Sayt test rejimida ishlamoqda

Юлдашев Жавохир Абдурахим ўғли
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Тарихни ўқитиш жараёнида талабаларда аксиологик дунёқарашни ривожлантириш методикаси”. 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (тарих) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Pеd2012  
Илмий раҳбар: Ходжаев Бегзод Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.76.02  
Расмий оппонентлар: Юсупова Шоҳидахон Жалолиддиновна, педагогика фанлари доктори, профессор; Исмоилов Алишер Файзиевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тарихни ўқитиш жараёнида талабаларда аксиологик дунёқарашни ривожлантиришнинг методик шарт-шароитларини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
талабаларда аксиологик дунёқарашни ривожлантириш жараёнлари инсон онгида олам манзараси, умуминсоний маданиятни акс эттирувчи антропологик тизим сифатида билишга доир, эмоционал, иродавий таркибий асосларнинг қадриятли йўналганлик билан бевосита ва билвосита алоқадорлиги интегралликга эга эканлигини белгилаш орқали аниқлаштирилган;
тарихни ўрганиш жараёнида талабаларда аксиологик дунёқарашни ривожлантиришнинг методик тузилмаси тарихий тараққиётда инсон моҳиятини (табиатини) очиб берувчи тарихий-антропологик, эпистемологик, прогностик, гносеологик, шахсга индивидуал муносабатни аниқлаш, ўтмиш воқелиги ва далилларига баҳо беришга доир қадриятли жиҳатларнинг интегратив тарзда қайта алоқага киришув даражасини ҳисобга олиш асосида аниқлаштирилган;
талабаларда аксиологик дунёқарашни ривожлантиришнинг дидактик моделини ташкилий блоки аксиологизация, интегративлик, фаоллик ва билимларнинг ижтимоий аҳамиятини англаш тамойиллар, мотивацион-мақсадли, мазмунли, жараёнга доир, назорат ва баҳолаш каби компонентларнинг интериоризация (ички англаш) ва экстериоризация (ташқи намоён бўлиш) каби функционал кўрсаткичлари идентивлигини қатъий белгилаш орқали такомиллаштирилган;
тарихни ўқитиш жараёнида талабаларда аксиологик дунёқарашни ривожлантиришнинг методик шартлари тарихий воқелик ва жараёнларини аксиологик нуқтаи назардан баҳолаш малакасини ривожлантириш, матн муаллифининг нуқтаи назарини тўғри баҳолаш ва ўз нуқтаи назарини ёрқинлаштириш учун хизмат қиладиган герменевтик таълим технологияси, фаол, интерфаол методларнинг ўзаро интеграциясини индивидуал ва интеграл когнитивлик даражаси барқарорлигини таъминлаш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тарихни ўқитиш жараёнида талабаларда аксиологик дунёқарашни ривожлантиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
талабаларда аксиологик дунёқарашни ривожлантириш жараёнларини инсон онгида олам манзараси, умуминсоний маданиятни акс эттирувчи антропологик тизим сифатида билишга доир, эмоционал, иродавий таркибий асосларнинг қадриятли йўналганлик билан бевосита ва билвосита алоқадорлиги интеграл тавсифга эга эканлигини белгилаш орқали аниқлаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан “Узлуксиз маънавий тарбия Концепцияси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2021 йил 22 ноябрдаги 02/08/1496-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларда таянч маънавий компетенцияларни шакллантиришга хизмат қилган;
тарихни ўрганиш жараёнида талабаларда аксиологик дунёқарашни ривожлантиришнинг методик тузилмасини тарихий тараққиётда инсон моҳиятини очиб берувчи тарихий-антропологик, эпистемологик, прогностик, гносеологик, шахсга индивидуал муносабатни аниқлаш, ўтмиш воқелиги ва далилларига баҳо беришга доир қадриятли жиҳатларнинг интегратив тарзда қайта алоқага киришув даражасини ҳисобга олиш асосида аниқлаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялар Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2020-2021  йилларда ўтказилган тарғибот фаолиятида татбиқ этилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2021 йил 22 ноябрдаги 02/08/1496-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларда тарихий меросга аксиологик муносабатни ривожлантириш самарадорлигини оширишга эришилган;
талабаларда аксиологик дунёқарашни ривожлантиришнинг дидактик модели ташкилий блокини аксиологизация, интегративлик, фаоллик ва билимларнинг ижтимоий аҳамиятини англаш тамойиллар, мотивацион-мақсадли, мазмунли, жараёнга доир, назорат ва баҳолаш каби компонентларнинг интериоризация ва экстериоризация каби функционал кўрсаткичлари идентивлигини қатъий белгилаш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан ПЗ-20170930223. “Демократик ва ҳуқуқий жамиятни ривожлантиришда ёшлар ижтимоий фаоллигини ошириш механизмини такомиллаштириш” (2018-2020 йй.) мавзусидаги амалий лойиҳани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 4 декабрдаги 02-07-3942/04-сон маълумотномаси). Натижада, тарихни ўқитиш жараёнига аксиологик ёндашувни жорий этиш орқали талабаларда ижтимоий компетенцияни ривожлантириш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
тарихни ўқитиш жараёнида талабаларда аксиологик дунёқарашни ривожлантиришнинг методик шартларини тарихий воқелик ва жараёнларини аксиологик нуқтаи назардан баҳолаш малакасини ривожлантириш, матн муаллифининг нуқтаи назарини тўғри баҳолаш ва ўз нуқтаи назарини яна-да ёрқинлаштириш учун хизмат қиладиган герменевтик таълим технологияси, фаол, интерфаол методларнинг ўзаро интеграциясини индивидуал ва интеграл когнитивлик даражаси барқарорлигини таъминлаш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан  KA107/2018-2019 рақамли НамДУ ва Тимишоара Ғарб университети ўртасида тузилган Erasmus+ mobility program лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 4 декабрдаги 02-07-3942/04-сон маълумотномаси). Натижада, тарих ўқитиш жараёнида талабаларда аксиологик дунёқарашни ривожлантиришнинг методик таъминотини такомиллаштиришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish