Sayt test rejimida ishlamoqda

Бобокелдиева Лобар Абдусаматовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Сурхондарё вилояти ток агроценозларида учровчи фитонематодаларнинг эколого-фаунистик таҳлили», 03.00.06 – Зоология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3. PhD/В360.
Илмий раҳбар: Хуррамов Алишер Шукурович, биология фанлари доктори, доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/30.06.2021.B.05.06.
Расмий оппонентлар: Эшова Ҳолиса Саидовна, биология фанлари доктори, доцент; Ғаниев Комолидин Халилович, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ток агроценозлари фитонематодаларининг фаунистик комплексини аниқлаш ҳамда фитопаразит доминант турларни биоэкологик хусусиятларини очиб бериш асосида уларга қарши самарали кураш чораларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Сурхондарё вилояти ток ўсимлиги ва унинг илдиз олди тупроғида тарқалган фитонематодларнинг замонавий ҳолати таҳлил қилиниб, 118 тур фитонематодалар аниқланган;
илк бор ток агроценозлари нематодалар фаунаси учун 45 тур нематода аниқланган;
фитонематодаларнинг экологик гуруҳлари ва уларнинг ўсимликлар билан трофик алоқалари очиб берилган;
ўсимликларнинг вегетация даврида фитонематодалар популяция динамикасининг мавсумий ўзгаришлари асосланган;
ток агроценозларида учровчи паразит фитонематодаларга қарши уйғунлашган кураш усуллари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Сурхондарё вилояти ток агроценозларида учровчи фитонематодаларнинг эколого-фаунистик таҳлили бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
Сурхондарё вилояти ток агроценозида тарқалган Нематодалар синфига тегишли 9 туркум 118 турга мансуб 315 нусҳа нематода намуналари республикада етакчи бўлган Зоология институти “Зоология коллекцияси” ноёб объектига киритилган  (Ўзбекистон Республика Фанлар академиясининг 2021 йил 30 ноябрдаги 4/1255-3350-сон маълумотномаси). Натижада, намуналар  ток агроценози бўйича нематодалар фондини бойитган ва улар популяциялари тарқалишининг замонавий ҳолатини баҳолаш ҳамда фитонематодалар таксономик таркибини аниқлаш имконини берган;
ток ўсимлиги паразит фитонематодаларига қарши Видат L. 24 % препаратини қўллаш бўйича ишлаб чиқилган амалий тавсиялар (50,70,90 мл/м2 нормада) Сурхондарё вилояти Термиз туманидаги “Шерали - Намуна” фермер хўжалиги амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 10 декабрдаги 02/025-5014-сон маълумотномаси). Натижада, паразит фитонематодаларга нисбатан 91,4 % биологик самарадорликка эришиш имконини берган;
паразит фитонематодаларга қарши соляризация усулини қўллаш юзасидан ишлаб чиқилган амалий тавсиялар (3 хил вариантда оқ ва қора плёнкалар ёрдамида ҳамда очиқ майдонда) Сурхондарё вилояти Термиз туманидаги “Шерали - Намуна” фермер хўжалиги амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг 2021 йил 18 ноябрдаги 1-19/2668-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу усул паразит фитонематодаларга нисбатан қора полиэтилен плёнка ёрдамида 91,6%, оқ полиэтилен плёнка ёрдамида эса 88,8% биологик самарадорликка эришиш ҳамда узумчилик фермер хўжаликлари ва шахсий томорқаларда ток ўсимлиги ҳосилдорлигини ошириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish