Sayt test rejimida ishlamoqda

Холиқов Алишер Исан ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Шаҳар магистрал кўчаларининг транспорт-эксплуатацион ҳолатини транспорт шовқинига таъсирини баҳолаш ва прогнозлаш (Тошкент шаҳри мисолида)”, 05.09.02 - “Асослар, пойдевор ва ер ости иншоотлари. Кўприклар ва транспорт тоннеллари. Йўллар ва метрополитенлар” 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Т2548.    
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги DSc.18/30.12.2019.T.09.01 рақамли Илмий кенгаш.
Илмий раҳбар: Азизов Қудратилла Хусанович, т.ф.н., профессор.
Расмий оппонентлар: техника фанлари доктори, профессор Джаббаров Саидбурхан Тулаганович (Тошкент давлат транспорт университети); техника фанлари номзоди Саттаров Алишер Абдувахабович ("Тошкент ГИД" МЧЖ). 
Етакчи ташкилот: Тошкент архитектура-қурилиш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади шаҳар магистрал кўчаларининг транспорт-эксплуатацион ҳолатини ва кўкаламзорлаштириш даражасини транспорт шовқинига таъсирини баҳолаш ва унинг ўзгаришини прогнозлаш орқали транспорт шовқини даражасини пасайтиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шаҳар магистрал кўчаларида ҳаракат миқдори, тезлиги, таркиби ҳамда қопламанинг равонлиги ва ғадир-будирлигини транспорт шовқинига комплекс таъсири реал кўча шароитида экспериментал тадқиқот натижасида аниқланган; 
экспериментал тадқиқотларга кўра шаҳар магистрал кўчаларини эксплуатация даврида учрайдиган қопламадаги нуқсонларнинг транспорт шовқини даражасига таъсир чегаралари аниқланган;  
шаҳар магистрал кўчаларини транспорт шовқини инсонларнинг саломатлигига таъсирини инобатга олиб баҳолаш мезони таклиф этилган;
кутилаётган транспорт шовқини муаммосини олдини олиш мақсадида шаҳар магистрал кўчаларининг келажакдаги транспорт-эксплуатацион ҳолати ўзгариши билан транспорт шовқинига таъсирини прогнозлаш модели қопламанинг транспорт-эксплуатацион ҳолати ва нуқсонларнинг таъсирини инобатга олиб такомилаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Шаҳар магистрал кўчаларининг транспорт-эксплуатацион ҳолатини яхшилаш орқали транспорт шовқини даражасини пасайтириш бўйича олинган натижалар асосида:
шаҳар магистрал кўчаларида ҳаракатни ташкил этиш ва қоплама устки ҳолатини яхшилаш орқали транспорт шовқинини пасайтириш бўйича тавсиялар шаҳар магистрал кўчаларини эксплуатация қилувчи корхона ва ташкилотлар учун жорий қилинган (Ўзбекистон Респбуликаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасининг 2021 йил 16 декабраги №03-4860-сонли маълумотномаси). Натижада ҳаракатни ташкил этиш орқали транспорт  шовқини даражаси 7 дБА гача пасайтирилган;
шаҳар магистрал кўчаларида транспорт шовқинини пасайтириш хусусиятига эга бўлган маҳаллий шароитда ўсадиган дарахт турлари, уларни экиш схемалари ва маҳаллий шароитдан келиб чиқиб шовқиндан ҳимояловчи экранлар ўрнатиш жорий қилинган (Ўзбекистон Респбуликаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасининг 2021 йил 16 декабраги №03-4860-сонли маълумотномаси). Натижада кўкаламзорлаштириш усулларини қўллаш ва шовқиндан ҳимоя қилувчи экранларни ўрнатиш орқали транспорт шовқини даражаси 18 дБА гача пасайтирилган;
транспорт шовқинини прогнозлаш модели такомиллаштирилган (Ўзбекистон Респбуликаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасининг 2021 йил 16 декабраги №03-4860-сонли маълумотномаси). Моделдан фойдаланиб шаҳар магистрал кўчаларида келажакдаги транспорт шовқинини прогноз қилиш орқали олдиндан чора-тадбирлар ва лойиҳа ечимларини ишлаб чиқишда қўлланилган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish