Sayt test rejimida ishlamoqda

Собирова Маҳмудахон Неъматжон қизининг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак бошланғич синф ўқитувчисининг касбий компетентлигини ривожлантириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).  
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.1.PhD/Ped1394.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.76.02.
Расмий оппонентлар: Асқарова Ўғилой Мамашокировна, педагогика фанлари доктори, профессор; Сафарова Роҳат Ғайбуллаевна педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак бошланғич синф ўқитувчиcининг касбий компетентлигини ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бўлажак бошланғич синф ўқитувчисининг касбий компетентлигини ривожлантириш структураси таълим мазмуни ва сифатига қўйиладиган малака талаблари ҳамда ижодий қайта ишлаш малакаларидан ташкил топган методик компетентликни киритиш орқали ривожлантирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиси касбий компетентлигини ривожлантиришнинг методик таъминоти касбий фаолиятга йўналтирилган информацион ва аналитик мезонларини интеграл-диагностик элементлар натижаларини ташхис этиш шакллари билан интерактив моделлаштириш имкониятлари ҳамда амалий-технологик хусусиятлари уйғунлик кўрсаткичларини такрорий қайта алоқага киришув даражасини ҳисобга олиш асосида такомиллаштирилган;
таълимда дидактик-коммуникатив муҳитга асосланган диалог мазмуни адаптив даражада ва шахсий функцияларни интеграциялаш ва узлуксизлигини таъминлашга имконият яратувчи инновацион-ахборот муҳитини индивидуал таълим дастурларини яратиш ҳамда таянч технологик ўқитиш воситалари комплексини  педагогик   амалиётда ўзаро трансформациялашувини самарали қўллаш асосида такомиллаштирилган;
таълим воситалари ўқув босқичларини ташаббускорлик, ҳамкорлик, ўз-ўзини ривожлантириш касбий ва шахсий сифатлари ҳамда интуиция, кузатувчанлик, хотира каби психологик хусусиятларни диагностик даражалашга кўра интеграциялаш асосида аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак бошланғич синф ўқитувчисининг касбий компетентлигини ривожлантиришга оид тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
таълим воситалари ўқув босқичларини ташаббускорлик, ҳамкорлик, ўз-ўзини ривожлантириш касбий ва шахсий сифатлари ҳамда интуиция, кузатувчанлик, хотира каби психологик хусусиятларни диагностик даражалашга кўра интеграциялаш асосида аниқлашга оид таклифлар асосида “Она тили ўқитиш методикаси” дарслиги ишлаб чиқилган (Олий ва ўрта масус таълим вазирлигининг 2020 йил 24 декабрдаги 89-03-5486-сон маълумотномаси). Натижада олий таълим муассасалари талабаларини касбий компетентлигини ривожлантиришнинг методик таъминоти кенгайтирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчисининг касбий компетентлигини ривожлантириш структураси таълим мазмуни ва сифатига қўйиладиган малака талаблари ҳамда ижодий қайта ишлаш малакаларидан ташкил топган методик компетентликни киритиш орқали ривожлантиришга оид таклифлар А-1-123 рақамли “Бошланғич синф ўқитувчиси учун мультимедиали дарс ишланмалар мажмуасини яратиш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 24 декабрдаги 89-03-5486-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак бошланғич синф ўқитувчисининг касбий компетентлигини ривожлантириш жараёни самарадорлигининг ошишига эришилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиси касбий компетентлигини ривожлантиришнинг методик таъминоти касбий фаолиятга йўналтирилган информацион ва аналитик мезонларини интеграл-диагностик элементлар натижаларини ташхис этиш шакллари билан интерактив моделлаштириш имкониятлари ҳамда амалий-технологик хусусиятлари уйғунлик кўрсаткичларини такрорий қайта алоқага киришув даражасини ҳисобга олиш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар асосида “Она тили ўқитиш методикаси” дарслиги ишлаб чиқилган (Олий ва ўрта масус таълим вазирлигининг 2020 йил 24 декабрдаги 89-03-5486-сон маълумотномаси). Натижада, таълим мазмунини  такомиллаштириш ҳамда бошланғич синф ўқувчиларининг билим даражасини оширишга эришилган.
таълимда дидактик-коммуникатив муҳитга асосланган диалог мазмуни адаптив даражада ва шахсий функцияларни интеграциялаш ва узлуксизлигини таъминлашга имконият яратувчи инновацион-ахборот муҳитини индивидуал таълим дастурларини яратиш ҳамда таянч технологик ўқитиш воситалари комплексини  педагогик   амалиётда ўзаро трансформациялашувини самарали қўллаш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар А-1-123 рақамли “Бошланғич синф ўқитувчиси учун мультимедиали дарс ишланмалар мажмуасини яратиш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 24 декабрдаги 89-03-5486-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак бошланғич синф ўқитувчисининг касбий компетентлигини ривожлантириш имкони оширилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish