Sayt test rejimida ishlamoqda

Сидикова Нигора Маърифовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳакида эълон

I. Умумий маълумотлар.  
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Гиперандрогенияли аёлларда ҳомила  тушишини ташҳислаш ва башорат қилишни такомиллаштириш», 14.00.01 - Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Tib1614.  
Илмий раҳбар: Рузиева Нодира Хакимовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSc.04/30.12.2019.  Tib.29.01.
Расмий оппонентлар: Каттаходжаева Махмуда Хамдамовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Джаббарова Юлдуз Касимовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент тиббиёт академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий ахамиятга молик.  
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳомиладорликдан олдин ва ҳомиладорлик даврида гиперандрогенияси бўлган аёлларда диагностик маркерлар ишлаб чиқиш ва комплекс даволашни самарадорлигини баҳолашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
нормал ва ортиқча тана вазнига эга гиперандрогенияли аёлларда қон зардоби ва сўлакдаги гликоделин ва инсулинсимон ўсиш омили-1 нинг ҳомила тушиши ва ҳомиладорлик давридаги асоратларини профилактикасида корреляцион боглиқликнинг диагностик қиймати аниқланган;
ҳомила тушиши бўлган аёлларда комплекс предгравидар тайёрлашнинг оптимал усули ва давомийлигини ишлаб чиқиш йўли билан гиперандрогенияли аёлларда ҳомиладорлик асоратлари частотасини сезиларли даражада камайтириши исботланган;
тухумдонлар поликистози синдроми билан боғлиқ гиперандрогенияли аёллар тана вазнининг ҳомиладор бўлиш эҳтимолига ва ҳомиладорликнинг ҳар уч ойлигида ҳомиладорлик кечиши асоратларига ва перинатал натижаларга таъсири исботланган;
тавсия этилган предгравидар тайёрлаш усулининг самарадорлиги ҳомиладорликнинг ҳар уч ойликларида юзага келадиган асоратларнинг частотаси ва оғирлигини камайтириш ва гиперандрогенияли аёлларда перинатал натижаларни яхшилаш орқали исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши. 
Гиперандрогенияли аёлларда ҳомила тушиши диагностикаси ва прогнозини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
аёлларда тухумдонлар поликистози синдроми билан боғлиқ гиперандрогенияни самарали тасҳислаш ва комплекс предгравидар даволаш усулларидан фойдаланиш орқали амалга оширилган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган “Гиперандрогенияли аёлларда комплекс предгравидар тайёрлашни қўлланилиши” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 2 декабрдаги 8н-р/1169-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома ҳомиладорлик юз бериши частотаси ошиши, муддатдан аввал туғруқ частотаси ва кам вазнли чақалоклар туғилиши камайтириш, перинатад асоратларни камайтириш ва тирик туғилган болалар солиштирма оғирлигини ошириш имконини берган;
гиперандрогенияли аёлларда ҳомила тушишини диагностикаси ва прогноз килиш усулларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётида, жумладан, Республика перинатал маркази ва Республика аҳоли репродуктив саломатлиги марказининг маслаҳат-ташҳис бўлими амалиётида жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 9 декабрдаги 8н-з/540-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижалари клиник амалиётда жорий қилиниши орқали амбулатор даволаниш вақтини қисқартириш, стационар даволаниш частотасини камайтириш, перинатал асоратлар сонини камайтириш ва тирик туғилган болалар солиштирма оғирлигини ошириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish