Sayt test rejimida ishlamoqda

Мўминжонов Миржалол Муқимжон ўғлининг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Ўсимлик чиқиндилари асосида янги биологик фаол озиқ-овқат қўшилмалари олиш ва уларнинг кимёвий таркиби», 02.00.09 – Товарлар кимёси, 14.00.41 – Халқ табобати (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.DSc/K119
Илмий маслаҳатчи: Асқаров Иброҳим Рахмонович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/29.10.2021.К.60.05.
Расмий оппонентлар: Каримқулов Қурбонқул Мавлонқулович, техника фанлари доктори, профессор; Хўжаев Вахобжон Умарович, кимё фанлари доктори, профессор; Шамшидинов Исроилжон Тургунович, техника фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: айрим ўсимлик чиқиндилари асосида, таркибида вирусли гепатит С, гипотериоз ва эндемик буқоқ касаллигини даволаш ва олдини олиш хусусиятига эга биологик фаол кимёвий бирикмалар сақлаган табиий озиқ-овқат қўшилмаларини яратиш ҳамда уларни кимёвий таркиби ва тузилишини аниқлаш асосида ТИФ ТН бўйича тегишли код рақамларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
вирусли гепатит С, гипотериоз ва эндемик буқоқ касалликларини самарали даволаш ва олдини олиш хусусиятига эга бўлган янги озиқ-овқат қўшилмалари ишлаб чиқилган;
озиқ-овқат қўшилмалари таркибидан ажратиб олинган аментофлавон, карвакрол, кверцитрин, авенацин моддаларининг таркиби ва тузилиши аниқланган;
“Асдаво” ва “Алкаман” озиқ-овқат қўшилмаларининг антиоксидантлик фаоллиги аниқланганда “Алкаман” озиқ-овқат қўшилмасининг антиоксидантлик фаоллиги бошқаларга нисбатан юқори эканлиги исботланган;
“Асдаво” ва “Алкаман” озиқ-овқат қўшилмалари таркибида гепатит С вирусига қарши фаол бўлган аментофлавон, карвакрол, кверцитрин, авенацин бирикмалари, ҳамда кўп миқдорда йод моддаси борлиги аниқланган;
“Асдаво”  ва “Алкаман” табиий янги озиқ-овқат қўшилмаларига кимёвий таркиби асосида ТИФ ТН бўйича товар кодлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўсимлик чиқиндилари асосида биологик фаол озиқ-овқат қўшилмалари ишлаб чиқиш, улардан ажратиб олинган бирикмаларнинг кимёвий таркиби ва тузилиши асосида синфлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“Асдаво”  ва “Алкаман” янги озиқ-овқат қўшилмаларини ишлаб чиқариш учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан рухсатнома олинган (№000840, 2021 й.). Натижада, табиий биологик фаол озиқ-овқат қўшилмаларини ишлаб чиқариш  имконини берган;
“Асдаво” ва “Алкаман” озиқ-овқат қўшилмаларини “Олтин Водий  табиати” МЧЖ да ялпи маҳсулот сифатида ишлаб чиқариш учун Ўзбекистон Республикаси Миллий Сертификатлаш тизими томонидан мувофиқлик сертификати олинган (№UZ.SMT.01.378.70229385, 2021 й.; Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 3 сентябрдаги 06.8/1244-сон хати, 2021 йил 9 сентябрдаги 362427-сон хулосаси). Натижада, мазкур озиқ-овқат қўшилмаларини талаб даражасида идентификациялаш имконини берган;
“Асдаво”  ва “Алкаман” озиқ-овқат қўшилмаларига ТИФ ТН бўйича “қовун уруғи ҳамда пўсти, сули кепаги, далачой ва жамбил илдизи асосида тайёрланган табиий озиқ-овқат қўшилмалари”  учун – 1212300003, “ёнғоқ меваси чиқиндилари асосида тайёрланган, айрим доривор ўсимлик қисмлари билан бойитилган  табиий озиқ-овқат қўшилмалари” учун – 1212300004 код рақамлари божхона амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2022 йил 22 январьдаги 02-16/-0026-сон маълумотномаси). Натижада, шу каби озиқ-овқат қўшилмаларини экспорт ва импорт қилишда улардан ундириладиган бож тўловларини назорат қилиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish