Sayt test rejimida ishlamoqda

Жумаева Соҳибжамол Холмуратовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Тўлов балансини тартибга солишда валюта курси сиёсатининг ролини ошириш йўллари», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Iqt1694.
Илмий раҳбар: Хошимов Элмурод Абдусатторович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01
Расмий оппонентлар: Тошқулов  Абдуқодир Ҳамидович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Жўраев Абдуғаффор Сафарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасида тўлов балансини тартибга солишда валюта курси сиёсатидан фойдаланиш амалиётини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
номинал айирбошлаш курси ўзгаришини чеклаш амалиётидан воз кечиш орқали реал айирбошлаш курсининг ошиши ва пировардида тўлов балансининг ёмонлашиши ҳамда иқтисодиётда девальвацион рискларнинг ортишига барҳам бериш таклифи ишлаб чиқилган;
валюта курси шаклланишига нисбатан босимни пасайтириш мақсадида хорижий валютадаги кредитлар ҳамда давлат ташқи қарзи ўсиш суръатларини чеклаш таклифи асосланган;
ташқи савдо дефицитини камайтириш мақсадида экспортни нодевальвацион чоралар орқали қўллаб-қувватлаш, хусусан, ташқи савдони молиялаштириш механизмларини ривожлантириш илмий асосланган;
ўрта муддатли истиқболда валюта курсининг эркин сузиш режими учун зарурий шарт-шароит сифатида жорий операциялар ҳисобварағи актив қолдиғини таъминлаш асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тўлов балансини тартибга солишда валюта курси сиёсатининг ролини ошириш йўллари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
валюта курси шаклланишига нисбатан босимни пасайтириш мақсадида хорижий валютадаги кредитлар ҳамда давлат ташқи қарзи ўсиш суръатларини чеклаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги ЎРҚ-657-сон Қонунининг 10-моддасини ишлаб чиқишда, яъни Ўзбекистон Республикаси номидан ва Ўзбекистон Республикасининг кафолати остида олинадиган давлат қарзининг чекланган ҳажмини белгилашда фойдаланилган (Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг 2021 йил 10 декабрдаги 04/1-1323-сон маълумотномаси). Шунингдек, мазкур таклиф Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ ва “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки томонидан амалиётда қўллаш учун қабул қилинган (Марказий банкнинг 2021 йил 3 декабрдаги 13-17/745-сон, “Трастбанк” хусусий акциядорлик банкининг 2021 йил 10 декабрдаги 01-01/3480-сон ва Ўзсаноатқурилишбанк АТБнинг 2021 йил 13 декабрдаги 01-04/7105-сон  маълумотномалари). Ушбу таклифнинг амалиётга татбиқи натижасида “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки томонидан тадбиркорларнинг 153166 АҚШ доллари, Ўзсаноатқурилишбанк АТБ томонидан 94,4 млн. АҚШ доллари миқдоридаги хорижий валютадаги кредитлари миллий валютадаги кредитларга ўтказилган.
номинал алмашув курси ўзгаришини чеклаш амалиётидан воз кечиш орқали реал алмашув курсининг ошиши ва пировардида тўлов балансининг ёмонлашиши ҳамда иқтисодиётда девальвацион рискларнинг ортишига барҳам бериш таклифи  Ўзбекистон Республикаси Марказий банки валюта сиёсатини эркинлаштириш амалиётида фойдаланилган (Марказий банкнинг 2021 йил 3 декабрдаги 13-17/745-сон маълумотномаси). Натижада номинал алмашув курсининг эгилувчанлигини ошириш орқали реал алмашув курсининг жадалроқ мувофиқлаштирилишини таъминлаш ва шу орқали жорий ҳисобварақ мувозанатини тиклашга эришилади.
ўрта муддатли истиқболда валюта курсининг эркин сузиш режими учун зарурий шарт-шароит сифатида жорий операциялар ҳисобварағи актив қолдиғини таъминлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан валюта курсини танлаш сиёсатини такомиллаштиришда фойдаланилган (Марказий банкнинг 2021 йил 3 декабрдаги 13-17/745-сон маълумотномаси). Натижада хорижий валюта таклифининг барқарорлиги таъминланади ва девальвацион риск даражаси камаяди.
ташқи савдо дефицитини камайтириш мақсадида экспортни нодевальвацион чоралар орқали қўллаб-қувватлаш, хусусан, ташқи савдони молиялаштириш механизмларини ривожлантириш таклифи “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки томонидан амалиётда қўллаш учун қабул қилинган (“Трастбанк” хусусий акциядорлик банкининг 2021 йил 10 декабрдаги 01-01/3480-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга татбиқи натижасида ташқи савдони молиялаштиришга қаратилган кредитлар ҳажми 2021 йилнинг 9 ойи мобайнида 153 фоизга ортган.
алмашув курси ўзгаришининг тижорат банки очиқ валюта позициясига таъсирини ҳисобга олиб, хорижий валютада жалб қилинадиган ва жойлаштириладиган маблағларнинг миқдор ва муддат жиҳатидан мувофиқлигини таъминлаш таклифи “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки ва “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ томонидан амалиётда қўллаш учун қабул қилинган (“Трастбанк” хусусий акциядорлик банкининг 2021 йил 10 декабрдаги 01-01/3480-сон ва Ўзсаноатқурилишбанк АТБнинг 2021 йил 13 декабрдаги 01-04/7105-сон  маълумотномалари). Ушбу таклифнинг амалиётга татбиқи натижасида “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки очиқ валюта позицияси – 4,36 фоиз, Ўзсаноатқурилишбанк АТБники эса – 5,8 фоиз, яъни Марказий банк томонидан белгиланган норматив доирасида бўлиши таъминланган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish