Sayt test rejimida ishlamoqda

Мирсалихова Наргис Хайруллаевнанинг 
фан доктори (DSс) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоги номи): «Болаларда TORCH – инфекция билан ассоциирланган шифохонага боғлиқ бўлмаган зотилжам (учраш даражаси, ташхиси, даволашни такомиллаштириш)», 14.00.09 - Педиатрия (тиббиёт фанлари). 
Дисертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.DSс/Тib63.
Илмий маслаҳатчи: Шамсиев Фуркат Мухитдинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSс.04/30.30.12.2019.Tib.29.01.
Расмий оппонентлар: Шомансурова Элмира Амануллаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Камалов Зайнитдин Сайфутдинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Мухамадиева Лола Атамурадовна, тиббиёт фанлари доктори. 
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти. 
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: болаларда микст инфекция билан ассоцирланган шифохонага боғлиқ бўлмаган зотилжамнинг учраш даражаси, ривожланиш хавф омиллари, клиник-биокимёвий, серологик ва иммунологик хусусиятларини аниқлаш ва дифференцирланган даволаш схемасини такомиллаштиришдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
болаларда микст инфекция билан ассоцирланган шифохонага боғлиқ бўлмаган зотилжам (микоплазма, хламидия ва герпес вирусли)нинг учраш даражаси, прогностик ҳавф омиллари сифатида: пери ва интранатал ҳолатлари, преморбид фон ва ёндош касалликлар (OR, RR>1,0; р<0,01; р<0,001) исботланган; 
болаларда микст инфекция билан ассоцирланган шифохонага боғлиқ бўлмаган зотилжам (микоплазма, хламидия ва герпес вирусли)да азот оксиди, кўрсаткичларининг патогенетик аҳамияти кўрсатилган, МДАнинг ортиши, СОД ва каталаза миқдорининг пасайиши билан намоён бўлган. МИ, ХИ ва ГВИ билан касалланган болаларда бу кўрсаткичларни қўшимча прогностик мезон сифатида фойдаланиш имконияти исботланган; 
болаларда цитомегаловирус, микоплазма ва хламидия инфекцияси билан ассоцирланган шифохонага боғлиқ бўлмаган зотилжамида яллиғланиш олди ва яллиғланишга қарши цитокинлар (ИЛ-1β, ИЛ-4, ИЛ-8, TNFα) нинг 2,3-3,0 марта ортиши ва IFNγ миқдори камайиши  тўғрисидаги информатив диагностик маркёрлари аниқланган, шунингдек про- ва антиоксидант, иммун тизими (r=+0,54-0,66 ва r=+0,52-0,61 р<0,001), азот оксиди ва иммун тизими  r=+0,53-0,59 ва r=+0,52-0,61 р<0,001) кўрсаткичлари ўртасидаги ишончли мусбат корреляцион боғланиш исботланган;
болаларда шифохонага боғлиқ бўлмаган зотилжамда микоплазма, хламидия ва герпес вирусли инфекцияси билан касалланган беморларни олиб бориш ва даволаш учун ишлаб чиқилган схемалар даволаш самарадорлигини ошишига, касалликнинг қайталаниш даражасини камайтириш ва салбий оқибатларини олдини олиши исботланган;
болаларда микст инфекция билан ассоцирланган шифохонага боғлиқ бўлмаган зотилжамида (микоплазма, хламидия ва герпес вирусли) касалликнинг клиник кечишига ижобий таъсир этувчи вирусга қарши, мембраностабилловчи ва иммунокоррегирловчи дори воситаларини қўллаш натижасида биохимик (азот оксиди, липидларнинг перекисли оскидланиши ва антиоксидант тизими гиперпродукциясига олиб келувчи) ва иммунологик кўрсаткичлар нормаллашиши орқали патогенетик асосланган дифференциаллашган даволаш усуллари ишлаб чиқилган, бу ўз навбатида касалликнинг ремиссия даврининг узайиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Болаларда микст инфекция билан ассоцирланган шифохонага боғлиқ бўлмаган зотилжамни ташхисини ва даволашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
болаларда микст инфекцияли зотилжамни даволашда салбий оқибатлар ривожланишининг олдини олиш ва касалликнинг оғир ва мураккаб шаклларга ўтиш хавфини камайтириш асосида  ишлаб  чиқилган «TORCH- инфекцияси билан ассоцирланган шифохонага боғлиқ бўлмаган зотилжамли болаларга ташхис қўйиш ва даволаш усуллари» номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 23 февралдаги 8н-р/144-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг  жорий  қилиниши микст инфекцияли шифохонага боғлиқ бўлмаган зотилжамли болаларда ташхислаш ва даволаш усуллари самарадорлигини ошириш имконини берган; 
болаларда микст инфекцияли зотилжамни даволашда салбий оқибатлар ривожланишининг олдини олиш, касалликнинг оғир ва мураккаб шаклларга ўтиш хавфини камайтириш асосида  ишлаб  чиқилган «TORCH- инфекцияси билан ассоцирланган шифохонага боғлиқ бўлмаган зотилжамли болаларга комплекс даволаш тадбирлари» номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 10 ноябрдаги 8н-р/1075-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг  жорий қилиниши беморнинг клиник ҳолатини, биокимёвий, иммунологик кўрсаткичларни яхшилашга, узоқ муддатли ремиссияга эришишга ва касаллик асоратларини камайтириш имконини берган;
TORCH-инфекцияси билан ассоцирланган шифохонага боғлиқ бўлмаган зотилжам бўлган болаларни ташхислаш, даволаш ва олдини олишни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази пульмонология бўлими, Жиззах, Андижон ва Тошкент вилоятлари болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 29 декабрдаги 08-09/21263-сонли маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий этилиши қайталанувчи ўткир респиратор инфекциялар даражасини 1,6 мартага ва уларнинг асоратларини қайталанувчи бронхит ва зотилжам даражасини 1,4 мартага камайиши ҳисобига иқтисодий самарадорликни оширишга имкон яратган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish