Sayt test rejimida ishlamoqda

Асроров Анвар Ахрор ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Марказий Қизилқум паст навли фосфорит рудаларини бойитишнинг биотехнологик усулини ишлаб чиқиш», 04.00.14 ‒ Фойдали қазилмаларни бойитиш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Т1553.
Илмий раҳбар: Донияров Нодиржон Абдухакимович, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат кончилик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Навоий давлат кончилик институти, DSc.17/04.06.2021.T.06.01.
Расмий оппонентлар: Мухиддинов Баходир Фахриддинович, кимё фанлари доктори, профессор; Алимов Умарбек Кадирбергенович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Марказий Қизилқум паст навли фосфорит рудаларини бойитишнинг биотехнологик усулини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
паст навли фосфорит рудаларининг кимёвий ва минерологик таркиби шунингдек уларнинг физик-кимёвий хусусиятлари аниқланган;
илк бор саноат ва маиший-хўжалик чиқинди сувларининг кимёвий таркиби ва биологик таркиби ўрганилиб, микроорганизмларнинг фосфорит рудасига таъсири ҳамда бактериал усулда бойитиш технологик схемаси ва жараёнининг оптимал режимлари ишлаб чиқилган;
фосфорит рудасининг фаол лойқа микрофлораси билан таъсирлашиши жараёнидаги физикавий ва кимёвий омилларни (рН муҳит, азот, фосфор, кальций ва бошқа элементларнинг миқдори, жараён давомийлиги, Қ:С нисбати, аэрация даражаси ва бошқалар) белгилаш орқали франколит ва кальцитни парчалашнинг мақбул режимлари ишлаб чиқилган;
фаол лойқа микрофлорасининг бактериал таъсирида фосфоритлар таркибида минераллар парчаланиш механизми асосида дастлабки, оралиқ ва охирги ноорганик ва органик бирикмалар ҳамда кислотали аралашмалар таркибининг сифат ва миқдорий ўзгаришлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Марказий Қизилқум паст навли фосфорит рудаларини бойитишнинг биотехнологик усулини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
саноат ва маиший-хўжалик чиқинди сувларининг кимёвий ва биологик таркиби аниқланиб, фаол лойқа микрофлораси билан фосфорит рудаларини таъсирлашишининг энг самарали, ҳаво ёрдамида аралаштириш усули «Электрокимёзавод» ҚК АЖнинг азот бирикмалари асосида азотли ўғитлар ишлаб чиқариш саноатида амалиётга жорий этилган («Электрокимёзавод» ҚК АЖнинг 2021 йил 10 сентябрдаги 85-сон маълумотномаси). Натижада, фаол лойқада мавжуд бўлган азот, фосфор, калий ва фосфорит рудаси таркибидаги P2O5, CaO, MgO ларнинг эрувчан қисмини ошириб, сифатли бойитма олиш имконини берган;
фаол лойқани қўллаб паст навли фосфорит рудаларини биотехнологик бойитишнинг технологияси «Электрокимёзавод» ҚК АЖнинг азот бирикмалари асосида азотли ўғитлар ишлаб чиқариш саноатида амалиётга жорий этилган («Электрокимёзавод» ҚК АЖнинг 2021 йил 10 сентябрдаги 85-сон маълумотномаси). Натижада, олинган бойитма таркибида Р2О5 миқдорини 6% га ошириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish