Sayt test rejimida ishlamoqda

Шаханова Шахноза Шавкатовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сийдик–таносил тизими хавфли ўсмаларининг кўплаб остеоген метастазларини комбинирланган даволаш тактикасини такомиллаштириш» 14.00.14 – Онкология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Tib1096.
Илмий раҳбар: Рахимов Нодир Махамматкулович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019Tib.77.01.
Расмий оппонентлар: Полатова Джамила Шагайратовна, тиббиёт фанлари доктори; Ахмедов Рустам Насирович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: системали нур терапияси билан таргет терапияси комбинациясини такомиллаштириш ҳамда жорий қилиш орқали буйрак ва простата бези саратонининг кўплаб остеоген метастазларини даволаш самарадорлигини  оширишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
буйрак ва простата бези саратонининг кўплаб остеоген метастазларида суяк тўқимасининг метастатик пролиферация ўчоқларида танлаб тўпланиш мақсадида, бифосфонат ва нурли радиофарм тизимли мажмуада танланган ўсмага таъсирини инобатга олган ҳолда таргет даволашни қўллаш исботланган;
ностероид анальгетиклар ва наркотик анальгетикларга бўлган талабини пасайтиришда суякларни остеолитик ва остеобластик тавсифидаги метастатик шикастланишини комбинациялашган остеопротектив даволашда шишни олдини олиш хисобига  β–нурли радиофармни қўллаш самарадорлиги исботланган;
буйрак етишмовчилиги холатида анъанавий даволаш (золедрон кислота) қўллашга нисбатан таққосланганда суяк метастазлари ўрнига нефротоксик самарадорлигини пасайтириш мақсадида радиофарм дори воситаси тизимини танлаб таъсир этиши исботланган;
бирламчи шикастланишлар (буйрак), скелет метастазларини жойлашуви (ўқ суяклар), патологик синишларнинг мавжудлиги, шунингдек, метастазнинг остеолитик тури простата ва буйраклар саратонида остеоген метастазнинг ўсма агрессивлиги натижасида энг салбий башорат омили эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Буйрак ва простата бези саратонида кўплаб суяк метастазларини даволаш натижаларини яхшилаш бўйича тадқиқот иши натижалари асосида:
буйрак ва простата бези саратони остеоген метастазларининг ташхисида хавф параметрларини аниқлаш усулини таклиф етилган "Буйрак ва простата саратони симптомсиз суяк метастазларини ва хавф параметрларини аниқлаш йўллари" номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг  2021 йил 11 июндаги 8н-р/496-сонли маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома буйрак ва простата саратони симптомсиз суяк метастазларини ва хавф параметрларини аниқлашни такомиллаштириш имконини берган.
буйрак ва простата саратони остеоген метастазининг фармакотерапия усуллари, таргет терапия ва радионуклид терапияси таклиф етилган “Сийдик тизимининг остеоген метастазлари оғриқларини таргет ва радионуклид терапияси" номли услубий  тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 14 июндаги 8н-р/525 маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома сийдик тизимининг остеоген  метастазлари оғриқларини таргет ва радионуклид терапиясида замонавий усуллар имконини берган;
сийдик  йўллари  хавфли  ўсмаларининг  кўплаб остеоген метастазларини даволаш  усулларини  такомиллаштириш бўйича  олинган  илмий тадқиқот натижалари  Республика ихтисослаштирилган  онкология  ва  радиология  илмий-амалий  тиббиёт  марказининг Бухоро, Фарғона, Қашқадарё  ва  Сирдарё  вилоятлари  филиалларининг  паллиатив   бўлимлари  амалиётига  жорий  этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг  2021 йил 9 июлдаги 8 н-д/225-сонли маълумотномаси). Жорий етилган натижалар  буйрак  ва простата бези  саратонини даволашда муддатини қисқартириш ва беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish