Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахмоназаров Пахловон Йигиталиевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳудудларнинг иқтисодий-экологик тизимларини бошқариш самарадорлигини ошириш”, 08.00.13 – Менежмент ва 08.00.12 – Минтақавий иқтисодиёт (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/ Iqt 571.
Илмий маслаҳатчи: Абдуллаев Абдужаббор, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона политехника институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2020.I.16.02.
Расмий оппонентлар: Рўзметов Бахтиёр, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Сатторов Саидмурод Абдушарипович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Макроиқтисодий тадқиқотлар ва прогнозлаштириш илмий тадқиқот институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ҳудудларнинг иқтисодий-экологик тизимлар фаолиятини бошқариш самарадорлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қайта тикланувчи ва ноанъанавий энергия манбаларидан фойдаланишни рағбатлантиришда электр энергиясини тармоққа етказиб беришнинг харид тарифини 0,7 коэффициентда белгилаш таклиф этилган;
ҳудудларни  иқтисодий жиҳатдан рағбатлантиришда ишлаб чиқаришида чиқитсиз ва кам чиқитли технологиялар жорий этган корхоналарга имтиёзли кредитлар тақдим этиш таклиф этилган; 
ҳудудларнинг иқтисодий-экологик тизимлари ҳолатини таҳликали – (0-0,25), барқарор эмас – (0,26-50), яхши – (0,51-0,75), барқарор – (0,76-1,0) шкалалари асосида баҳолаш таклиф этилган;
чиқитсиз ва кам чиқитли технологиялар, электр энергиясини харид тарифини жорий этиш натижасида атмосферасига чиқариладиган ифлослантирувчи моддаларни чиқиш ҳажмини 2024 йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Иқтисодий-экологик тизимларни бошқариш самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
қайта тикланувчи ва ноанъанавий энергия манбаларидан фойдаланишни рағбатлантиришда электр энергиясини тармоққа етказиб беришнинг харид тарифини 0,7 коэффициентда белгилаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2019 йил 30 октябрдаги ПФ-5863-сон «2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги фармонида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси  Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2021йил 23 ноябрдаги 03-02/8-1800-сон маълумотномаси). Натижада Фарғона вилояти корхоналарида электр энергиясига тўлов 27,5 %га камайган;
ҳудудларни  иқтисодий жиҳатдан рағбатлантиришда ишлаб чиқаришида чиқитсиз ва кам чиқитли технологиялар жорий этган корхоналарга имтиёзли кредитлар тақдим этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2019 йил 30 октябрдаги ПФ-5863-сон «2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги фармонида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси  Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2021 йил 23 ноябрдаги 03-02/8-1800-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлар натижасида 2020 йилнинг охирига келиб Фарғона вилоятида фаолият юритаётган йирик саноат корхоналари томонидан ифлослантирувчи моддаларнинг ҳажми 2,7 фоизга камайган;
ҳудудларнинг иқтисодий-экологик тизимлари ҳолатини таҳликали – (0-0,25), барқарор эмас – (0,26-50), яхши – (0,51-0,75), барқарор – (0,76-1,0) шкалалари асосида баҳолаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2019 йил 30 октябрдаги ПФ-5863-сон «2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги фармонида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси  Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2021 йил 23 ноябрдаги 03-02/8-1800-сон маълумотномаси). Натижада “Фарғонаазот” ОАЖ, “Кварц” ОАЖларнинг иқтисодий-экологик тизимининг 2020 йилдаги ҳолати баҳоланиб, муаммоли нуқталар аниқланган, ушбу корхоналарда саноат чиқиндиларни йиғиш, сақлаш, ташиш, қайта ишлаш ва утилизация қилиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилган.
чиқитсиз ва кам чиқитли технологиялар, электр энергиясини харид тарифини жорий этиш натижасида атмосферасига чиқариладиган ифлослантирувчи моддаларни чиқиш ҳажмини 2024 йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси фаолиятида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси  Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2021йил 23 ноябрдаги 03-02/8-1800-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф натижасида кам чиқитли ва атмосферасига чиқариладиган ифлослантирувчи моддаларни чиқаришни камайтириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish