Sayt test rejimida ishlamoqda

Ёқубова Индира Рустам қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ахборот-коммуникация технологиялари орқали рус тилини ўқитишда бўлажак ҳарбий юристларнинг касбий компетентлигини такомиллаштириш» 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (рус тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Ped2848.
Илмий раҳбар: Маматкулов Хуршид Абдурашидович, педагогика фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети, DSc.32/30.12.2019.Yu.74.01.
Расмий оппонентлар: Махмудов Розмет Мурадович, педагогика фанлари доктори, профессор; Кукатова Ольга Алексеевна, филология фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси давлат божхона қўмитаси божхона институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқоднинг мақсади ахборот-коммуникация технологиялари орқали рус тилини ўқитишда бўлажак ҳарбий юристларнинг касбий компетентлигини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Рус тили” фанини ўрганиш жараёнида шаклланадиган ҳарбий мутахассиснинг касбий компетентлигини қўмондонлик-фронт орти, таълим-тарбия, муҳандислик-эксплуатацион, экспериментал-тадқиқот каби ҳарбий профессионал фаолият турларидан келиб чиқиб “мотивация-қийматли”, “ахборотли”, “интеллектуал-билишга оид”, “коммуникативли” ва “бошқарувли” каби таркибий компонентлари ишлаб чиқилган;
рус тили бўйича билимларни такомиллаштиришнинг методик тизими мутахассислик тилига ва шахсга йўналтирилганлик, мақсадларни тўғри шакллантириш, муваффақиятли ўсиш учун мақбул муҳитни таъминлаш, зарур кўникмаларни босқичма-босқич ривожлантириш каби ўз-ўзини ривожлантириш принципларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак ҳарбий юристларнинг рус тили бўйича мантиқий-дидактик ва психологик билимларини тизимлаштириш, мустақил ўзлаштириш имкониятларини кенгайтириш, эвристик, импровизацион фаолиятлар уйғунлигини таъминлаш орқали ахборот-коммуникация технологиялари  ва ўқув лойиҳалаш усули ёрдамида мустақил тайёргарликни ташкил этиш модели ишлаб чиқилган;
аудиторияда тил ҳодисаларини батафсил ўрганишга ёрдам берадиган Prezi Desktop 6.26.0 дастури ёрдамида ҳарбий юристлар учун “Ҳарбий юристлар учун рус тили” интерфаол дастури, “Юридик терминларнинг рус-ўзбекча-инглизча” электрон луғати, “Қизиқарли рус тили” электрон китоби каби электрон таълим ресурсларини ишлаб чиқиш орқали бўлажак ҳарбий юридик кадрларнинг рус тилини ўқитишда таълим технологиялари оптималлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ахборот-коммуникация технологиялари орқали бўлажак ҳарбий юристларни рус тилига ўқитишда, уларнинг касбий компетентлигини такомиллаштириш бўйича назарий-методологик ва амалий натижалар асосида қуйидагилар жорий қилинди:
“Рус тили” фанини ўрганиш жараёнида шаклланадиган ҳарбий мутахассиснинг касбий компетентлигини қўмондонлик-фронт орти, таълим-тарбия, муҳандислик-эксплуатацион, экспериментал-тадқиқот каби ҳарбий профессионал фаолият турларидан келиб чиқиб “мотивация-қийматли”, “ахборотли”, “интеллектуал-билишга оид”, “коммуникативли” ва “бошқарувли” каби таркибий компонентлари ишлаб чиқиш юзасидан таклифлари Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети ўқув жараёнига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси 2021 йил 30 октябрдаги 9550-сон маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетининг 2021 йил 11 сентябрдаги 22/3-2496-сон маълумотномаси). Натижада касбий компетентликнинг компонентлари “Халқаро ҳарбий ҳамкорликни ҳуқуқий таъминлаш” таълим йўналиши бўйича таҳсил олаётган курсантларни рус тилига ўқитишда рус тили ўқитувчилари учун университет таълимининг мақсади ва вазифаларини амалга оширишда кўмаклашган;
рус тили бўйича билимларни такомиллаштиришнинг методик тизими мутахассилик тилига ва шахсга йуналтирилганлик, мақсадларни тўғри шакллантириш, муваффақиятли ўсиш учун мақбул муҳитни таъминлаш, зарур кўникмаларни босқичма-босқич ривожлантириш каби ўз-ўзини ривожлантириш принципларига устуворлик бериш юзасидан таклифлари Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси, Ўзбекистон Республикаси Олий ҳарбий авиация билим юртлари ўқув жараёнига тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси 2021 йил 30 октябрдаги 9550-сон маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг 2021 йил 24 апрелдаги 38/5-126-сон, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академиясининг 2021 йил 12 апрелдаги 543-сон, Ўзбекистон Республикаси Олий ҳарбий авиация билим юртининг 2021 йил 14 апрелдаги 965-сон маълумотномалари). Натижада методик ишланмалар Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасалари рус тили ўқитувчиларига илмий-методик манба сифатида хизмат қилган;
ахборот-коммуникация технологиялари  ва ўқув лойиҳалаш усули ёрдамида мустақил тайёргарликни ташкил этиш моделини ишлаб чиқиш орқали бўлажак ҳарбий юристларнинг рус тили бўйича мантиқий-дидактик ва психологик билимлари тизимлаштирилган, мустақил ўзлаштириш имкониятларини кенгайтириш, эвристик, тадқиқотчилик, импровизацион фаолиятлар уйғунлигини  таъминлашга оид таклифлари “Ҳарбий юристлар учун рус тили” ўқув қўлланмасида ўз аксини топган  (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 23 ноябрьдаги 500-237-сон маълумотномаси). Натижада курсантларнинг мустақил таёргарлик вақтида бўлажак ҳарбий юристлар билимларини умумий даражасини оширишга, улар томонидан ҳарбий-юридик терминологияни тушунилишига, уни сўзлаш давомида тўғри қўллашга ҳамда рус тилида ўқиш ва ёзиш кўникмаларини ривожлантиришга эришилган;
аудиторияда тил ҳодисаларини батафсил ўрганишга ёрдам берадиган Prezi Desktop 6.26.0 дастури ёрдамида ҳарбий юристлар учун “Ҳарбий юристлар учун рус тили” интерфаол дастури, “Юридик терминларнинг рус-ўзбекча-инглизча” электрон луғати, “Қизиқарли рус тили” электрон китоби каби электрон таълим ресурсларини ишлаб чиқиш орқали бўлажак ҳарбий юридик кадрларнинг рус тилини ўқитишда таълим технологиялари оптималлаштириш юзасидан таклифлари Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси, Ўзбекистон Республикаси Олий ҳарбий авиация билим юрти каби олий ҳарбий таълим муассасалар ўқув жараёнига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси 2021 йил 30 октябрдаги 9550-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасалари курсантларининг касбий компетентлиги ва умумий билимлар даражасини босқичма-босқич такомиллашишига эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish