Sayt test rejimida ishlamoqda

Сулайманова Дилдора Бахтиёровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Информатика ва ахборот технологиялари” фанини медиатехнологиялар асосида ўқитишнинг методик тизимини такомиллаштириш (5-синф мисолида), 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (информатика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Ped1203.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: ТошкентвилоятиЧирчиқдавлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Махмудова Дилфуза Мелиевна,педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти,  DSc.03/30.04.2021.Ped.82.03.
Расмий оппонентлар: Эргашов Мухаммадрасул, техника фанлари доктори, профессор;Рустамова Нодира Рустамовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади “Информатика ва ахборот технологиялари” фанини медиатехнологиялар асосида ўқитишнинг методик тизимини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Информатика ва ахборот технологиялари” фанини медиатехнологиялар асосида ўқитишнинг методик тузилмаси ахборот саводхонлиги (information and data literacy), мулоқот ва ҳамкорлик (communication and collaboration), рақамли контент яратиш (digital content creation), ахборот хавфсизлиги (safety) кўникмаларини алгоритмик тафаккур (computer thinking) юритиш жараёнлари билан идентификациясини таъминлаш асосида аниқлаштирилган;
компетенциявий ёндашув асосида “Информатика ва ахборот технологиялари” фанини медиатехнологиялар асосида ўқитишнинг методик жиҳатлари ҳамкорликда (сollaborative learning), оралиқ (Spaced learning), тескари (Flipped classroom), ўйинли (Gamification), визуал, аудио ва кинестетик (VAK teaching) таълим шаклларини аралаш таълим (blended learning) билан горизонтал ва вертикал йўналишларда бойитиб бориш орқали такомиллаштирилган;
ўқувчиларнинг мустақил ўқув фаолиятини ривожлантиришга йўналтирилган медиатехнологияларга асосланган методикани жорий этиш механизми тайм менежмент (вақтдан унумли фойдаланиш), рационал ўқитиш, рақамли саводхонлик, рақамли компетенцияларни компьютинг таълимнинг ижтимоий, мобил, когнитив каби турларида медиалогия кўринишида намоён бўлиши продуктивлигини ҳисобга олиш орқали такомиллаштирилган;
“Информатика ва ахборот технологиялари” фанини медиатехнологиялар асосида ўқитишнинг методик тизими ахборот майдонини ташкил этувчи медиатехнологик методик ресурсларни “Web-quest+Mediatools” интерфаол усулидан фойдаланиш жараёнида адаптив тарзда қўллашнинг семантик жиҳати интенсивлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Информатика ва ахборот технологиялари" фанини медиатехнологиялар асосида ўқитишнинг методик тизимини такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
“Информатика ва ахборот технологиялари” фанини медиатехнологиялар асосида ўқитишнинг методик тузилмасини ахборот саводхонлиги, мулоқот ва ҳамкорлик, рақамли контент яратиш, ахборот хавфсизлиги кўникмаларини алгоритмик тафаккур юритиш жараёнлари билан идентификациясини таъминлаш асосида аниқлаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан 5-синф “Информатика ва ахборот технологиялари” дарслиги мазмунига сингдирилган (Республика таълим марказининг 2021 йил 27 декабрдаги 01/11-02/02-1800-сон маълумотномаси). Натижада, “Информатика ва ахборот технологиялари” дарслигида ўқув материалларини рақамли компетенциялар асосида лойиҳалашга хизмат қилган;
компетенциявий ёндашув асосида “Информатика ва ахборот технологиялари” фанини медиатехнологиялар асосида ўқитишнинг методик жиҳатларини, ўқувчиларнинг мустақил ўқув фаолиятини ривожлантиришга йўналтирилган медиатехнологияларга асосланган методикани жорий этиш механизмини тайм менежмент, рационал ўқитиш, рақамли саводхонлик, рақамли компетенцияларни компьютинг таълимнинг ижтимоий, мобил, когнитив каби турларида медиалогия кўринишида намоён бўлиши продуктивлигини ҳисобга олиш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан “Ўзбекистон Баркамоллик учун таълим дастури” доирасида “Cambridge University press” нашриётининг Информатика ва ахборот технологиялари фанидан ўқув-методик мажмуаларини амалиётга жорий этиш жараёнида фойдаланилган(Республика таълим марказининг 2021 йил 27 декабрдаги 01/11-02/02-1800-сон маълумотномаси). Натижада, информатика ўқитиш методикасини инновацион ёндашувлар асосида такомиллаштиришга хизмат қилган;
“Информатика ва ахборот технологиялари” фанини медиатехнологиялар асосида ўқитишнинг методик тизимини ахборот майдонини ташкил этувчи медиатехнологик методик ресурсларни “Web-quest+Mediatools” интерфаол усулидан фойдаланиш жараёнида адаптив тарзда қўллашнинг семантик жиҳати интенсивлигини таъминлаш асосида такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан Республикадаги умумий ўрта таълим мактабларида фойдаланилган (Республика таълим марказининг 2021 йил 27 декабрдаги 01/11-02/02-1800-сон маълумотномаси). Натижада, компьютинг таълими самарадорлигини оширишга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish