Sayt test rejimida ishlamoqda

Загребельская Милена Владимировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Интеграцион режалаштириш асосида нефт-газ комплексдаги юқори технологик корхоналарни моддий-техник таъминлаш самарадорлигини ошириш», 08.00.03 – «Саноат иқтисодиёти» (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Iqt638.
Илмий раҳбар: Хашимова Наима Абитовна, иктисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети, DSc.15/31.12.2020.I.04.
Расмий оппонентлар: Шодиева Гульнара Мардиевна, иқтисодиет фанлари доктори; Ивонина Ирина Эрнестовна, иқтисодиет фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефт ва газ университетининг Тошкентдаги филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: интеграцион режалаштириш асосида нефт-газ комплексидаги юқори технологик корхоналарни модий-техник таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича тaклифлaр вa тaвcиялaрни ишлaб чиқишдaн ибoрaт.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Шўртан газ-кимё мажмуаси логистика хизматини самарали ташкил қилишни интеграцион режалаштиришда хизмат фаолиятининг барча пара-метрларини тактик ва стратегик жиҳатдан маҳсулотнинг бозор рақобатбар-дошлиги, заҳиралар ҳажмини оптималлаштириш ҳамда ишлаб чиқариш қувватлари, жумладан қидирув, қазиб олиш, қайта ишлаш қувватлари талабларига мувофиқ ташкил қилишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
жами етказиб бериш харажатлари таркибида логистика бошқаруви харажатлари улуши бошқарув ходимлари сонининг оптимал даражасига кўра 4-6 фоиз ва технологик талабларга кўра ишлаб чиқариш циклини ташкил қилишни эътиборга олган ҳолда захираларни сақлаш харажатлари 30-35 фоиз даражасида бўлиши асосланган;
буюртма бажарилиш даврининг давомийлиги, жами етказиб бериш харажатларига нисбатан моддий-техника захираларини сақлаш ва логистика харажатлари улушини ҳисобга олган ҳолда моддий-техника таъминоти ва логистика ходимлари фаолиятини баҳолаш асосида ходимларни моддий рағбатлантириш тизимини жорий этиш зарурати асосланган;
етказиб бериш ва логистика харажатларини мақбуллаштириш, юклаш-тушириш жараёнига роботтехникасини жорий этиш ва қувур транспортини модернизация қилишни ҳисобга олган ҳолда Шўртан газ-кимё мажмуаси даромади ошишининг 2025 йилгача прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Интеграцион режалаш-тириш асосида нефт-газ корхоналарини моддий-техника таъминоти самарадорлигини ошириш бўйичa олинган илмий натижалар асосида: 
Шўртан газ-кимё мажмуаси логистика хизматини самарали ташкил қилишни интеграцион режалаштиришда хизмат фаолиятининг барча пара-метрларини тактик ва стратегик жиҳатдан маҳсулотнинг бозор рақобатбар-дошлиги, заҳиралар ҳажмини оптималлаштириш ҳамда ишлаб чиқариш қувватлари, жумладан қидирув, қазиб олиш, қайта ишлаш қувватлари талабларига мувофиқ ташкил қилиш бўйича таклифлар Шуртан газ-кимё муажмуаси фаолиятига жорий этилган (Шуртан газ-кимё мажмуасининг 2021 йил 4 июндаги 030/2814-сон, “Ўзбекнефтгаз” АЖ 2021 йил 4 июндаги 03-17-5-сон маълумотномалари). Таклифнинг жорий қилиниши 2020 йил якунлари бўйича корхонанинг захиралар ҳажмини  20% камайтириш ва унга мос ҳолда логистик ҳаражатларнинг қисқаришига имкoн бергaн;
жами етказиб бериш харажатлари таркибида логистика бошқаруви харажатлари улуши бошқарув ходимлари сонининг оптимал даражасига кўра ҳамда технологик талабларга кўра ишлаб чиқариш циклини ташкил қилишни эътиборга олган ҳолда захираларни сақлаш харажатлари даражаси бўйича таклифлар Шўртан газ-кимё мажмуаси амалиётига жорий этилган (Шўртан газ кимё мажмуасининг 2021 йил 4 июндаги 030/2814-сон, “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2021 йил 4 июндаги 03-17-5-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф логистик жараённи оптимал ташкил қилиш негизида корхона захиралар ҳажмини 20% камайтириш имкoнини бергaн;
буюртма бажарилиш даврининг давомийлиги, жами етказиб бериш харажатларига нисбатан моддий-техника захираларини сақлаш ва логистика харажатлари улушини ҳисобга олган ҳолда моддий-техника таъминоти ва логистика ходимлари фаолиятини баҳолаш асосида ходимларни моддий рағбатлантириш тизимини жорий этиш таклифи Шўртан газ-кимё мажмуаси персонални бошқариш амалиётига жорий қилинган (Шўртан газ-кимё мажмуасининг 2021 йил 4 июндаги 030/2814-сон, “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2021 йил 4 июндаги 03-17-5-сон маълумотномалари). Таклифнинг жорий қилиниши тегишли ходимлар томонидан вазифаларнинг аниқ , муддатида ва сифатли бажарилиши ҳисобига моддий-техника таъминоти ва логистика ходимлари меҳнат унумдорлигини 5 фоизга ошириш имконини бергaн;
етказиб бериш ва логистика харажатларини мақбуллаштириш, юклаш-тушириш жараёнига роботтехникасини жорий этиш ва қувур транспортини модернизация қилишни ҳисобга олган ҳолда Шўртан газ-кимё мажмуаси даромади ошишининг 2025 йилгача прогноз параметрлари бўйича таклиф-лардан корхона стратегиясини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Шўртан газ-кимё мажмуасининг 2021 йил 4 июндаги 030/2814-сон, “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2021 йил 4 июндаги 03-17-5-сон маълумотномалари). Мазкур таклифлар ишлаб чиқариш ҳаражатларини камайтириш, логистика жараёни ва логистика каналларини модернизациялаш ҳисобига даромадни ошириш имкониятини яратган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish