Sayt test rejimida ishlamoqda

Жумаева Шоира Бердияровнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи):  “Тошкент вилояти зиёратгоҳлари: ривожланиш босқичлари ва ўзига хос хусусиятлари”, 07.00.07 –“Этнография, этнология ва антропология” (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Tar.460.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Aширов Aдҳамжон Aзимбаевич, тарих фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Tar.78.02. 
Расмий оппонентлар: Турсунов Нурилло Нарзуллаевич, тарих фанлари доктори, доцент; Исоқов Зиёдулло Сафаралиевич, тарих фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Tадқиқотнинг мақсади Тошкент вилояти муқаддас қадамжо ва зиёратгоҳлари, зиёрат одатлари ҳамда маросимларининг этнолокал хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
вилоятдаги 151 та табиий (ландшафтли) зиёратгоҳ ва қадамжолар тоғ-тошлар, ғорлар билан боғлиқ орографик, булоқ, дарё ва кўл билан боғлиқ гидрологик, ўсимлик дунёси билан боғлиқ антропоген зиёратгоҳлар эканлиги аниқланган; 
Тошкент вилоятидаги Зангиота, Шайх Умар Вали, Қадамжо, Парпи ота, Бухангар бува каби зиёратгоҳларда локал маросимлар (халқ сайллари, мучал ёши) ва тақвимий сайл (лола сайли) ўтказилиши этнографик материаллар асосида исботланган; 
зиёратгоҳларда махсус маросим таомлар (Зангиотада – ширгуруч ва ҳалим, Шайх Умар Вали зиёратгоҳида – гўжа ош, Ғормазорбобо зиёратгоҳига – сут-қатиқли таом, Обинамак бобода – атала, Кавсар отада  угра) пиширилиши ва ҳафта кунлари билан боғлиқ маросим таомлари (душанба Мастура онага мастава, сешанба – Биби Сешанбага атаб, сутли гуруч ош, чоршанба тугун ош (чалпак ва чучвара), пайшанба – чилтон оши, қатлама ва ҳолвайтар, жума – қайла, шанба шавла, якшанбада от гўштидан норин, сомса ва манти) каби таомлар тайёрланиши аниқланган;
Тошкент вилояти муқаддас қадамжой ва зиёратгоҳлари ҳудудий (тоғли, воҳа ва дашт), вазифаси (даволовчи ва ҳомийлик қилувчи) ҳамда зиёрат объекти (табиат, афсонавий, тарихий ва диний шахслар билан боғлиқ) кабиларга кўра аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мавзу юзасидан ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида: 
Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти ва Люблин техника университети (Польша) ҳамкорликдаги Буюк Ипак йўлидаги маданий ёдгорликларни рақамлаштириш соҳасида илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, тадқиқот натижалари асосида халқаро илмий конференциялар ва маҳорат дарсларини ташкил қилиш, монографиялар нашр этиш ҳамда рақамлаштирилган тарихий обида ва ёдгорликларни SilkRoad3D.com. порталига жойлаштиришга қаратилган илмий лойиҳада йиғилган маълумотлар асосида Тошкент вилояти Зангиота зиёратгоҳининг 3D формати яратилган (Чирчиқ давлат педагогика институтининг 2022 йил 19 январдаги 0094-сон маълумотномаси). Бу SilkRoad3D.com. портали орқали сайёҳларни жалб этиш ва Тошкент вилоятида зиёрат туризмини ривожлантиришга хизмат қилган.
Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “O’zbekiston tarixi”  телеканалида эфирга узатиладиган “Etno”  кўрсатувида Тошкент вилояти муқаддас қадамжой ва зиёратгоҳлари тавсифи ҳамда таснифи, ўзбек миллий қадриятлари тизимида зиёратгоҳларнинг ўрни ва аҳамияти, зиёратгоҳларда ўтказиладиган маросимларнинг анъанавий ҳамда замонавий хусусиятлари ҳамда замонавий глобаллашув даврида зиёратгоҳлардаги ўзгаришлар, сўнгги йилларда мамлакатимизда зиёрат туризмини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва еришилган натижалар тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2021 йил 7 апрелдаги 02-40518-сон маълумотномаси). Бу Тошкент вилоятининг муқаддас қадамжой ва зиёратгоҳлари ҳамда зиёрат маданиятининг ўзига хос жиҳатлари тўғрисида кенг жамоатчиликни яқиндан хабардор қилиш учун илмий асос вазифасини ўтаган;
“O’zbekiston tarixi”  телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатувида  “Тошкент вилояти зиёратгоҳлари: ривожланиш босқичлари ва ўзига хос хусусиятлари” мавзуси юзасидан олиб борилган тадқиқотлар, тадқиқот усуллари, диссертациянинг илмий-амалий аҳамияти ҳамда янгиликлари тўғрисида маълумотлар берилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2021 йил 17 июндаги 02-401029-сон маълумотномаси). Натижалар Тошкент вилояти зиёратгоҳларини аҳоли орасида оммалашишига хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish