Sayt test rejimida ishlamoqda

Мамадалиев Хушнудбек Исломжоновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “XIX-XX аср бошларида Фарғона водийси шаҳарлари тарихи”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Tar20.
Илмий раҳбар: Зиёева Доно Ҳамидовна, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети.  PhD.03/27.02.2021.Tar.70.05.
Расмий оппонентлар: Хасанов Акрам Муминович, тарих фанлари доктори; Эштемиров Жасур Суюнқулович, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади XIX-ХХ аср бошларида Фарғона водийси шаҳарларининг ижтимоий-иқтисодий ҳаёти, бошқарув тизими, қурилиши ва меъморчилиги, аҳоли таркиби ва машғулотлари тарихини очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
XIX – ХХ аср бошларида Фарғона водийси шаҳарларининг худудий бошқарув тизими, шаҳарларнинг ижтимоий-маданий марказ сифатидаги ўрни, маъмурий-тузилиш тизими, табиий географик минтақада қулай иқлим, тоғли ҳудудлар тарзда шаҳарларнинг жойлашганлиги, шаҳарлар аҳолисининг асосини ташкил қилган ўзбеклар ва бошқа этносларнинг этник таркиби ва хўжалик машғулотларига кўра ўтроқ аҳолининг асосий қисми деҳқончилик, ҳунармандчилик ва косибчилик ҳамда савдо-сотиқ билан, кўчманчи ва ярим кўчманчи аҳоли чорвачилик машғулотлари билан шуғулланганлиги далилланган;
Россия империяси маъмуриятининг Қўқон хонлигига тазйиқи давридаги шаҳарларнинг маъмурий-сиёсий бошқаруви ва беклик, вилоят ва саркорлик  маъмурий-ҳудудий қисмларнинг тузилиши, тўловлар йиғиш, солиқлар ва суғориш тизими, ҳашар ишлари каби мажбуриятлар, “янги шаҳар”ларнинг пайдо бўлиши, Фарғона водийсидаги урбанизация жараёнлари асосланган;
Фарғона водийси шаҳарларининг йирик сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий урбанизация марказлари Қўқон, Наманган, Андижон, Янги Марғилон (Скобелев), Чуст ва бошқа шаҳарларнинг ўрни ҳамда ташқи савдо алоқаларидаги ғарб ва жанубда Бухоро, Хива, Афғонистон, Эрон, Туркия, Ҳиндистон, шарқда Хитой (Қашқар орқали), шимолда Дашти қипчоқ кўчманчилари ва Россия, Япония ва Англия савдо муносабатлари,   иқтисодий (савдо-сотиқ) ва маданий алоқалардаги Қўқон–Бухоро ва Қўқон-Тошкент, Қўқон-Хива, Қўқон-Эрон савдо йўлининг аҳамияти очиб берилган;
давлатчилик ривожида Фарғона водийси шаҳарларининг роли, марказий ва маҳаллий ҳокимиятнинг иқтисоднинг турли соҳаларини ривожлантиришда ҳамда бошқаришда ишлаб чиқаришнинг фабрика ва завод маҳсулотлари билан таъминлаш каби янгиликларни жорий этилишидаги самараси далиланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. XIX-XX аср бошларида Фарғона водийси шаҳарлари тарихи тадқиқоти давомида олинган илмий натижалар ва амалий таклифлар асосида:
Қўқон хонлиги даврида Фарғона водийси шаҳарларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаёти, Россия империяси томонидан хонлик тугатилгач шаҳарлар ҳаётидаги ҳудудий ва урбанизацион ўзгаришлар, водий шаҳарларининг эски ва янги қисмларга бўлинишидаги зиддиятли ҳолатларни тарихий фактлар асосида очиб бериш масалалари Ф1-ФА-0-11986 рақамли «Ўзбекистон шаҳарлари тарихи: анъаналар, урбанизация ва трансформация жараёнлари (энг қадимдан ҳозиргача)» номли фундаментал лойиҳа доирасида, шунингдек манбавий таҳлилга оид натижалари ОТ-Ф1-135 рақамли “ХIХ-ХХ аср бошларида ўзбек халқининг интеллектуал-маданий мероси: анъаналар ва трансформация жараёнлари” фундаментал тадқиқоти доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг  2019 йил 16 майдаги  3/1255-1468-сон маълумотномаси). Натижаларнинг қўлланилиши Фарғона водийси шаҳарларининг ХIХ-ХХ аср бошларидаги ўзига хос, мураккаб ва зиддиятли холатини аниқлаш, уларнинг сабаб ва оқибатларини холисона баҳолашга хизмат қилган;
Фарғона водийси шаҳарларининг ХIX аср охири - ХХ аср бошларида ривожланиш жараёнлари, шакилланганлик ҳолати, шаҳарсозлик маданияти ва урбанизация жараёнлари бўйича олинган илмий натижалардан Наманган вилояти ўлкашунослик музейи экспонатларининг «Қўқон хонлиги даврида шаҳарлар ҳаёти», «Наманган шаҳри тарихи» мавзусидаги бўлимларини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2019 йил 14 майдаги 01-12-10-2274-сон маълумотномаси). Натижаларнинг қўлланилиши музейда бу даврда Фарғона водийси шаҳарларидаги сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаёт масалалари ёритилган фотосуратлар ва архив манбалари асосида янги экспозицияларнинг яратилиши ва кенг оммага тақдим этиш имконини берган;
Фарғона водийси шаҳарларининг ХIX - ХХ аср бошларидаги хусусан, Россия истилоси арафасида  ижтимоий-иқтисодий ҳаётини, шаҳарларнинг ижтимоий-маданий ва иқтисодий марказлар сифатидаги  ролини акс эттирувчи материаллар, Россия истилоси ва шаҳарларнинг Туркистон генерал-губернаторлиги тассаруфига ўтиши, шаҳарларнинг сиёсий, маъмурий бошқарув тизимидаги ўзгаришларни ёритиб берувчи архив манбалари, шаҳарларда  ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар ва  уларнинг  савдо алоқаларидаги ўрни, шаҳарлар аҳолиси ва урбанизация жараёнларлардаги зиддиятли ҳолатлар каби масалаларни  асослаб берувчи материаллардан Ўзбекистон тарихи давлат музейи экспозициясини “XVI – XIX асрларда Ўзбекистон” ва “XIX – XX асрларда Ўзбекистон” бўлимларини янги материаллар билан бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг 2021 йил 16 августдаги 3/1255-2255-сон маълумотномаси). Бу жараён шаҳарларнинг Ўзбекистон тарихида тутган ўрни бўйича маҳаллий ва хорижий ташриф буюрувчиларни янги маълумотлар билан таъминлашга хизмат қилган;
ХIХ-ХХ аср бошларида Фарғона водийси шаҳарлариннг тузилиши, бошқарув тизими, урбанизация жараёнлари, шаҳар маданияти трансформацияси ҳақида маҳаллий муаррихларнинг асарлари ва архив материалларига асосланган илмий маълумотлардан, шунингдек, Росссия босқини арафасида Қўқон хонлиги шаҳарлари ҳаёти, аҳоли таркиби, машғулотлари ҳамда хонлик босиб олингандан кейинги шаҳарлар бошқарув тизимидаги ўзгаришлар, урбанизация жараёнлари, шаҳарларнинг “янги” қисмларининг ташкил топишига  оид илмий тадқиқот натижаларидан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “O’zbekiston teleradiokanali” ДУК қошидаги “O’zbekiston tarixi” telekanali ижодкорлари “Очиқ дарс” кўрсатуви сценарийсини шакллантиришда фойдаланилган (O’zbekiston milliy teleradiokompaniyasining 2021 йил 30 ноябрдаги 01/10/1832-сон маълумотномаси). Илмий натижанинг қўлланиши Фарғона водийси шаҳарларининг тарихий асиллигини сақлаш, маданий меросни асраб авайлаш, туризмни янада ривожлантириш имконини берган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish