Sayt test rejimida ishlamoqda

Ортикова Хилола Убайдиллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бачадон буйни саратони рецидивини ташхислашда замонавий ёндашув» 14.00.14 – Онкология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Tib658.
Илмий раҳбар: Джураев Миржалол Дехканович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий–амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019Tib.77.01.
Расмий оппонентлар: Кайдарова Диляра Радиковна, тиббиёт фанлари доктори, профессор, академик (Қозоғистон Республикаси); Мухамедаминов Шухрат Каримджанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бачадон бўйни саратони рецидивини эрта ташхислаш такомиллаштиришга қаратилган таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бачадон бўйни саратонини комплекс даволашдан сўнг асимптом ва клиник олди ўсма қайталанишини эрта ташхислашда, катта визуализация қобилияти мақсадида, морфологик текширувдан олдин кольпоскопия ва МРТ текшируви натижасида амалга ошириш зарурлиги исботланган.
илк бор бачадон бўйни саратони қайталанишини эрта ташхислаш ва кейинчалик даволаш тартибига иммунокомпетент (ҳужайра иммунитетининг фаоллашиши ҳисобига) СД3 ва СД20 хужайраларнинг башоратловчи омил эканлигини қўллаш мақсадга мувофиқлиги исботланган;
даврий назорат вақтида патологик соҳа биопсияси билан кольпоскопик ўзгаришлар: оқ эпителий, патологик соҳа трансформацияси, «штопор» шаклидаги томирлар тури, бачадон бўйни хавфли ўсмасини белгисиз қайталанишининг шифхонагача бўлган босқичида кузатиладиган янги белгилар эканлиги исботланган;
бачадон бўйнисаратонида G1да 1,19 дан G3 да 6,9 гача бўсаға белгилари сурилишининг цитологик таҳлили билан биргаликдаги кольпоскопияда бачадон бўйни саратонини шифохонгача бўлган ташхислашдаги  асоратларни исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бачадон бўйни саратони рецидивини эрта ташхислашни мукамаллаштиришда кольпоскопик ва иммуногистокимёвий таҳлил методларни аҳамиятини баҳолаш бўйича олинган натижалар асосида:
бачадон бўйни саратони рецидивини эрта ташхислашни мукамаллаштиришда кольпоскопик ва иммуногистокимёвий таҳлил усуллари ёрдамида олинган илмий натижалар асосида «Бачадон буйни саратони рецидивини эрта ташхислаш» номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 9 октябрдаги 8н-д/377-сон маълумотномаси). Натижада аёлларда бачадон бўйни саратони рецидивини эрта ташхислашда кольпоскопик ва иммуногистокимёвий таҳлил усуллари ёрдамида олинган натижаларни таҳлил қилиш касалликни даволаш тактикасини танлаш орқали беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган;
бачадон бўйни саратони рецидивини эрта ташхислашни мукамаллаштиришда кольпоскопик ва иммуногистокимёвий таҳлил усулларини аҳамиятини такомиллаштиришга қаратилган тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий–амалий тиббиёт марказининг Бухоро ва Жиззах вилоятлари филиалларининг клиник амалий фаолиятига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 18 июндаги 08-09/195-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши бўйни саратони рецидивини ташхислашда кольпоскопия ёрдамида мақсадли биопсияни утказиш диагностик ахамиятга эга булиб, касаллик кайталанишини башоратлаш омили хисобланади, бачадон буйни саратонида иммуногистокимёвий маркер курсаткичи СД3 ва СД20 текшириш, бачадон бўйни саратони рецидивини аниқлаш, даволаш тактикасини танлаш ва даволаш самарадорлигини ошириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish