Sayt test rejimida ishlamoqda

Бабаев Азиз Галибовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Разработка технологии обработки воды озоном методом электродиспергирования”, 05.05.07 – “Қишлоқ хўжалигида электр технологиялар ва электр ускуналар” ихтисослиги (техника фанлари бўйича). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 
Илмий  раҳбар: Музафаров Шавкат Мансурович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети, DSc.03/30.12.2019.Т.10.01
Расмий оппонентлар: Мухаммадиев Ашираф, техника фанлари доктори, профессор; Байзаков Тахир Мирзанович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент Давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади Озон электросинтез жараёнининг энергия самарадорлигини ошириш усулини ишлаб чиқиш ва ичимлик сувини электродисперсия усули билан узлуксиз зарарсизлантириш усулини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
газразрядли паст ҳароратли плазма ёрдамида озоннинг электросинтези жараёнининг энергия хусусиятларини ошириш усули ишлаб чиқилган;
даврий юқори кучланишли импульслардан фойдаланилганда диэлектрик тўсиқ қизиб кетмаслиги ва ҳавони ҳарорати озонни синтез жараёнига таъсир қилмаслиги аниқланган;
кучайтирувчи трансформатор томонидан истеъмол қилинадиган қувват 10 Vt бўлса, тебраниш палласида тахминан 80 Vt қувватга айланиши натижасида озонни озон генераторида аввал ультрабинафша нурланиш зонасида, кейин паст ҳароратли плазма зонасида синтез қилиш аниқланган;
ичимлик сувини зарарсизлантиришнинг электродисперсия усулида озон билан узлуксиз ишлов бериш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Электродисперсия усули билан сувга озон билан ишлов бериш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
сувга озон билан электродисперсия усулида ишлов бериш технологияси Тошкент вилоятининг Қибрай туманидаги «Тошкент сув таъминоти» МЧЖда жорий этилган («Ўзсувтаъминот» АЖ 2021 йил 28 июлдаги 6/9 – 2035 – сонли маълумотномаси). Натижада ичимлик сувини зарарсизлантиришда ишлов бериш вақти ва такрорланишларини сезиларли даражада камайтириш имконияти яратилган;
электродисперсия усулида сувга озон билан ишлов бериш иншооти Тошкент вилоятининг Қибрай туманидаги «Тошкент сув таъминоти» МЧЖда жорий этилган («Ўзсувтаъминот» АЖ 2021 йил 28 июлдаги 6/9 – 2035 – сонли маълумотнома). Натижада ичимлик сувини зарарсизлантиришда кетадиган энергия ва материаллар сарфини камайтириш, тозаланган сувнинг санитария – бактериологик ҳолатини яхшилаш имконияти яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish