биологик фаол бирикмалар синтези» мавзусидаги инновацион лойиҳасида янги α-аминонитриллар ва уларнинг ҳосилаларидан биологик фаол моддалар синтез қилишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 6 июлдаги 89-03-2434-1330-сон маълумотномаси). Натижада, биологик фаоллиги бўйича ғўза экинининг ҳосилини 5-7 ц/га ошириш имконини берган;
синтез қилинган янги биологик фаол бирикма кимёвий таркиби асосида ТИФ ТН бўйича синфланиб, “N,N'-бис-(α-цианизопропил) этилендиамин ва ҳосилалари” учун – 2926 90 980 1 янги код рақами давлат божхона қўмитасининг «2022 йил aмалиётга жорий этиш рўйхати»га киритилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2021 йил 7 январдаги 1/16-005-сон маълумотномаси). Натижада, экспорт ва импорт қилинадиган биостимуляторларни тўғри таснифлаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish