Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳажиев Улуғбек Қўзибоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):  «Корхона фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларнинг объекти сифатида: назарий ва амалий ечимлар», 12.00.03 – Фуқaролик ҳуқуқи. Тaдбиркорлик ҳуқуқи. Оилa ҳуқуқи. Xaлқaро xуcуcий ҳуқуқ (юридик фанлар). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:B2019.1.PhD/Yu244.
Илмий раҳбар: Камалов Ойбек Ахматович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Судьялар олий мактаби, PhD.37/27.02.2020.Yu.107.01.
Расмий оппонентлар: Топилдиев Вохиджон Рахимжонович, юридик фанлар доктори, профессор;  Имамов Нурилло Файзуллаевич, юридик фанлар доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасида фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларнинг объекти сифатида корхонанинг ҳуқуқий мақоми, ҳолати ва унга тааллуқли ҳуқуқ нормаларини қўллаш бўйича илмий-назарий, амалий тавсиялар ҳамда таклифларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кўчмас мулк объекти бўйича битимни инсофли равишда тузган тарафлар Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридаги нотўғри ахборот оқибатида кўрган зарарлари тегишли давлат органлари томонидан суднинг қонуний кучга кирган қарори асосида қопланиши лозимлиги асослантирилган;
кредиторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиниши, қарздорнинг кредиторлар олдидаги мажбуриятининг бажарилиши  таъминлаш, кредиторларнинг талаблари реестрига киритиладиган пул мажбуриятлари ва мажбурий тўловларнинг иқтисодий суд томонидан қарздорга нисбатан банкротлик тўғрисидаги иш кўзғатиш тартиб таомиллари белгилаш асослантирилган.
ташкилий-ҳуқуқий шакли жиҳатидан хусусий корхона ўзининг тўлиқ фирма номи давлат тилида ифодаланган, жойлашган ери кўрсатилган муҳрга эга бўлиши ҳамда хусусий корхона муҳрида бир вақтнинг ўзида унинг фирма номи бошқа тилда ҳам кўрсатилиши мумкинлиги асослаб берилган;
давлат корхонасининг ўз фаолиятидан олинган даромадлари, шунингдек, давлат корхоналарининг бошқа жамият устав фондидаги улуши бўйича дивиденди давлат корхонасининг мулки бўлиши асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Корхона фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларнинг объекти сифатида: назарий ва амалий ечимлар бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларнинг объекти сифатида корхонага доир ҳуқуқларини давлат рўйхатидан кўчмас мулк тарзида рўйхатга олинишига, мулкий комплекс сифатида корхона таркибига кирувчи моддий ва номоддий неъматларни давлат реестридаги нотўғри ахборот оқибатида кўрган зарарлар суднинг қонуний кучга кирган қарори асосида қопланишига оид таклифлар Ўзбекистон Республикасининг “Давлат кадастрлари тўғрисида”ги қонунининг 13-моддасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитасининг 2021 йил 18 январдаги 04/2-02-11-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлар ташкил этилган корхоналарни кўчмас мулк сифатида кадастрга доир ҳуқуқларидан самарали ва мақсадли фойдаланишнинг ҳуқуқий механизмларини ҳамда корхоналарни давлат реестридаги нотўғри ахборот оқибатида кўрган зарарлар суд органлари томонидан самарали ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштиришга хизмат қилган.
кредиторлар ҳуқуқларини, қарздорнинг кредиторлар олдаги мажбуриятининг бажарилиши  таъминлашига оид таклифлар Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 21 февралдаги 05-сонли “Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг айрим қарорларига” ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб хисоблаш тўғрисида”ги қарорининг 19 бандида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2021 йил 7 декабрдаги 11-83-21-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф кредиторларнинг талаблари реестрига киритиладиган пул мажбуриятлари ва мажбурий тўловларнинг иқтисодий суд томонидан қарздорга нисбатан банкротлик тўғрисидаги иш кўзғатиш тартиб таомилларини белгилашга хизмат қилган.
хусусий корхона ҳуқуқий мақомини ва уни номоддий неъмат элементларига бўлган ҳуқуқларини янада таъминлашга оид таклифлар Ўзбекистон Республикасининг “Хусусий корхона тўғрисида”ги қонунининг 6-моддасида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитасининг 2021 йилдаги 18 январдаги 04/2-02-11-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлар хусусий корхоналарга хужжатларни расмийлаштириш жараёнининг енгиллаштирилишига, электрон имзо, хужжатлар алмашинувида автоматлаштирилган тизимга ўтилишига хизмат қилган;
давлат корхонасининг ўз фаолиятидан олинган даромадларга бўлган ҳуқуқига доир таклифлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 июндаги “Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги 215-сон қарори билан тасдиқланган давлат корхоналари тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 14-бандида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Юридик таъминлаш бошқармасининг 2021 йил 7 декабрдаги 12/21-52-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши давлат корхоналарининг бошқа жамият устав фондидаги улуши бўйича дивиденди давлат корхонасининг мулки бўлишининг ҳуқуқий асосларини яратишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish