Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллаев Нодирхон Жўрахоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Маҳаллий полисахаридлар асосидаги интерполимер комплекс мембраналарнинг сорбцион хоссалари», 02.00.11 – Коллоид ва мембрана кимёси (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/К191.
Илмий раҳбар: Қодирхонов Муродхон Рашидхонович, кимё фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, PhD.03/30.12.2019.K/T.66.02.
Расмий оппонентлар: Боймирзаев Азамат Солиевич, кимё фанлари доктори, профессор; Бахронов Хаётбек Нурович, кимё фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: хитозан ва хитозан/Na-КМЦ интерполимер комплекси плёнка-мембраналарини олиш ва уни турли металл ионлари ҳамда ароматик бирикмаларни сорбциясининг ўзига хос хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор хитозан ва хитозан/Na-КМЦ турли нисбатдаги интерполимер комплекси (ИПК) плёнка-мембраналарига юқори вакуумли калориметрик усул ёрдамида ароматик бирикмаларнинг сорбцияланишининг сифат ва миқдори аниқланган;
хитозан ва хитозан/Na-КМЦнинг турли нисбатдаги ИПК плёнка-мембраналарига атом абсорбцион усулда Ag+,Cu2+, Zn2+, Pb2+ ионларини сорбцияланиши аниқланган;
плёнка-мембараналардан хитозан/Na-КМЦ ИПКнинг (9:1) нисбатдагисихитозан, хитозан/Na-КМЦ (1:9) ва (1:1) намуналарига нисбатан Ag+, Cu2+, Zn2+, Pb2+ ионларини 1,25 баробар,бензол ва толуол молекулаларини эса 1,6 баробар кўп адсорбциялаши аниқланган.
хитозан, хитозан/Na-КМЦ турли нисбатдаги ИПК плёнка-мембраналарига бензол ва толуол буғлари адсорбциясининг миқдори, термокинетик қонуниятлари ва адсорбцион параметрлари аниқланган;
хитозан, хитозан/Na-КМЦнинг турли нисбатдаги ИПК плёнка-мембраналарига металл ионининг сорбцияси, эритманингpH муҳити,металл ионининг табиатига боғлиқлиги аниқланган;
хитозан, хитозан/Na-КМЦ турли нисбатдаги ИПК плёнка-мембраналарининг сорбцион ҳусусияти ароматик бирикмаларнинг тузилишига боғлиқлиги билан ўзгариши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Хитозан ва хитозан/Na-КМЦ (турли нисбатларда) идан ҳосил қилинган плёнка-мембраналарининг сорбцион хоссаларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
хитозан ва хитозан/Na-КМЦ (турли нисбатлар) ида ҳосил қилинган плёнка-мембраналари “Чиноз НҚИЗ” МЧЖдан чиқадиган чиқинди сувлар таркибидаги бензол, толуол ва турли хил ароматик углеводородлар гомологларидан тозалашда жорий этилган (“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2021 йил 6 октябрдаги 28-1-01/769-сон маълумотномаси). Натижада, чиқинди сувларни ароматик бирикмалар, уларнинг гомологлари ва бошқа моддалардан тозалаш даражасини 1-1,5 баробарга ошириш имконини берган;
хитозан ва хитозан/Na-КМЦ (турли нисбатлар) идан ҳосил қилинган плёнка-мембраналари “Чиноз НҚИЗ” МЧЖдан чиқадиган чиқинди сувлар таркибидаги оғир металл (Ag+, Cu2+, Zn2+, Pb2+) ионларидан тозалашда жорий этилган (“Ўзбекнефтгаз” АЖ нинг 2021 йил 6 октябрдаги 28-1-01/769-сон маълумотномаси). Натижада, “Чиноз НҚИЗ” МЧЖидан чиқадиган чиқинди сувлар таркибидаги металл ионларидан тозалаш ва қайта ишланган сувнинг тозалик даражаси ГН2.1.5.689-98 меъёрига мослигини аниқлаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish