Sayt test rejimida ishlamoqda

Таспанова Жыгагул Кенжебаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ажиниёз Қосибой ўғлининг педагогик қарашлари”. 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.4.PhD/Ped1175. 
Илмий раҳбар: Алеуов Усербай, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Нукус давлат педагогика институти, DSc.03/30.12.2019.Ped.34.01.
Расмий оппонентлар: Адизов Бахтиёр Раҳмонович, педагогика фанлари доктори, профессор; Бекбергенова Зияда Утеповна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ажиниёз Қосибой ўғлининг педагогик қарашларини миллий тарбия жараёнига татбиқ этишга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ажиниёз Қосибой ўғли асарларидаги соғлом эътиқодни шакллантиришга доир маърифатпарварлик, орифлик, ҳалимлик, саховатлилик, мурувватлилик каби фазилатлар олам ва инсониятни яхлитликда англаш билан боғлиқ педагогик амалиётга йўналтирилган “пансофийлик (донолик, оқиллик) ғояси” билан уйғун тарзда намоён бўлиши аниқлаштирилган;
шоир асарларидаги ёшларда интеллектуал салоҳиятни ривожлантиришга доир ақлни чархлаш, иродани чиниқтириш, тасаввурни бойитиш, мулоқотмандлик тарбиялаш каби усуллар эвристик фаолиятни ташкил этишнинг замонавий когнитив технологиялари таркибий асослари сифатида хизмат қилиши асосланган;
Ажиниёз Қосибой ўғли асарларидаги инсонпарварлик педагогикасининг қадриятли йўналганлик, субъективлик, яхлитлик тамойиллари, шахсий муваффақиятга эришиш, демократиклик, ўз-ўзини намоён этиш каби мезонлари шахсга йўналтирилган таълим-тарбия жараёнида миллий ва ижтимоий онгни ривожлантириш билан бевосита боғлиқ эканлиги аниқлаштирилган;
мутафаккирнинг комил инсон ғояси олға сурилган педагогик қарашларидан талабаларда ватанпарварлик, фуқаролик, ахлоқий, эстетик компетенцияларни ривожлантиришнинг концептуал-мазмунли модели такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ажиниёз Қосибой ўғлининг педагогик қарашлари бўйича тадқиқот натижалари асосида: 
Ажиниёз Қосибой ўғли асарларидаги соғлом эътиқодни шакллантиришга доир маърифатпарварлик, орифлик, ҳалимлик, саховатлилик, мурувватлилик каби фазилатларнинг олам ва инсониятни яхлитликда англаш билан боғлиқ педагогик амалиётга йўналтирилган “пансофийлик ғояси” билан уйғун тарзда намоён бўлишини аниқлаштириш, шоир асарларидаги ёшларда интеллектуал салоҳиятни ривожлантиришга доир ақлни чархлаш, иродани чиниқтириш, тасаввурни бойитиш, мулоқотмандлик тарбиялаш каби усуллар эвристик фаолиятни ташкил этишнинг замонавий когнитив технологиялари таркибий асослари сифатида хизмат қилишига доир таклиф ва тавсиялардан “Тарбия” фанини ўқитиш Концепциясини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Республика таълим марказининг 2022 йил 25 февралдаги 01/11-02/02-240-сон маълумотномаси). Натижада, “Тарбия” фанини ўқитишда миллий қадрият, анъана ва умуминсоний фазилатлардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
Ажиниёз Қосибой ўғли асарларидаги инсонпарварлик педагогикасининг қадриятли йўналганлик, субъективлик, яхлитлик тамойиллари, шахсий муваффақиятга эришиш, демократиклик, ўз-ўзини намоён этиш каби мезонлари шахсга йўналтирилган таълим-тарбия жараёнида миллий ва ижтимоий онгни ривожлантириш билан бевосита боғлиқ эканлигини аниқлаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан “Тарбия” фанини ўқитиш технологияси” қўлланмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Республика таълим марказининг 2022 йил 25 февралдаги 01/11-02/02-240-сон маълумотномаси). Натижада, “Тарбия” фанини ўқитишда илғор педагогик тажрибалардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
мутафаккирнинг комил инсон ғояси олға сурилган педагогик қарашларидан замонавий таълим-тарбия жараёнларида фойдаланишга доир таклиф ва тавсиялар асосида такомиллаштирилган талабаларда ватанпарварлик, фуқаролик, ахлоқий, эстетик компетенцияларни ривожлантиришнинг концептуал-мазмунли моделидан ФА-Ф1- 005-рақамли “Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” (2017-2020 йй.) фундаментал лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2021 йил 29 ноябрдаги 369/1-сон маълумотномаси). Натижада, Ажиниёз Қосибой ўғлининг панднома-дидактик ғояларини туркумлаштиришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish