Sayt test rejimida ishlamoqda

Сулайманова Сохиба Баходировнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Суғд воҳасида Ғарбий Турк хоқонлигининг бошқаруви”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В.2019.2. PhD/Tar 485.
Илмий раҳбар: Бобоёров Ғайбулла Боллиевичга, тарих фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/27.02.2021.Tar.70.05.
Расмий оппонентлар: Мавлонов Ўктам Махмасобирович, тарих фанлари доктори, профессор; Раимқулов Абдусабур Аззамович, тарих фанлари доктори. 
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ғарбий Турк хоқонлиги томонидан Суғд воҳаси бошқарилишини очиб бериш орқали кўчманчи ва ўтроқ маданиятлар орасидаги ўзаро таъсирларни аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Ғарбий Турк хоқонлиги Суғд воҳасини бошқаришда маҳаллий ва хоқонликка хос тудун, деҳқон, афшин, ихшид, ихрид, ноиб ва вассал усуллардан фойдаланиб, мавжуд сулолалардан бир қанчасини ўз ўрнида қолдиргани, ҳукмдорликлар бошқарувига эса ўз вакилларини тайинлагани аниқланган; 
Суғд воҳасидаги маҳаллий сулолаларнинг келиб чиқиши масаласига нумизматик топилмалар, хитой, византия, арман ва туркий-руний ёзма манбалар асосида аниқлик киритилиб, Самарқанд ва Панчда туркий-суғдий сулолалар, Нахшабда эса туркий сулола бошқарувининг ўрнатилгани далилланган; 
Нахшаб ҳукмдорлигининг жануби-ғарбий ҳудудлари (Касби) Ғарбий Турк хоқонлиги қўшинлари учун ҳарбий қўналға вазифасини ўтагани, хоқонлик қўшинлари бу ердан туриб Сосонийлар Эронига қарши юришлар уюштиргани аниқланган;
Хоқонлик даврида Афросиёб (Самарқанд) ва Панжикент деворий расмларида суғдий аслзодалар билан бирга кўплаб туркий қиёфали амалдорларнинг тасвирланиши, сопол ва металл буюмлар сиртидаги тасвирларнинг Суғд воҳасида ижтимоий-иқтисодий ва этномаданий жараёнлари маҳсули сифатида турли элат вакилларини акс эттирувчи антропологик тип ва уларга хос кийим-кечак, соч турмаги, камар ва унинг тақинчоқлари, тўқалар, қурол-яроғлар тасвирида туркий-суғдий анъаналарнинг устуворлик қилгани исботлаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ғарбий Турк хоқонлигининг Суғд воҳасидаги бошқарувини тадқиқ қилиш жараёнида эришилган натижалар ва хулосалардан:
Хоқонлик даврида Афросиёб (Самарқанд) ва Панжикент деворий расмларида суғдий аслзодалар билан бирга кўплаб туркий қиёфали амалдорларнинг тасвирланиши, сопол ва металл буюмлар сиртидаги тасвирларнинг Суғд воҳасида ижтимоий-иқтисодий ва этномаданий жараёнлари маҳсули сифатида турли элат вакилларини акс эттирувчи антропологик тип ва уларга хос кийим-кечак, соч турмаги, камар ва унинг тақинчоқлари, тўқалар, қурол-яроғлар тасвирида туркий-суғдий анъаналарнинг устуворлик қилгани ҳақидаги тадқиқот натижаларидан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2017-2020 йилларда бажарилган ОТ-Ф1-029 рақамли “Ўзбек давлатчилиги тарихида суғдий тил ва ёзувининг тутган ўрни (мил.ав. II – милодий XII асрлар)” мавзусидаги фундаментал грант лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Фанлар академиясининг 2021 йил 16 ноябрдаги 379-сон маълумотномаси). Натижада тарихнинг Қашқадарё ва Зарафшон ҳавзаларидаги давлатчилик ва унда Турк хоқонлигининг таъсирига оид хулосалар ва материаллар билан бойитилишига эришилган;
Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “O’zbekiston tarixi” каналида эфирга узатилган “Taqdimot” кўрсатувида Суғд воҳасининг Ғарбий Турк хоқонлиги давридаги тарихини ёритишда, илк ўрта асрлар даври археологик ёдгорликлар ва моддий маданиятини тадқиқ қилиш жараёнига аниқланган янгиликлардан фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “O’zbekiston tarixi” телеканали давлат  муассасасининг 2021 йил 24 сентябрдаги 01-02-1499 – сон маълумотномаси). Бу кўрсатув  суғдий ва туркий давлатчилик анъаналари, уларнинг ўзаро таъсири тўғрисида тушунчалар ҳосил бўлишида ёрдам берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish