Sayt test rejimida ishlamoqda

Исаев Дониёр Тошботировичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертaция мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Повышение износостойкости твёрдых сплавов путем комплексной обработки, включающей поверхностное легирование и нанесения износостойкого покрытия», 05.02.01-“Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси. Камёб, нодир ва радиоактив элементлар технологияси” ихтисослиги.
Диссертaция мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/T2381.
Илмий раҳбар: Федоров Сергей Вольдемарович, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертaция бажарилган муассаса номи: Навоий давлат кончилик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/30.12.2019.Т.03.04.
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Фатхулла Сагдуллаевич, техника фанлари доктори, профессор; Худаяров Сулейман Рашидович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон машинасозлик институти
Диссертaция йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади кескичларда қўлланиладиган қаттиқ қотишмаларнинг ейилишга бардошлилигини ошириш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
юзани легирлаш усули ёрдамида қаттиқ қотишмаларни ейилишга бардошлилигини ошириш технологияси ишлаб чиқилди;
қаттиқ қотишмали асбобларга ишлов бериш усули ейилишга бардошли қоплама кимёвий таркибининг ўзгариш динамикаси асосида ишлаб чиқилди;
юзани микролегирлаш жараёнини бошқариш омилларининг таъсири асосида юзани микролегирлашнинг математик модели ишлаб чиқилди;
электр-нурли NbHfTi қотишмаларни ейилишга бардошли қопламани вакуум-ёй билан пуркашда ҳосил бўладиган ҳарорат ўзгариш динамикаси асосида кесувчи пластиналарни комбинатсиялашган ишлов бериш технологияси ишлаб чиқилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Технологияни ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар ва қаттиқ қотишмали асбобларининг ейилишга бардошлилигини ошириш усуллари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
қаттиқ қотишмали асбобга, такомиллаштирилган кимёвий таркибига кўра, градийентли қатламни 2 мкм дан 5 мкм чуқурликкача ишлов бериш усули «Навоий кон-металлургия комбинати» ДК ИЧБ НМЗ амалиётга жорий қилинган («Навоий кон-металлургия комбинати» ДКнинг 2021 йил 17 июндаги 02-06-04/6358-сон маълумотномаси). Натижада, кескич ишчи юзасининг ейилишга бардошлилиги 12-14% га ошган;
юзани микролегирлаш жараёнининг бошқариш омилларини кесиш йўли қийматига такомиллашган асбобга таъсирининг математик модели «Навоий кон-металлургия комбинати» ДК ИЧБ НМЗ амалиётга жорий қилинган («Навоий кон-металлургия комбинати» ДКнинг 2021 йил 17 июндаги 02-06-04/6358-сон маълумотномаси). Натижада, кесиш параметрларини оптималлаштириш вақти 16-18% га камайган;
электр-нурли NbHfTi қотишмалар асосида легирлашда ейилишга бардошли қопламни вакуум-ёй билан пуркаш кетма-кетлиги натижасида кесувчи пластиналарни комбинатсиялашган ишлов бериш технологияси «Навоий кон-металлургия комбинати» ДК ИЧБ НМЗ амалиётга жорий қилинган («Навоий кон-металлургия комбинати» ДКнинг 2021 йил 17 июндаги 02-06-04/6358-сон маълумотномаси). Натижада, кетинги юзанинг ейилиш миқдори критерия бўйича ишлов берилмаган пластиналар билан таққосланганда, 400-500% ни ва ейилишга бардошли қопламли пластиналар билан таққосланганда эса, 40% ни ташкил этган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish