Sayt test rejimida ishlamoqda

Фаттаева Дилором Рустамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “COVID-19 ўтказган беморларда сурункали гайморитнинг коморбид ҳолатидаги клиник-патогенетик хусусиятлари ” 14.00.21 – Стоматология, 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари) .
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Tib1949.
Илмий рахбарлар: Ризаев Жасур Алимжанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Рахимова Дилором Алимовна тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарканд давлат тиббиёт институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.04/05.06.2020.Tib.102.02   рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Юлдашев Абдуазим Абдувалиевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Шодикулова Гуландом Зикрияевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: С.Д.Асфендиёров номидаги Қозоғистон миллий тиббиёт     университети (Қозоғистон).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: COVID-19 ўтказган коморбид ҳолатлар мавжуд беморларда ривожланган сурункали одонтоген гайморитнинг  патогенетик хусусиятларини аниқлаш ва даволаш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор COVID-19 ўтказган беморларда микроциркуляциянинг бузулиши ва иммунодепрессия (иммун тизим фаолиятида етишмовчилик) сабабли ўпка сурункали обструктив касаллиги фонида юқори жағ бўшлиғида яллиғланиш жараёнининг кучайиши олиб келиб чиқиши асосланган;
илк бор COVID-19 дан кейин ўпка сурункали обструктив касаллиги фонида сурункали одонтоген гайморитнинг ривожланиши коагуляцион тизимдаги бузилишлар ва эндотелий дисфункцияси (эндотелийда NO-нитрат оксиди камайиши сабабли) билан тўғри пропорционал боғлиқлиги исботланган;
илк бор ўпка обструктив касаллиги бўлган COVID-19 ўтказган  беморларда одонтоген гайморит пайдо бўлишида гаймор бўшлиғида лейкоцитлар, лимфоцитлар, плазма ҳужайралари, эозинофиллар ва нейтрофиллар миқдор кўрсаткичларининг ортиши, тромбоцитлар агрегат холатининг кучайиши хамда оғиз бўшлиғида пайдо бўлган патоген (Streptococcus mutаns, Stаphylococcus аureus,  Klebsiellа pneumoniаe) микрофлоранинг таъсири сабаб бўлиши исботланган;
илк бор COVID-19 касаллигини оғир даражадаўтказган беморларда асабийлик, қўрқинч, пессимизм ва лоқайдлик холатининг ортиши ўз навбатида висцерал (ички аъзолар) касалликлар вазоконстрикция (қон-томир деворлари структурасидаги ўзгаришлар) механизмини ривожланишига таъсир кўрсатиши натижасида гаймор бўшлиғи тўқимасида трофик ўзгаришларга олиб келиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
COVID-19 ўтказган коморбид ҳолатидаги беморларда сурункали одонтоген гайморитнинг клиник патогенетик хусусиятларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
COVID-19 ўтказган беморларда ўпка сурункали обструктив касаллиги фонида ривожланган одонтоген гайморитни эрта ташхислаш ва даволашбўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган «Коронавируснинг респиратор патологияда максиляр синусдаги асоратларнибоскичли ташҳислаш ва даволаш алгоритми»номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 15 июлдаги 8н-з/229-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг жорий қилиниши COVID-19 ўтказган ўпка сурункали обструктив касаллиги беморларда максиляр синусдаги асоратларнипайдо бўлиши ва ривожланишини эрта ташҳислаш ва даволашга  хизмат қилган;
COVID-19 ўтказган беморларда ўпка сурункали обструктив касаллиги фонида ривожланган одонтоген гайморитни такомиллаштирилган даволаш усули  асосида ишлаб чиқилган «Нафас аъзолари тизими патологиясида COVID-19 дан кейин коморбид ҳолатини эрта ташҳислаш ва даволашнинг самарали усули» номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 15 июлдаги 8н-з/229-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг жорий қилиниши COVID-19  дан кейин сурункали одонтоген гайморитни даволашнинг усулини  такомиллаштириш ва беморлар реабилитацияси сифатини оширишга хизмат қилган;
COVID-19 ўтказган беморларда ўпка сурункали обструктив касаллиги фонида ривожланган одонтоген гайморитни эрта ташҳислаш ва даволаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент 7-сон шаҳар клиник шифохонаси, Самарканд шахар ва Самарканд туман тиббиёт бирлашмалари, 1-сон оилавий поликлиникаси амалий фаолиятига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 19 ноябрдаги 08-09/17928-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг клиник амалиётга жорий этилиши беморларда одонтоген гайморитни пайдо бўлиши ва ривожланишини эрта ташҳислаш, олиб бориш тактикасини такомиллаштириш, касаллик асоратларини камайтириш, беморларнинг хаёт сифатини яхшилаш хамда стационарда даволаниш муддатини қисқартириш хисобига иқтисодий самарадорликка эришишга имкон яратган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish