Sayt test rejimida ishlamoqda

Тураев Шухрат Рахмановичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ўрта аср Европа сайёҳлари асарларида Ўрта Осиё тарихи ва маданиятининг ёритилиши”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.4.PhD/Tar.574.
Илмий раҳбар: Эшов Боходир Жўраевич, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети. PhD.03/27.02.2021.Tar.70.05.
Расмий оппонентлар: Раимқулов Абдусабур Аззамович, тарих фанлари доктори; Бобоёров Ғайбулла Боллиевич, тарих фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университетининг Педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўрта асрларда Марказий Осиёга ташриф буюрган европалик сайёҳ, элчи, савдогар ва бошқа муаллифларнинг асарларида ўрин олган маълумотлар асосида Ўрта Осиё халқлари тарихи ва маданиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Ўрта Осиё тарихи ва маданиятини ёритувчи ўрта асрларга оид Европа сайёҳлари асарларининг бирламчи манба эканлиги ва Шарқ тилларидаги ёзма манбаларда ўрин олмаган кўплаб маълумотлар XII-XIX асрлар биринчи ярмига қадар Марказий Осиёга ташриф буюрган Плано Карпини, Вилгельм Рубрук, Марко Поло, Руи Гонcалес де Клавихо, Иоганн Шилтьбергер, Антонио Женкинсон, Мир Иззатулло, Армений Вамбери шунингдек, XVII-XIX асрлар Россия элчилик миссиялари, ҳарбийлари ва дипломатлари Флорио Беневини, Тимофей Степанович Бурнашев, Егор Казмирович Мейендорф, Пётр Иванович Демезон, Николай Василович Хаников каби сайёҳ ва элчилар асарларида мавжудлиги асосланган;
Ўрта Осиёга ўзга дин ва маданият вакиллари сифатида “ўзгача бир назар” билан қараган европалик муаллифлар минтақа халқларининг кўпроқ ижтимоий ва маиший ҳаётига эътибор қаратганликлари далилланиб, минтақа аҳолисининг бир қисми ўтроқ ва яна бир қисми кўчманчи турмуш тарзига эга бўлган маҳаллий аҳолининг катта қисмини туркий ва форсий тилли элатлар ташкил этиши далилланган; 
сўнгги ўрта асрларда Ўрта Осиё хонликларига оид европалик, хусусан, россиялик муаллифлар томонидан тўпланган маълумотлар бу ердаги ижтимоий-сиёсий вазият, минтақа халқларининг турмуш тарзи, урф-одатлари, тили, дини, иқтисодий ва маданий ҳаёти, стратегик аҳамиятга эга жойлари (шаҳарлар ва уларнинг географик жойлашуви, йўл ва масофалар, дарё ва тоғлар, дашт ва чўллар, иқлим шароити, табиий бойликлари) ҳақида эканлиги далилланиб, бу сиёсий мақсадга қаратилгани ва Европа давлатларининг ижтимоий-иқтисодий манфаатларига хизмат қилганлиги аниқланган;
бир ярим минг йиллик вақт кесимида Ўрта Осиёга келиб кетган Европа вакиллари ёзиб қолдирган Европа тилларидаги маълумотлар асосида минтақа халқларининг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва этномаданий томонларининг ёритилиши, шаҳарлар ва уларнинг ички тузилиши, бозорлар, маҳаллий аҳолининг маиший ҳаёти каби маълумотлар европаликларнинг минтақа ҳақидаги тасаввурларини бойитиб, асрлар оша такомиллашиб боргани, бу эса Европа ва Ўрта Осиё халқлари орасидаги ўзаро алоқаларнинг ривожланишига ҳисса қўшган муҳим омил эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Ўрта аср Европа сайёҳлари асарларида Ўрта Осиё тарихи ва маданиятининг ёритилиши” га оид ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
бир ярим минг йиллик вақт кесимида Ўрта Осиёга келиб кетган Европа вакиллари ёзиб қолдирган Европа тилларидаги манбалар асосида минтақа халқларининг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва этномаданий томонларини ёритилиши, шаҳарлар ва уларнинг ички тузилиши, бозорлар, маҳаллий аҳолининг маиший ҳаётига доир тадқиқотнинг илмий натижаларидан “Ўзбекистонда давлат ва маҳаллий бошқарув тарихи” номли дарсликнинг 1, 4, 5 параграфларини мазмунини бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 14 августда тақдим этган 89-03-2819–сонли маълумотномаси). Натижада дарсликнинг ўрта асрлар – ХХ асрнинг биринчи ўн йиллиги даври мавзулари бўйича маълумотлар базасини бойитишда муҳим аҳамият касб этган;
Ўрта Осиё тарихи ва маданиятини ёритувчи ўрта асрларга оид Европа сайёҳлари асарларининг бирламчи манба эканлиги ва Шарқ тилларидаги ёзма манбаларда ўрин олмаган кўплаб маълумотлар XII-XIX асрлар биринчи ярмига қадар Марказий Осиёга ташриф буюрган Плано Карпини, Вилгельм Рубрук, Марко Поло, Руи Гонcалес де Клавихо, Иоганн Шилтьбергер, Антонио Женкинсон, Мир Иззатулло, Армений Вамбери шунингдек, XVII-XIX асрлар Россия элчилик миссиялари, ҳарбийлар ва дипломатлари Флорио Беневини, Тимофей Степанович Бурнашев, Егор Казмирович Мейендорф, Пётр Иванович Демезон, Николай Василович Хаников каби сайёҳ ва элчилар асарларидаги маълумотлар таҳлили Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “O‘zbekiston tarixi” телеканали кўрсатувлари сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “O‘zbekiston tarixi” телеканали давлат унитар корхонасининг 2020 йил 01 июлдаги 02-14-701–сон маълумотномаси). Натижада бу кўрсатувлар орқали европалик сайёҳлар нигоҳида минтақа халқлари тарихи, давлатчилик анъаналари ва маданияти тўғрисида тушунчалар ҳосил бўлишида ёрдам берган;
Ўрта Осиёга ўзга дин ва маданият вакиллари сифатида “ўзгача бир назар” билан қараган европалик муаллифлар минтақа халқларининг кўпроқ ижтимоий ва маиший ҳаётига эътибор қаратганликлари далилланиб, минтақа аҳолисининг бир қисми ўтроқ ва яна бир қисми кўчманчи турмуш тарзига эга бўлган маҳаллий аҳолининг катта қисмини туркий ва форсий тилли элатлар ташкил этиши уларнинг асарлари мисолида ёритилиши Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “O’zbekiston” телеканали томонидан эфирга узатилган “Буюк юрт алломалари” кўрсатуви сценарийсини тайёрлашда тадқиқотнинг илмий хулосаларидан фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “O’zbekiston Teleradio- kanali” давлат унитар корхонасининг 2020 йил 01 июлдаги 02-14-702–сон маълумотномаси). Натижада мазкур кўрсатувни мазмунан бойитилишига, томошабинларга европалик сайёҳлар ва уларнинг асарларидаги Ўрта Осиё тарихига доир далилланган маълумотлар билан кенгроқ танишиш имкониятини берган;

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish