Sayt test rejimida ishlamoqda

Қурбонов Элбой Шавкатовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Конларни ер ости усулида қазиб олишда муҳандис-геологик шароитларини ўзгариши (Ғужумсой ва Ходжадик конлари мисолида)», 04.00.04 – Гидрогеология ва муҳандислик геологияси (геология-минералогия фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/GM120.
Илмий раҳбар: Қаюмов Абдубоқи Джалилович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гидрогеология ва инженерлик геологияси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Гидрогеология ва инженерлик геологияси институти, DSc.24/30.12.2019.GM.96.01.
Расмий оппонентлар: Исмаилов Вахитхан Алиханович, геология-минералогия фанлари доктори, профессор; Тўлаганов Баходиржон Исмаилович, геология-минералогия фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: “Ўзбекгидрогеология” ДУК.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ғужумсой ва Ходжадик конларида муҳандис-геологик ва гидрогеологик ўзига хос шароитларини яхшилаш учун, кончилик ишларининг барқарорлигини таъминлаш ҳамда фойдали қазилмаларни ер ости усулида қазиб олиш вақтида геологик табиий шароитга таъсир кўрсатадиган геологик, муҳандис-геологик ва гидрогеологик омилларни баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тоғ массивининг мустаҳкамлик хусусияти тоғ жинсларини минерал таркиби, ҳамда, майдон бўйича ўзгаришига узвий боғлиқлиги асосланган;
тоғ массивларининг барқарорлигини чуқурлик бўйича баҳоловчи деформацион параметрларини аниқлаш услублари такомиллаштирилган;
тектоник ёриқлардаги ер ости сувлари тоғ массивнинг табиий ва техноген шароитларини ўзгаришига олиб келувчи омиллари аниқланган;
деформация ривожланган майдонларда муҳандис-геологик ва гидрогеологик жараёнларнинг ўзаро таъсирида ўпирилиш ўпқонларининг ҳосил бўлиш сабаблари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ғужумсой ва Ходжадик конларини дастлабки ва муфассал қидирув босқичларида олиб борилган ишларга кўра, узоқ муддатли кузатув таҳлили хусусиятларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тоғ массивларининг барқарорлигини чуқурлик бўйича баҳоловчи деформацион параметрлар “Зармитан дала геологик қидирув экспедицияси” ва “Ҳисор дала геологик қидирув экспедицияси” амалиёт ишлари жараёнига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 2021 йил 5 декабрдаги 04/33-сон маълумотномаси). Натижада, чуқур горизонтларида рўй бераётган деформация жараёнлар бўйича аниқ маълумот олишга имкон яратган;
ўпирилиш ўпқонларнинг муҳандис-геологик ва гидрогеологик шароитлари ўртасидаги боғлиқлик “Зармитан дала геологик қидирув экспедицияси” фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 2021 йил 5 декабрдаги 04/33-сон маълумотномаси) Натижада, конни ўрганиш ва қазиб олиш жараёнида хавфсизлик чоралари бўйича қарор қабул қилишга имкон берган;
тоғ массивининг мустаҳкамлиги, тоғ жинсларининг минерал таркиби, майдон бўйича ўзгаришига узвий боғлиқлиги “Ҳисор дала геологик қидирув экспедицияси” фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 2021 йил 5 декабрдаги 04/33-сон маълумотномаси). Натижада, Ходжадик конини техник иқтисодий баҳолаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish