Sayt test rejimida ishlamoqda

Матниязова Ҳилола Худайбергеновнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Соя ва ғўзада турли сув режимида морфохўжалик ва физиологик белгилар бўйича “генотип – муҳит” ўзаро боғлиқлиги», 03.00.07 – Ўсимликлар физиологияси ва биокимёси, 03.00.09 – Умумий генетика (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.DSc/B100.
Илмий маслаҳатчилар: Набиев Сайдиғани Мухторович, биология фанлари доктори, профессор; Курбанбаев Илхам Джуманазарович, биология фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти, DSc.02/30.12.2019.В.53.01. 
Расмий оппонентлар: Сафаров Каримжон Сафарович, биология фанлари доктори, профессор; Джабборов Иброҳим Шодманович, биология фанлари доктори, доцент; Холлиев Аскар Эргашович, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ғўза  ва сояда  турли сув режими шароитларида морфохўжалик ва физиологик-биокимёвий белгилар бўйича  «генотип-мухит» ўзаро боғлиқлиги хусусиятларини аниқлаш ва қимматли селекцион ашёлар олишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор ўрта толали ғўза навларининг баъзи тўғри ва тескари Ғ1 дурагайларида физиологик-биокимёвий ва морфохўжалик белгилари бўйича реципрок фарқланишларнинг юзага чиқиши ёки мавжуд бўлмаслиги сув билан таъминланганлик шароитларига боғлиқлиги аниқланган;
сув танқислигида ўсимлик баргларидаги умумий сув миқдори, транспирация жадаллиги, хлорофилл “а”, хлорофилл “б” ва умумий хлорофилл миқдорининг турли даражада камайиши, баргларнинг сув ушлаш хусусиятининг ва каротиноидлар миқдорининг ошиши ғўзанинг генотипик таркиби (навлар, оддий ва мураккаб Ғ1 дурагайлари) га эмас, балки уларнинг мослашувчанлик хусусиятларига боғлиқ эканлиги аниқланган;
сув билан оптимал таъминланганлик шароитига нисбатан сув танқислигида кўплаб тўғри ва тескари Ғ1 дурагайлари баргларнинг сув ушлаш хусусияти бўйича реципрок фарқланишга эга эмаслиги ва бу белгининг асосан ядровий генлар томонидан бошқарилиши аниқланган;
ўрта толали ғўзанинг морфохўжалик белгилари бўйича генетик  кўрсаткичлар (доминантлик (hp), корреляция (r), вариация (V) ва наслдан-наслга берилиши (h2) коэффициентлари) дурагайлаш усуллари (оддий, мураккаб) дан кўра, кўпроқ ҳар бир генотипнинг сув билан таъминланганлик шароитларига таъсирчанлик даражасига боғлиқлиги аниқланган;
маҳаллий ва ҳорижий соя навларида  сув танқислигига мослашувчанлик даражалари бўйича генетик полиморфизм аниқланган, сув танқислигида барглардаги умумий сув миқдори, транспирация жадаллиги, яшил пигментлар миқдорининг камайиши, баргларнинг сув ушлаш хусусияти ва каротиноидлар миқдорининг ҳамда каталаза, пероксидаза, супероксиддисмутаза ферментларининг фаоллиги ошиши аниқланган;
моделлаштирилган қурғоқчилик ғўза ва соянинг сув танқислиги шароитига физиологик ва морфохўжалик белгилари бўйича яхши мослашувчанлик ва чидамлилик хусусиятларига эга генотипларни ажратиб олиш имконини бериши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Соя ва ғўзада турли сув режимида морфохўжалик ва физиологик белгилар бўйича “генотип - муҳит” ўзаро  боғлиқлик хусусиятларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
сув танқислигига чидамли нав сифатида  яратилган “Самара” ғўза нави  Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани “Bek cluster” МЧЖ да 1,0 гектар ҳамда Андижон вилоятидаги “Khantex Group” агрокластерида 0,22 га ер майдонига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг  2021 йил 26 ноябрдаги 02/027-4820-сон маълумотномаси). Натижада, янги ўрта толали “Самара” ғўза нави юқори ва сифатли ҳосил олиш имконини берган;
Т-7 тизмасидан яратилган қурғоқчиликка чидамли ўрта толали “Самара” ғўза нави Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институтининг “Ғўза генофонди” ноёб объекти коллекциясига киритилган  (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2021 йил 23 сентябрдаги 4/1255-2634-сон  маълумотномаси). Натижада, “Самара” нави ўрта толали ғўза коллекциясининг хилма-хиллигини бойитиш имконини берган;
ғўзанинг сув билан турлича таъминланганлик шароитларида қимматли-хўжалик белгилари бўйича ажратиб олинган генотиплар №ФА-А-КХ2018-30 “Ғўзанинг янги, тезпишар, ҳосилдор, касалликларга бардошли, турли иқлим шароитларига мослашган, ўзида қимматли-хўжалик белгиларини мужассам этган навларини яратиш ва такомиллаштириш” (2018-2020) мавзусидаги амалий лойиҳада янги навларнинг мослашувчанлигини баҳолашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2021 йил 23 сентябрдаги 4/1255-2634-сон  маълумотномаси). Натижада, янги ўрта толали ғўза навлари ва тизмаларидан сув танқислигига чидамлилик хусусиятларига эга бўлган қимматли бошланғич ашёларини ажратиб олиш имконини берган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish