Sayt test rejimida ishlamoqda

Ходжиматов Минхажидин Мирзажановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Миллий ўзига хосликни англашда ХХ аср адабий сиймоларининг ўрни” (Р.Ҳамзатов ва Ч.Айтматов ижоди ҳамда ўзбек адабиёти масалалари),  10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.РhDFil.898.
Илмий раҳбарнинг фамилияси, исми, шарифи, илмий даражаси ва унвони: Болтабоев Ҳамидулла Убайдулаевич, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.19.01.
Расмий оппонентлар: Комилова Саодат Эргашевна, филология фанлари доктори, профессор; Каримов Наим Фотиҳович, филология фанлари доктори, академик. 
Етакчи ташкилот:  Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади миллий ўзига хосликни англаш жараёнида Ватан туйғуси, она тили каби миллий қадриятларнинг аҳамиятини кўрсатишда Расул Ҳамзатов ва Чингиз Айтматов асарларининг ўзбек адабиётига таъсири ҳамда адабий алоқаларнинг мустаҳкамланишидаги ўрнини очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
адабий алоқалар жараёнида миллий адабиётларнинг ўзаро яқинлашиши, бир-бирига сингиш натижасида таъсирлантириши, маълум миллатга мансуб асар моҳиятидаги миллий қадриятлар натижасида умуминсоний аҳамият касб этиши каби адабий ҳодисаларнинг генезиси ва моҳияти, янги бадиий талқинлар ҳамда унсурларнинг адабиётлараро диапазонда уйғотувчи ва воситачи сифатидаги ўрни далилланган;
Р.Ҳамзатов ижодининг бош мақсади тасвир марказидаги инсоннинг қалб кечинмалари, изтироблари ва орзуларини ҳаётий, ҳаққоний, тадрижий такомилда ифодалаши, унинг асарларидаги она тили, юрт қадри, миллий ғурур каби миллий қадриятлар тасвири миллий характер яратишнинг етакчи тамойилига айланганлиги исботланган;
Ч.Айтматов асарларидаги инсон руҳияти, унинг миллий ўзликни англаш жараёнидаги эврилишларнинг катта ҳаётий ҳақиқатларга асосланиши, адибнинг эстетик қарашлари мазмун-моҳиятида миллий маънавият, миллий онг ва миллий ўзлик, ижтимоий ҳурлик, эркин ва озод шахс концепциясининг ифодаланиши асосланган;
миллий ўзлик нуқтаи назаридан идрок ва талқинни ўзгартирувчи моҳият сифатида адабий алоқаларнинг ўзбек адабиётига таъсири, адабиётлар ўртасидаги алоқа ва типологик ҳамда адабий талқиндаги муштаракликлар ҳамда Р.Ҳамзатов ҳамда Ч.Айтматов ижодининг фалсафийлик тамойилларига асосланиши далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Миллий ўзига хосликни англашда ХХ аср адабий сиймоларининг ўрни, Р.Ҳамзатов ва Ч.Айтматов ижоди ҳамда ўзбек адабиёти масалалари мавзусида олиб борилган илмий натижа ва хулосалардан:
миллий ўзига хосликни англаш масаласида ўзбек мумтоз адабиёти ва маънавий-маданий меросининг, хусусан, Алишер Навоий, А.Фитрат, А.Қодирий, Ҳ.Олимжоннинг Р.Ҳамзатов, Ч.Айтматов каби адиблар ижодига таъсирига оид илмий-назарий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар илмий-тадқиқот институтида 2019–2021 йилларда амалга оширилган ФА-Ф-1-005 рақамли “Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ қилиш” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар илмий-тадқиқот институтининг 2021 йил 24 сентябрдаги 264/1-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар илмий-тадқиқот институтининг илмий салоҳиятини юксалтиришга хизмат қилган; 
адабий алоқалар жараёнида миллий адабиётларнинг ўзаро яқинлашиши, бир-бирига сингиш натижасида таъсирлантириши, маълум миллатга мансуб асар моҳиятидаги миллий қадриятларнинг умуминсоний аҳамият касб этишига олиб келиши каби адабий ҳодисаларнинг генезиси ва моҳияти, янги бадиий талқинлар ҳамда унсурларнинг адабиётлараро диапазонда уйғотувчи ва воситачи сифатидаги ўрнига оид илмий хулосалардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг тарғибот-ташвиқот тадбирларида ҳамда 2017–2020 йилларда амалга оширилган “Шарқ Ренессанси даври алломалари ва мутафаккирлари асарларининг илмий-фалсафий ва бадиий-лингвистик тадқиқи” мавзуидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2021 йил 21 июндаги 02/08-769-сон далолатномаси). Натижада Республика Маънавият ва маърифат марказининг тарғибот-ташвиқот тадбирларининг таъсирчанлигини оширишга хизмат қилган; 
миллий ўзлик нуқтаи назаридан идрок ва талқинни ўзгартирувчи моҳият сифатида адабий алоқаларнинг ўзбек адабиётига таъсири, адабиётлар ўртасидаги алоқа ва типологик ҳамда адабий талқиндаги ўхшашликлар Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг халқаро адабий алоқаларни мустаҳкамлаш, адабий мулоқот ва тарғибот ишларида фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2021 йил 24 сентябрдаги 01-03/1122-сон далолатномаси). Натижада Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг бадиий адабиётда миллий ўзлик инъикоси сифатидаги омилларнинг халқлар тақдири ва тараққиётидаги ўрни, илк бор миллий ўзликни англаш масаласида ўзбек мумтоз адабиёти ва маънавий-маданий меросининг Р. Ҳамзатов, Ч.Айтматов каби атоқли адиблар ижодига таъсирини кенг ўрганишга хизмат қилган;
атоқли адиблар Р.Ҳамзатов ва Ч.Айтматов ижодининг ўзига хос хусусиятлари ҳақидаги илмий-назарий хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Адабий жараён”, “Жаҳон адабиёти”, “Ўзбек шеърияти”, “Бедорлик” дастурлари сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2021 йил 27 сентябрдаги 04-25-1508-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси томонидан ўтказилган ўзбек мумтоз адабиёти ва маънавий-маданий мероси мавзусидаги дастурлар сценарийсини яратишда хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish