Sayt test rejimida ishlamoqda

Шахалдарова Гулчеҳра Сагдиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи «Чет тилда ўқувчилар когнитив компетенциясини шакллантириш принциплари ва  технологиялари (5-6 синфлар мисолида)», 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси(инглиз тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:B2020.4.PhD/Ped1311.
Илмий раҳбар: Рискулова Камола Жуммаевна, педагогика  фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллар университети,  DSc.03/30.12.2019.Fil/Ped.27.01.
Расмий оппонентлар:Кодирова Фотима Рашидовна,педагогика фанлари доктори, профессор;Собирова Гулноза Содиковна,педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот:Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади чет тилда умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларининг когнитив компетенциясини шакллантириш принциплари ва усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ички ва ташқи кўргазмалилик, онглилик ва бошқа дидактик принциплар асосида ўсмир ёшдаги ўқувчилар когнитив малакаларини шакллантиришга тўлиқ мос келадиган концептуал харита (ConceptMapping) технологияси асосида уч босқичли имитацион, трансформацион ва коммуникацион машқларнинг интегратив тизими ишлаб чиқилган;
ўқувчилар когнитив қобилиятини ривожлантиришда тилнинг номинатив, коммуникатив, кумулятив, прагматик, мултилингвал ва мултимаданий  функцияларидан синхрон фойдаланишнинг самарали механизми коммуникант ва когнизант шахсини шакллантиришнинг психофизиологик тамойиллари асосида далилланган;
ўқувчиларнинг когнитив лаёқатини лингводидактик категория сифатида ахборот таълимий ресурслар воситасида ривожлантиришнинг педагогик-психологик моҳияти, илмий-методик таъминоти,таркибий қисмлари ҳамда ривожланиш босқичлари очиб берилган;
ўқувчилар когнитив компетенциясини шакллантириш учун мўлжалланган концептуал харита(Concept Mapping) технологиясининг машқлар системасига татбиқининг самарадорлиги статистик стюдент формуласи кўрсаткичлари орасидаги дифференциал тафовутни аниқлаш орқали исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Чет тилда ўқувчилар когнитив копетенциясини шакллантириш принциплари ва технологиялари (5 6 синфлар мисолида) бўйича олинган илмий натижалар ва амалий таклифлар асосида:
коммуникатив компетенцияни шакллантириш фаолиятни ўрганишга йўналтирилганлик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ўқувчилар когнитив компетенциясини шакллантириш, машқлар системаси ва технологияларини ишлаб чиқишда онглилик ва кўргазмалилик принциплари татбиқига оид материаллардан Андижон давлат университетида 2017-2021 йилларда бажарилган ОТ-Ф1-18 рақамли «Оммавий лисоний маданиятни шакллантириш методлари ва методологиясини ишлаб чиқиш» мавзусидаги фундаментал лойиҳа доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2021 йил 30 августдаги 02-15/4889-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳа доирасида ишлаб чиқилган лисоний маданиятни шакллантириш методлари самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
ўқувчилар когнитив компетенциясини шакллантириш мақсади, мазмуни ва таркиби унинг психофизиологик ментал механизмини эмпирик таҳлил ёрдамида тушуниш, эслаш, қиёслаш, фаҳмлаш, орттирилган тил тажрибасидан фойдаланиш, танқидий ва ижодий фикрлаш, умумлаштириш ва баҳолаш каби онгли амаллардан ташкил топганлигига оид материаллардан Абдулла Қаҳҳор уй-музейида адиб ҳаёти ва адабий мероси бўйича кўргазма, музей-дарс, саёҳат-дарс, театр-дарс кабиларни ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2021 йил 25 августдаги 5 12 10-3870-сон маълумотномаси). Натижалар музей методик-дидактик таъминотининг мукаммаллашишига хизмат қилган;
ўқувчилар когнитив компетенциясини шакллантириш мақсади, мазмуни ва таркиби унинг психофизиологик ментал механизмини эмпирик таҳлил ёрдамида тушуниш, эслаш, қиёслаш, фаҳмлаш, орттирилган тил тажрибасидан фойдаланиш, танқидий ва ижодий фикрлаш, умумлаштириш ва баҳолаш каби онгли амаллардан ташкил топганлигига оид материаллардан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ҳузуридаги Чет тилларини ўқитишнинг инновацион методикаларини ривожлантириш республика илмий-амалий маркази томонидан ўрта таълим мактабларининг инглиз тили синфлари учун мўлжалланган “Teens’ English-6” дарслигини тайёрлашда фойдаланилган (Чет тилларини ўқитишнинг инновацион методикаларини ривожлантириш республика илмий-амалий марказининг 2021 йил 18 майдаги 10-06/26-сон маълумотномаси). Натижада “Teen’s English-6” дарслигида 2 12 бўлимларни ўрганиш давомида бўлимга оид портфолио, яъни бажарилган ишлар жилди файлини тайёрлаб бориш ишлари яхшиланган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish