Sayt test rejimida ishlamoqda

Мирзамбетов Абдирашит Базарбаевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жанубий Қорақалпоғистон суғориладиган тупроқларининг экологик-мелиоратив ҳолати ва уларни яхшилаш (Беруний тумани мисолида)”, 03.00.13 - Тупроқшунослик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Qx695.
Илмий раҳбар: Ахмедов Алмон Усманович, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти, DSc.25/30.12.2019.Qx/B.43.01.
Расмий оппонентлар: Қурвонтоев Рахмонтой, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Саидова Муниса Эргашевна, биология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш мухандислари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Беруний тумани суғориладиган тупроқларининг хосса-хусусиятлари, шўрланиш даражаси, тузлар миқдори ва захираларини аниқлаш, туман суғориладиган ерларининг тупроқ-мелиоратив ҳолатини баҳолаш орқали уларни яхшилашга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
туман суғориладиган ерларида шўрланган тупроқларнинг шаклланиши жараёнларини ўзига хос хусусияти (гидроморфизм жараёни кучайиши) аниқланган;
тупроқ қатламларидаги сувда эрувчан умумий ва заҳарли тузлар миқдори, захиралари, сизот сувлари сатҳи, минерализацияси, шўрланиш химизми, гипотетик тузлар таркибидаги заҳарсиз ва заҳарли тузлар улуши аниқланган;
критик чуқурликдан (~2,5 м) юқори жойлашган сизот сувларидаги умумий ва заҳарли тузлар миқдори бўйича тупроқлар шўрланишининг эҳтимолдаги хавфлилик даражаси аниқланган ва классификацияси ишлаб чиқилган;
тупроқлар тузли кесими ҳамда гранулометрик (механик) таркибининг график кўринишида тасвирлаш ЭҲМ дастури ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Жанубий Қорақалпоғистон ҳудуди суғориладиган тупроқларининг экологик-мелиоратив ҳолати ва уларни яхшилаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Беруний тумани «Қиётобод» массиви суғориладиган ерлари учун 1:10000 масштабда тузилган «Заҳарли тузлар захираси картограммаси» 1452,0 гектар суғориладиган майдонларда амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри, давлат қўмитасининг 2020 йил 04 сентябрдаги 03-05-7644-сон маълумотномаси). Натижада, суғориладиган ерларнинг устки 0-1 метрлик қатламининг тупроқ-мелиоратив ҳолатини баҳолаш ҳамда тупроқ хосса-хусусиятларини ва мелиоратив ҳолатини яхшилаш имконини берган;
«Суғориладиган ерлар учун критик чуқурликдан юқорида жойлашган сизот сувлари таркибидаги умумий ва заҳарли тузларнинг тупроқ шўрланиш даражасига кўрсатадиган таъсири»нинг ҳавфлилик даражаси бўйича классификацияси ишлаб чиқилиб, Беруний тумани суғориладиган ерларини экологик-мелиоратив ҳолатини баҳолашда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 14 апрель № 03/022-1595-сон маълумотномаси). Натижада, критик чуқурликдан юқорида жойлашган сизот сувлари таркибидаги умумий ва заҳарли тузларни тупроқларнинг шўрланишига кўрсатадиган таъсирининг хавфлилик даражасига тўғри баҳо беришга имкон берган;
«Тупроқларнинг тузли профили ва гранулометрик таркибини яратиш дастури» деб номланган электрон график тасвирда ифодаланувчи ЭҲМ дастури яратилган ва амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 14 апрель № 03/022-1595-сон маълумотномаси). Натижада, турли даражада шўрланган тупроқларнинг тузли кесими ва гранулометрик таркиби график тасвирий кўринишининг аниқлик даражасини ортишига, график тасвирнинг аниқ ва равшан ифодаланишига ва уни шакллантиришда такомиллаштирилган тезкор усулини яратишга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish