Sayt test rejimida ishlamoqda

Шарипова Саодат Исломовна 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Барқарор кийим ассортиментини лойиҳалаш услубини тадқиқ қилиш ва ишлаб чиқиш (мактаб ўқувчилари учун форма)”, 05.06.04 – “Тикувчилик буюмлари технологияси ва костюм дизайни”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2018.2.PhD/T807
Илмий раҳбар: Муминова Умида Тохтасиновна, техника фанлари доктори, доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро муҳандислик–технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро мухандислик–технология институти, PhD.03/29.10.2021.T.101.03
Расмий оппонентлар: Набижонова Наргиза Насимжоновна, техника фанлари доктори, доцент, Гафурова Нигора Тўймуродовна, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳудудий хусусиятларни ва эргономик қулайликни таъминлашни ҳисобга олган ҳолда таълим муассасалари ўқувчилари учун формали кийимни лойиҳалаш услубини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ўсмирлар учун тикув буюмларини лойиҳалашда замонавий мактаб формали кийимнинг турли эксплуатация шарт-шароитларига мослашадиган асосий функциялари, яъни костюм шакли, ранги, тарбиявий функцияси каби хусусиятларини инобатга олувчи сўровнома усули ёрдамида тузилмавий тизими ишлаб чиқилган;
саноат даражасида ўсмирлар формали кийимларининг рационал ассортиментини шакллантириш жараёнини намоён этувчи рационал гардероб параметрлари, трансформациялаш турлари ва конструктив ечимлари, кийим компонентларини конфекционлаш каби умумлаштирилган услуби ишлаб чиқилган;
ахборот-коммуникация воситаларини қўллаш асосида маркетинг тадқиқотларни ўтказишнинг усули такомиллаштирилган бўлиб, истеъмолчиларнинг ёшга доир хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ўсмирлар мактаб формали кийимининг ассортименти ва гардеробининг рационал тузулмаси яратилган;
мактаб ўқувчи(ота-она)сининг ижтимоий холатига асосланган холда истеъмол вазиятларига таяниб кийим ассортименти ва гардеробининг оптимал номенклатурасига боғлиқлик қонунияти аниқланган;
трансформация тамойиллари ва транформацияланадиган конструкциялар классификацияси асосида пропорционал мослашадиган (адаптацион) янги трансформация схемаси яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Болалар формали кийимини лойиҳалаш услубини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
ўғил ва қиз болалар учун ижтимоий талабларини  юқоридаражада қондирувчи формали кийимларининг янги саноат намуналари (SAP 2021 0125, SAP 2021 0126) вакўп функционал кийим учун Россия Федерациясиниг ихтирога патентлари олинган(RU2717717). Натижадаўғил ва қиз болалар форма кийимлари ва “Кейпи” ва сумка-рюкзакка трансформацияланадиган кўп функцияли куртканинг оригинал конструкцияси ва технологик ечими таклиф қилинган;
яратилган  ўсмирлар формали кийимининг янги комплекти (жакет ва юбка) “OFS” МЧЖ тикув буюмлари ишлаб чиқариш корхонасига жорий этилган (Бухоро ш. Халқ таълими бўлимининг 2020 йил 21 октябрдаги № 01-541-сон маълумотномаси ва “O`zto`qimachiliksanoat” уюшмасининг 2021 йил 22 июндаги №03/14-1935-сон маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқариш самарадорлиги 11,4 %га ошириш имконини берган;
яратилган  болалар формали кийимининг янги комплекти (устки ва кундалик кийим комплекти) “O`zto`qimachiliksanoat” Уюшмаси тизимида, хусусан “IDEAL” тикув буюмлари ишлаб чиқариш корхонасида жорий этилган(“O`zto`qimachiliksanoat” уюшмасининг 2021 йил 22 июндаги №03/14-1935-сон маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқариш самарадорлиги 9,1%га ошириш имконини берган;
яратилган болалар формали кийимининг янги комплекти (устки ва кундалик кийим комплекти) Тошкент ва Бухоро шаҳрининг “Oxbridge International School”, “Oltin Qanot”, №13 ва №23 умумтаълим мактабларида тадбиқ этилган. Натижада болаларнинг формали кийимдан юқори қониқиши таъминланган ва ижтимоий самарадорликка эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish