Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахимов Данияр Бахтияровичнинг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мажбуриятлар бажарилишини фуқаролик-ҳуқуқий таъминлаш”, 12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ (юридик фанлар). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.DSc/Yu135.
Илмий маслаҳатчи: Рўзиназаров Шухрат Нуралиевич, юридик фанлар доктори, профессор 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/30.12.2019.Yu.22.01.
Расмий оппонентлар: Ходжаев Бахшилло Камолович, юридик фанлар доктори, доцент; Мухаммадиев Аюб Абдурахманович, юридик фанлар доктори, профессор; Камалов Ойбек Ахматович, юридик фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади мажбуриятлар бажарилишини фуқаролик-ҳуқуқий таъминлашнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш бўйича илмий-амалий хулоса, таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш билан боғлиқ бўлган муносабатларни тартибга солишда мажбуриятларни бажариш усулларининг такомиллаштирилиши, кредиторлар талабларини қондириш навбатининг белгиланиши, ундирув қаратилган мол-мулкни сотиш тартибларининг ривожлантирилиши, жамият устав фондининг (устав капиталининг) миқдори ўз вақтида шакллантирилиши кредиторларнинг манфаатларини ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш учун муҳим эканлиги асослантирилган;
мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш усули сифатида берилган қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан айни бир мол-мулкка бўлган ўз ҳуқуқлари тўғрисида гаров реестрига ёзув киритган кредиторларнинг талабларини қаноатлантириш навбатини белгилаш зарурлиги асослаб берилган; 
гаровга қўйилган мол-мулкни сотишда қарздор ёки учинчи шахс бўлган гаровга қўювчи гаров нарсаси реализация қилингунига қадар исталган вақтда гаров билан таъминланган мажбуриятни ёки унинг муддати ўтказиб юборилган қисмини бажариб, ундирувни гаров нарсасига қаратиш ва уни реализация қилишни тугатиши мумкинлиги асослантирилган;
гаровга қўйилган мол-мулкни реализация қилишда мол-мулк бир нечта кредитор олдидаги мажбуриятларнинг бажарилишини таъминласа, гаровга қўйилган мол-мулкни реализация қилишдан тушган пул маблағлари мазкур мажбуриятларни қонунда белгиланган навбат бўйича бажаришга йўналтириш мумкинлиги асослаб берилган; 
гаровга қўйилган мол-мулкни гаров билан таъминланган мажбуриятларни қоплашга қабул қилинишда такрорий кимошди савдоси амалга ошмаганида гаровга олувчи гаров нарсасини реализация қилинмаган гаров нарсасини ушбу савдодаги бошланғич сотиш нархидан кўпи билан ўн фоиз камроқ суммада баҳолаб, ўзида олиб қолиши мумкинлиги асослантирилган 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Мажбуриятлар бажарилишини фуқаролик-ҳуқуқий таъминлаш тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Фуқарοлик қοнунчилигини такοмиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган таклифларнинг мажбуриятларни бажариш усулларини такомиллаштириш, кредиторлар талабларини қондириш навбатини белгилаш, ундирув қаратилган мол-мулкни сотиш, жамият устав фонди капитали, жамият акцияларини имтиёзли равишда олиш масалаларига οид қисмидан 2019 йил 20 мартдаги “Мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-531-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 3-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар) ҳамда 4-моддаси (“Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар)ни шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистοн Республикаси Οлий Мажлисининг Қοнунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг 2019 йил 2 августдаги 04/1-06-2478-сοн маълумοтнοмаси). Мазкур таклиф турар жойларни сотиш билан боғлиқ мажбуриятларни расмийлаштириш орқали кредиторларнинг манфаатларини ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш ҳамда жамият устав фондининг (устав капиталининг) миқдорини белгилашга хизмат қилган;
“Мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш усули сифатида берилган қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан кредиторларнинг талабларини қаноатлантириш навбати”га оид таклифлар (Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 2591-моддаси) Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 22 октябрдаги “Кредиторларни ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш кучайтирилиши ҳамда тадбиркорлик фаолиятини молиялаштириш механизмлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-572-сонли Қонунини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистοн Республикаси Οлий Мажлисининг Қοнунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси ҳамда Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари кўмитасининг 2019 йил 23 декабрдаги 06/1-05/4249 вх-сοн маълумοтнοмаси). Мазкур таклиф айни бир мол-мулкка бўлган ўз ҳуқуқлари тўғрисида гаров реестрига ёзув киритган кредиторларнинг талабларини қаноатлантириш навбатини белгилашга имкон яратган;
“Гаровга қўйилган мол-мулкни сотиш”га оид таклифлар (Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 281-моддаси еттинчи, саккизинчи, тўққизинчи қисмлари) Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 22 октябрдаги “Кредиторларни ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш кучайтирилиши ҳамда тадбиркорлик фаолиятини молиялаштириш механизмлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-572-сонли Қонунини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистοн Республикаси Οлий Мажлисининг Қοнунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси ҳамда Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2019 йил 23 декабрдаги 06/1-05/4249 вх-сοн маълумοтнοмаси). Мазкур таклиф қарздор ёки учинчи шахс бўлган гаровга қўювчи гаров нарсаси реализация қилингунига қадар исталган вақтда гаров билан таъминланган мажбуриятни ёки унинг муддати ўтказиб юборилган қисмини бажариб, ундирувни гаров нарсасига қаратиш ва уни реализация қилишни тугатишга хизмат қилган;
“Гаровга қўйилган мол-мулкни реализация қилиш”га оид таклифлар (Ўзбекистон Республикаси “Гаров тўғрисида”ги қонунининг 28-моддаси учинчи, бешинчи ва олтинчи қисмлари) Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 22 октябрдаги “Кредиторларни ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш кучайтирилиши ҳамда тадбиркорлик фаолиятини молиялаштириш механизмлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-572-сонли Қонунини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистοн Республикаси Οлий Мажлисининг Қοнунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси ҳамда Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2019 йил 23 декабрдаги 06/1-05/4249 вх-сοн маълумοтнοмаси). Мазкур таклиф мол-мулк бир нечта кредитор олдидаги мажбуриятларнинг бажарилишини таъминласа, гаровга қўйилган мол-мулкни реализация қилишдан тушган пул маблағлари мазкур мажбуриятларни қонунда белгиланган навбат бўйича бажаришга йўналтириш имкониятини яратган;
“Гаровга қўйилган мол-мулкни гаров билан таъминланган мажбуриятларни қоплашга қабул қилиш”га оид таклифлар (Ўзбекистон Республикаси “Гаров  тўғрисида”ги қонуннинг 29-моддаси иккинчи ва учинчи қисмлари) Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 22 октябрдаги “Кредиторларни ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш кучайтирилиши ҳамда тадбиркорлик фаолиятини молиялаштириш механизмлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-572-сонли Қонунини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистοн Республикаси Οлий Мажлисининг Қοнунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси ҳамда Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2019 йил 23 декабрдаги 06/1-05/4249 вх-сοн маълумοтнοмаси). Мазкур таклиф такрорий кимошди савдоси амалга ошмаган деб эълон қилинганда гаровга олувчи гаров нарсасини реализация қилинмаган гаров нарсасини такрорий кимошди савдосидаги бошланғич сотиш нархидан кўпи билан ўн фоиз камроқ суммада баҳолаб, ўзида олиб қолишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish