Sayt test rejimida ishlamoqda

Хаджибаев Диёр Асадуллаевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Чанги кони глауконитини модификациялаб адсорбент олиш ва саноат техник сувларини тозалаш технологияси», 02.00.11 – Коллоид ва мембрана кимёси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Т2232.
Илмий раҳбар: Эркабаев Фурқат Илясович, техника фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, DSc.02/30.12.2019.K/T.35.01.
Расмий оппонентлар: Эшметов Иззат Дўсимбатович, техника фанлари доктори, профессор; Очилов Ғолиб Мамаюнусович, кимё фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Тошкент вилоятидаги “Чанги” кони глауконитини модификациялаш асосида олинган адсорбент ёрдамида турли саноат корхоналари техник ва оқова сувларини юмшатиш ва тозалаш технологиясини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
глауконит хомашёсини гравитацион бойитиш жараёнида пептизаторларнинг туридан қатъий назар 1-1,2% пептизатор қўшилганда глауконит минерали таркибидаги гилли қўшимчалар самарали тозаланиши аниқланган;
Чанги кони глауконитини гомогенизация қилиш асосида донадорлашган адсорбент олишнинг мақбул шароитлари аниқланган;
гранулаланган глауконитни термик фаоллаштиришнинг мақбул ҳароратининг мустаҳкамлигига таъсири аниқланган;
глауконит намунаси аввал 20 % ли НСl эритмасида 2 соат давомида қайта ишланиб, сўнгра 10 % ли NaCl эритмасида 1 соат давомида қайта ишланганда адсорбцион ҳажм 1,8-2,1 марта ошиши аниқланган;
глауконитли сорбцион материалларда оғир металлар катионлари қуйидаги кетма-кетликда Cr6+<Fe2+<Ni2+<Cu2+ ютилиши ва бунда сорбцион материал намуналаридаги катионларнинг максимал адсорбцияси Cr6+ ва Fe2+да, шунингдек Ni2+ ва Cu2+ да бир-бирига яқинлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Саноат корхоналари техник ва оқова сувларини қайта ишлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
техник сувларни табиий минераллардан олинган модификацияланган глауконит асосида юмшатиш технологияси «Жиззах пластмасса» АЖ ишлаб чиқариш корхонасида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2022 йил 14 январдаги 03-02/8-117-сон маълумотномаси). Натижада, корхона техник сувлари қайта ишланиб, ўрнатилган талабларга жавоб берадиган технологик айланма сув олинди ва йилига 20 000 м3 ичимлик суви тежалиши имконини берган;
саноат чиқинди сувлари таркибидан ажратиб олинган хром (III) оксидини хром пигменти сифатида қўллаш «ART GLOSS GALLERY» МЧЖ ҚКнинг «2023-2024 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар руйхати»га киритилган («ART GLOSS GALLERY» МЧЖ ҚКнинг 2021 йил 03 декабрдаги 12/II 2021-3-сон маълумотномаси). Натижада, четдан келтириладиган хром пигменти ўрнини босувчи пигмент олиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish