Sayt test rejimida ishlamoqda

Хўжаназаров Ўктам Эштемировичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Қашқадарё ҳавзасининг тоғолди яйловлари мониторинги ва экологик оптималлаштириш», 03.00.10 – Экология (биология).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.DSc/B23.
Илмий маслаҳатчи: Хасанов Фурқат Орунбаевич, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти, DSc.02/30.04.2021.В.79.01.
Расмий оппонентлар: Шамуратова Нагима Генжемуратовна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Мавланов Хударган, биология фанлари доктори, профессор; Турабаев Акмал Нормўминович, биология фанлари доктори.  
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қашқадарё ҳавзасининг тоғолди яйловларининг замонавий ҳолатини баҳолаш ва яйловларидан самарадор фойдаланиш йўлларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тоғ ва тоғолди яйловларининг 7 яйлов гуруҳи, 7 та яйлов типига мансуб 20 та яйлов хилларини ўз ичига олган замонавий таснифи ишлаб чиқилган;
Қашқадарё ҳавзаси тоғолди ва тоғ яйловларида тарқалган 60 оила ва 232 туркумга мансуб 371 турлар аниқлаган; 
яйловларнинг юқори, ўрта ва паст қийматли гуруҳлари аниқланган ҳамда яйловлар трансформациясини ҳаракатлантирувчи фаолият турлари баҳоланган;
яйловларнинг мавсумий фойдаланишига кўра гуруҳлари ва турли омиллар натижасида фойдаланиш шаклларининг ўзгаришлари асосланган; 
тоғ ва тоғолди яйловларнинг деградацияси ва уни экологик оптимизациялаш модели яратилган;
яйловларда тарқалган 5 та Қизил китобга киритилган турлар 12 та ценопопуляцияларининг экологик-фитоценотик тарқалиши аниқланган ҳамда ценопопуляцияларнинг структуралари очиб берилган; 
Қашқадарёнинг тоғолди яйловларида кенг тарқалган 9 тур доривор ўсимликлар таркибидаги биологик фаол моддаларнинг ўзаро ва мавсум давомидаги ўзгарувчанлик хусусиятлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Қашқадарё ҳавзасининг тоғолди яйловлари мониторинги ва экологик оптималлаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
24 та картографик бирликдан иборат бўлган М1:200000 масштабли  “Қашқадарё ҳавзасининг тоғ ва тоғолди яйловлари харитаси” нинг  электрон рақамли формати (*sph) ва унинг изоҳи “Ўздаверлойиҳа” давлат илмий-лойиҳалаш институтида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 10 майдаги 02/027-2017-сон маълумотномаси). Натижада, Қашқадарё ҳавзасининг тоғ ва тоғолди яйловларининг топо-типологик тузилишини аниқлаш ва мавсумий ҳосилдорлигини баҳолаш имконини берган; 
яйлов чорвачилиги ва суғорма деҳқончиликни ривожланиши билан шаклланган инқирозга мойил яйловлар хилларини сақлаб қолиш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар Қашқадарё вилояти қишлоқ хўжалик бошқармасига қарашли яйловларда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 10 майдаги 02/027-2017-сон маълумотномаси). Натижада, ҳаддан ташқари боқилиш натижасида дегрессияга мойил яйлов контурларини аниқлаш ва трансформацияга учраган яйловларни тизимли бошқариш имконини берган;
Plocama alshehbazii турининг тарқалиши ва популяцияларини муҳофаза қилиш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг амалий фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2021 йил 19 апрелдаги 0302/8-151-сон маълумотномаси). Натижада, янги маълумотлар асосида тузилган турнинг тавсифидан Ўзбекистон Республикаси “Қизил китоби”нинг навбатдаги нашрида (I-жилд. Ўсимликлар, 2019) фойдаланиш имконини берган;
Қашқадарё ҳавзасида кенг тарқалган 9 тур доривор ўсимликларнинг биокимёвий таркиби, уларнинг тарқалишини ва ресурс имкониятларидан фойдаланиш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар Қашқадарё вилояти ўрмон хўжалиги бошқармаси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2021 йил 30 апрелдаги 04/21-1932-сон маълумотномаси). Натижада, Mentha longifolia, Melissa officinalis, Ziziphora pamiroalaica, Carum carvi доривор, зиравор ва озиқ-овқат турлари тарқалган майдонларни белгилаш ва ресурсларидан оқилона фойдаланиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish