Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллаев Аброр Хушмуротовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Малгузар тоғларида (Ляйлягун минераллашув зонаси) олтиннинг жойлашиш космогеологик хусусиятлари ва шартлари», 04.00.03 – Геотектоника ва геодинамика. Петрология ва литология (геология-минералогия фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/GM99.
Илмий раҳбар: Турапов Мирали Камалович, геология-минералогия фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Геология ва геофизика институти, DSc.24/30.10.2020.GM.125.01.
Расмий оппонентлар: Миркамалов Рустам Хамзаевич, геология-минералогия фанлари доктори; Асадов Акмал Рўзимуродович, геология-минералогия фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: “Регионалгеология” ДУК.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ляйлягун минераллашган зонасида олтин маъданли минерализациясини жойлашиш шароитини аниқлаш ва космогеологик моделини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Малгузар тоғларида шимолий-ғарбий ва шимолий-шарқий йўналишдаги ер ёриқлари ва уларни кесишган зоналари, маъданли асосий компонентлари олтин, кумуш, қўрғошин, мис ва бошқаларининг геокимёвий ореолларини шаклланиши ва жойлашув омиллари аниқланган; 
худуднинг космоструктуравий тузилиши асосан шимолий-шарқий линеаментлардан ташкил топиши аниқланган ҳамда Шимолий-ғарбий линеаментлар узунлиги (2-3 км -10 – км ортиқ), ва қалинлиги бўйича шимолий-шарқий линеаментлардан (200-300 м 2000 м), бирнеча бор устун туриши исботланган;
шимолий-шарқий линеаментлар ва уларни шимолий-ғарбий ер ёриқлари билан кесишган зоналари сульфидли минералларни жойлашишини назорат қилиши асосланган;
шимолий-ғарбий маъдан назорат қилувчи ер ёриқларини ажралиш, сиқилиш ва кенгайиш зоналарини ва улар билан боғлиқ бўлган олтин маъданлашувини ҳосил бўлиши шимолий-шарқий линеаментлар таъсирида вужудга келганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Малгузар тоғларидаги олтин маъданлашувининг геологик-структуравий ва космогеологик шароитлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ляйлягун минераллашув зонасининг космоструктуравий модели  "Регионалгеология" ДУК фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 2021 йил 22 сентябр 03-30-сон маълумотномаси). Натижада, ҳудудда олиб бориладиган геологик-қидирув ишлар режасини такомиллаштиришга хизмат қилган;
шимолий-шарқий чизиқли ёриқлардан, уларни шимолий-ғарбий структуралар билан кесишиш зоналари харитаси "Регионалгеология" ДУК фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 2021 йил 22 сентябрдаги 03-30-сон маълумотномаси). Натижада, шимолий-шарқий ва шимолий-ғарбий ер ёриқларининг кесишган зоналарида олтин минераллашув зоналарини аниқлаш имконини берган;
шимолий-шарқий йўналишдаги чизиқли космоструктураларда минераллашувнинг жойлашуви бўйича башоратли участкалар космоструктуравий схемаси "Регионалгеология" ДУК фаолиятига жорий қилинган. (Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 2021 йил 22 сентябрдаги 03-30-сон маълумотномаси). Натижада, ҳудудда олтиннинг металлогеник салоҳиятини кенгайтириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish