Sayt test rejimida ishlamoqda

Курбонов Элдор Рашидовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қишлоқ хўжалигида ер мелиорациясини ҳуқуқий тартибга солиш”, 12.00.06 – Табиий ресурслар ҳуқуқи. Аграр ҳуқуқ. Экологик ҳуқуқ (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Yu486.
Илмий раҳбар: Холмўминов Жума Тоштемирович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилганмуассасаноми: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/30.12.2019.Yu.22.01.
Расмий оппонентлар: Файзиев Шуҳрат Ҳасанович, юридик фанлар доктори, профессор; Усмонов Муҳаммади Баҳриддинович, юридик фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Давлат Божхона қўмитаси Божхона институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади.
Қишлоқ хўжалигида ер мелиорациясини ҳуқуқий тартибга солиш зарурати ва ўзига хос хусусиятларини очиб бериш, ер мелиорациясининг маъно-мазмунини илмий-назарий жиҳатдан комплекс равишда ўрганиш, таҳлил қилиш, қишлоқ хўжалиги ерларининг мелиорацияси билан боғлиқ бўлган муносабатларни тартибга солувчи қонун ва қонуности ҳужжатларини тадқиқ этиш ва уларни назарий ва амалий жиҳатдан такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан оқилона ва самарали фойдаланилишини таъминлаш мақсадида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ва ўрмон фонди ерлари инвестиция шартномаси ёки давлат-хусусий шериклик асосида ижарага берилиши зарурлиги асослантирилган;
озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш вазифасидан келиб чиқиб суғориладиган ерларни қишлоқ хўжалигидан бошқа мақсадлар учун ажратишга йўл қўйилмаслиги илмий-ҳуқуқий жиҳатдан асослантирилган;
алоҳида қимматга эга бўлган унумдор суғориладиган ерларнинг экологик-иқтисодий аҳамиятини инобатга олган ҳолда улар махсус муҳофаза қилиниши ва уларнинг суғорилмайдиган ерлар жумласига ўтказилишига йўл қўйилмаслиги асослаб берилган;
қишлоқ хўжалиги кооперативларига маҳаллий ҳокимликлар захирасидан ажратиладиган ер майдонларини ўзлаштириш учун тегишли ташкилий, иқтисодий чораларни амалга оширишнинг ҳуқуқий тартиби илмий-назарий ва ҳуқуқий жиҳатдан асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Қишлоқ хўжалигида ер мелиорациясини ҳуқуқий тартибга солиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ва ўрмон фонди ерлари инвестиция шартномаси ёки давлат-хусусий шериклик асосида ижарага берилиши ҳақидаги таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 16 августдаги “Ер участкаларини ажратиш ва улардан фойдаланиш, шунингдек ерларни ҳисобга олиш ва давлат ер кадастрини юритиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ – 708-сонли қонунининг 6-моддаси ўн олтинчи бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган. Ушбу таклиф Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелдаги Ер кодексининг 241-моддасида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2020 йил 27 ноябрдаги 04/4-06-78-сон ҳамда  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 10 декабрдаги 10-11/4-сон маълумотномалари). Ушбу таклифнинг амалга оширилиши қишлоқ хўжалигида ижара муносабатларининг инвестиция шартномаси, давлат-хусусий шериклиги асосида ривожланишига хизмат қилган;
суғориладиган ерларни қишлоқ хўжалигидан бошқа мақсадлар учун ажратишга йўл қўйилмаслигига қаратилган таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 16 августдаги “Ер участкаларини ажратиш ва улардан фойдаланиш, шунингдек ерларни ҳисобга олиш ва давлат ер кадастрини юритиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ – 708-сонли қонунининг 6-моддасининг йигирма учинчи бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган. Ушбу таклиф Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелдаги Ер кодексининг 44-моддасида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2020 йил 27 ноябрдаги 04/4-06-78-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 10 декабрдаги 10-11/4-сонмаълумотномалари). Ушбу таклифнинг амалга оширилиши суғориладиган ерлардан ўз мақсадларида фойдаланилишини таъминлашга хизмат қилган;
алоҳида қимматга эга бўлган унумдор суғориладиган ерлар махсус муҳофаза қилиниши ва уларнинг суғорилмайдиган ерлар жумласига ўтказилишига йўл қўйилмаслиги билан боғлиқ таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 16 августдаги “Ер участкаларини ажратиш ва улардан фойдаланиш, шунингдек ерларни ҳисобга олиш ва давлат ер кадастрини юритиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ – 708-сонли қонунининг 6-моддасининг йигирма тўртинчи бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган. Ушбу таклиф Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелдаги Ер кодексининг 45-моддасида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2020 йил 27 ноябрдаги 04/4-06-78-сон ҳамда  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 10 декабрдаги 10-11/4-сон маълумотномалари).  Ушбу таклифнинг амалга оширилиши алоҳида қимматга эга бўлган унумдор суғориладиган қишлоқ хўжалик ерларининг ҳуқуқий муҳофазасининг кучайтирилишига хизмат қилган;
қишлоқ хўжалиги кооперативларига маҳаллий ҳокимликлар захирасидан ажратилган ер майдонларини ўзлаштириш учун ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари харажатларининг бир қисмини қоплашга зарур қўшимча маблағлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ажратилиши, фойдаланишга киритилаётган ирригация ва мелиорация объектларининг номи, ер майдони, қуввати, уларнинг дастлабки қиймати ва лойиҳа ташаббускорлари номини аниқ белгилаш, туман (шаҳар) манзилли рўйхатини шакллантиришда вертикал суғориш қудуқлари бурғуланадиган сув таъминоти оғир бўлган маҳалла фуқаролари йиғинлари, аҳоли хонадонлари, шунингдек, қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонлари тўғрисидаги маълумотлар инобатга олинишини белгилашга доир таклифдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 февралдаги 109-сон қарори билан тасдиқланган “Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритишда ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 6-банди иккинчи хатбошисини, 8-банди иккинчи хатбошисини, 101-банди иккинчи хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Юридик таъминлаш бошқармасининг 2020 йил 1 декабрдаги 12/20-27-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалда татбиқ этилиши қишлоқ хўжалиги кооперативларини ер майдонларини ўзлаштиришганлик учун рағбатлантиришига, шакллантирилаётган манзилли дастурларнинг мукаммал бўлишига ҳамда суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш ва ишга тушириш бўйича талабгорларнинг аниқлаш механизмининг такомиллашувига хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish