Sayt test rejimida ishlamoqda

Алламбергенов Ерполат Кенесбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қорақалпоқ халқининг «Шаҳриёр» достонидаги таълим-тарбияга доир қарашлар», 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи  (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.4.PhD/Ped703.
Илмий раҳбар: Алеуов Усербай, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Нукус давлат педагогика институти, DSc.03/30.12.2019.Ped.34.01. 
Расмий оппонентлар: Ходжаев Бегзод Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Юсупов Конысбай Абылович, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қорақалпоқ халқининг «Шаҳриёр» достонидаги таълим-тарбияга доир қарашларнинг педагогик имкониятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
«Шаҳриёр» достонидаги воқеликлар ўқувчи-ёшларда инсонийлик, адолатлилик, мурувват, саховат, виждонийлик, мардлик, топқирлик каби маънавий фазилатларни (компетенциялар) шакллантиришнинг аксиопедагогик жиҳатларига ҳамда миллий идентикликнинг етакчи индикатор эканлигига устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
«Шаҳриёр» достонини ўқитиш жараёни матн билан ишлашда ички мантиқийликнинг бирламчи даражага эга бўлишига эришиш, таълим олувчиларда аналитик тафаккурни шакллантиришнинг интенсификациясини таъминлаш, воқеликнинг шахсий аҳамиятини ички англанишини яхлит тизим сифатида лойиҳалаш мантиғини бевосита ҳисобга олиш орқали такомиллаштирилган;
«Шаҳриёр» достонидаги таълим-тарбияга доир қарашларнинг дидактик имкониятлари “ўқиб олишга ўргатиш”, “амал қилишга одатлантириш” тамойилларининг замон ва макон транфсформациясида адекватлик касб этувчи педагогик тизимнинг барқарорлик даражасининг маънавий таъсирчанлигини модификациялаш асосида такомиллаштирилган;
қорақалпоқ халқининг «Шаҳриёр» достонидаги таълим-тарбияга доир қарашларни интегратив ёндашув асосида ўқитиш босқичлари миллий тарбия (уқтириш, ишонтириш, инонтириш), инновацион (шахсга йўналтирилган, танқидий фикрлашни ривожлантириш) ва интерфаол (график органайзерлар) усулларни комплекс қўллаш бўйича дидактик таъминотни ишлаб чиқиш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоқ халқининг «Шаҳриёр» достонидаги таълим-тарбияга доир қарашларни ўрганиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар асосида:
«Шаҳриёр» достонидаги воқеликларни тизимли-структур таҳлил этиш орқали ўқувчи-ёшларда инсонийлик, адолатлилик, мурувват, саховат, виждонийлик, мардлик, топқирлик каби маънавий фазилатларни (компетенциялар) шакллантиришнинг аксиопедагогик  жиҳатларини миллий идентикликнинг етакчи индикатор эканлигига устуворлик бериш асосида аниқлаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан «Халқаро бахшичилик санъати фестивалини ўтказиш тўғрисида”ги қарор асосида ўзбек ва қорақалпоқ миллий бахшичилик ва достончилиқ санъати намуналарини эъзозлаш ва ривожлантириш, кенг халқ оммага тарғиб қилиш бўйича йўл харитасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2021 йил 7 апрелдаги 2-03/714-сон маълумотномаси). Натижада, қорақалпоқ миллий бахшичилик ва достончилик намуналарини ўрганишнинг педагогик имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилган;
«Шаҳриёр» достонини ўқитиш жараёнининг педагогик алгоритмини, достондаги таълим-тарбияга доир қарашларни интегратив ёндашув асосида ўқитиш босқичларини миллий тарбия, инновацион ва интерфаол усулларни комплекс қўллаш бўйича дидактик таъминотни ишлаб чиқиш орқали такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан ФА-Ф-1-005. “Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” (2018-2020 йй.) лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2021 йил 19 октябрдаги 17.02/254-сон маълумотномаси). Натижада, «Шаҳриёр» достонини ўқитиш жараёни мазмунини такомиллаштиришга хизмат қилган;
«Шаҳриёр» достонидаги таълим-тарбияга доир қарашларнинг дидактик имкониятларини “уқиб олишга ўргатиш”, “амал қилишга одатлантириш” тамойилларининг замон ва макон транфсформациясида адекватлик касб этувчи педагогик тизимнинг барқарорлик даражаси маънавий таъсирчанлигини модификациялаш асосида такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан Ф3-2016-0908165532. «Қорақалпоқ тилининг янги алифбоси ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси» (2017-2020 йй.) лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2021 йил 9 апрелдаги 63-сон маълумотномаси). Натижада, адабиёт дарсларида  «Шаҳриёр» достонини ўрганиш методикасини такомиллаштиришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish