Sayt test rejimida ishlamoqda

Нормуратов Ойбек Улуғбердиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тақирли-ўтлоқи тупроқлар шароитида помидордан юқори ҳосил етиштиришда азотли ўғит меъёрини аниқлаш ва биологик препарат таъсири”, 06.01.04 - Агрокимё (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Qx275.
Илмий раҳбар: Зокиров Холмат Хуррамович, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти, DSc.25/30.12.2019.Qx/B.43.01.
Расмий оппонентлар: Ниязалиев Бегали Ирсалиевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Боиров Абдунаби Жўраевич, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Сурхондарё вилояти тақирли-ўтлоқи тупроқлар шароитида помидордан юқори ҳосил етиштиришда азотли ўғитларнинг мақбул меъёр, муддатларини ишлаб чиқиш ва биологик препаратнинг таъсирини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Сурхон-Шеробод воҳасида тарқалган суғориладиган тақирли-ўтлоқи тупроқларнинг агрокимёвий хоссаларига ва помидор ҳосилига минерал ўғитлар мақбул (N300P120K100) меъёрларининг ижобий таъсири исботланган;
суғориладиган тақирли-ўтлоқи тупроқлар шароитида помидордан юқори ва сифатли ҳосил етиштиришда азотли ўғитларни қўллаш муддатлари (кўчат экилгандан кейин 20%, гуллаш даврида 30%, ёппасига мева тугиш даврида 50%) аниқланган;
помидор уруғига «Экостим» биопрепарати билан ишлов бериб, минерал ўғитларни мақбул (N300P120K100) меъёрда қўллаш, унинг ўсиб-ривожланишига (8,5 фоизга) ва ҳосил миқдорига (0,9 т/га) ижобий таъсир қилиши аниқланган;
азотли минерал ўғитлар 300 кг/га қўлланилганда тупроқдаги микроорганизм (бактериялар, замбруғлар, актиномицитлар, азотфиксаторлар, нитрификаторлар, нитратредуцинтлар ва целлюлоза парчаловчи бактерия)лар сони мавсум охирида назорат вариантига нисбатан мос равишда 12,2 млн/г; 30 минг/г; 12,9 млн/г 9,7 млн/г; 10 минг/г; 2,9 млн/г ва 11 минг/г га ортганлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Сурхон-Шеробод воҳасида тарқалган суғориладиган тақирли-ўтлоқи тупроқлар шароитида помидордан юқори ҳосил етиштиришда азотли ўғитларнинг меъёрини аниқлаш ва биологик препаратнинг таъсири бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Сурхон-Шеробод воҳаси суғориладиган тақирли-ўтлоқи тупроқ шароитида эрта баҳорги муддатда помидорнинг Сурхон-142 нави уруғига биологик препарат билан ишлов бериб, N300P120К100 минерал ўғитларнинг мақбул меъёрлари Бандихон тумани «Вақт ва имконият» фермер хўжалигининг 0,5 гектар майдонига жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 21 августдаги 02/021-2591-сон маълумотномаси). Натижада, помидорни ананавий усулда етиштирилганга нисбатан 5-8 кун эрта ҳосил олинган, 45 фоизгача бегона ўтлар билан зарарланишини олди олинган, ҳосилдорлик 2,5-3,0 т/га юқори бўлган, рентабеллик даражаси 40,3 фоизни ташкил этишига эришилган.
Суғориладиган тақирли-ўтлоқи тупроқ шароитида помидорни Сурхон-142 нави уруғига биологик препарат билан ишлов бериб, азотли (N300) минерал ўғитни мақбул қўллаш муддатлари ишлаб чиқилган ва Сабзавот-полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтининг Термиз филиалида 0,5 гектар майдонга жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 21 августдаги 02/021-2591-сон маълумотномаси). Натижада, помидорнинг Сурхон-142 навига азотли минерал ўғитларни 20 фоизини кўчат экилгандан сўнг, 30 фоизини гуллаш даврида, 50 фоизини ёппасига мева тугиш даврида қўллаш юқори ва сифатли ҳосил олишга имкон берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish