Sayt test rejimida ishlamoqda

Джураев Фаррух Миржалоловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Жигарга метастаз берган ошкозон саратони билан касалланган беморларни дори воситалари ёрдамида ва комбинирланган даволаш усуллари» 14.00.14 – Онкология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 11.12.2017.8
Илмий раҳбар: Трякин Алексей Александрович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Россия Федерацияси Н.Н. Блохин номидаги Онкология Милий тиббиёт тадкикот маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019Tib.77.01.
Расмий оппонентлар: Камышов Сергей Викторович, тиббиёт фанлари доктори; Акбаров Миршавкат Миралимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: И.М.Сеченов номидаги Москва Давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: жигарга синхрон ва метахрон метастаз берган ошқозон саратони билан касалланган беморларга симултанн жаррохлик ва эндоваскуляр кимётерапияни қўллаш орқали даволаш натижаларини такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маҳаллий иммунитетни энг кам даражада пасайиши ҳисобига, жигар ва меъда саратонининг синхрон метастазларида бир йиллик яшовчанликни баҳолашда метастатик ўчоқни <3 см дан кичик бўлиши, 3 тагача бўлган якка ўчоқлар ва монолобар шикастланишларнинг ижобий башоратлаш омили бўлиши исботланган;
метастатик ўчоққа кўрсатиладиган кимёпрпаратни суперселектив таъсир ҳисобига, жигарга метахрон метастаз берган ошқозон саратони билан хасталанган беморлар тизимли кимётерапия усулига нисбатан узоқ муддатли эндоваскуляр кимётерпевтик даволаш усулини паст токсиклик даражасига эга бўлган самарадорлиги исботланган;
энг кам гепатотоксик таъсир билан боғлиқ холда қиёсий аспектларда ECOG шкаласидаги ХИПА кимё ва нурли даволаш тизимга нисбатан солиштирилганда жигар ва меъда саратонининг метахрон метастазларини даволашдан сўнг беморларда жисмоний фаоллик ва ҳаёт сифатини баҳолашнинг ижобий натижалари исботланган;
хавфли ўсма юкламасини ўзгариши ҳисобига СA-72,4; СА-19,9 ва РЭА онкомаркерлари даражасини камайиши ёки ортиши нафақат бирламчи ўчоқнинг морфологик тавсифига, балким синхрон ва метахрон метастазлар диаметри, уларнинг миқдорий ўзгариш, шунингдек, янги ўчоқларни пайдо бўлишига боғлиқ бўлиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Жигарга метастаз берган ошкозон саратони билан касалланган беморларни дори воситалари ёрдамида ва комбинирланган даволаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
жигарга метахрон метастаз берган ошқозон саратонини усулларибўйича илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган«Жигарга метахрон метастаз берган ошқозон саратонини комплекс даволаш» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғликни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 9 июлдаги 8н-д/224-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома жигарга синхрон ва метахрон метастаз берган ошқозон саратони билан касалланган беморларни даволаш усулларини оптималлаштириш имконини берган;
жигарга синхрон ва метахрон метастаз берган ошқозон саратони билан касалланган беморларни дори воситалари ёрдамида ва комбинирланган даволаш усуллари оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалари РИОИМ Андижон, Самарқанд ва Жиззах филиалларининг клиник амалиётига татбиқ этилган (Соғликни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 9 июлдаги 8н-з/224-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларининг клиник амалиётга татбиқ этилиши ҳисобига жигарга синхрон ва метахрон метастаз берган ошқозон саратони билан касалланган беморларни ташхислаш сифатини яхшилаш, касалликни даволаш муддатини қисқартириш ва беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish