Sayt test rejimida ishlamoqda

Бахадиров Жахангирмирзо Абдумажитовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбек ва инглиз тилларидаги ижтимоий рекламаларнинг лингвомаданий тадқиқи», 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (инглиз тили) (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.3.PhD/Fil576.
Илмий раҳбар: Ирисқулов Мухаммадаваз Турсунович, филология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллар университети,  DSc.03/30.12.2019.Fil/Ped.27.01.
Расмий оппонентлар: Палуанова Халифа Дарибаевна, филология фанлари доктори, доцент;  Маматов Абди Эшонқулович, фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек ва инглиз  тилларидаги ижтимоий рекламаларнинг лингвомаданий хусусиятларини очиб беришдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тилнинг ички ресурсларига таянган ҳолда ижтимоий рекламаларнинг таркибий тузилиши ва тасвирий ифодаланишида семиотика, креоллашган матнлар ҳамда ранг концептининг оламнинг лисоний манзарасини яратишдаги ўрни тил вакилларининг миллий, этник, тариxий, идеологик қарашларига асосланганлиги далилланган;
ўзбек ва инглиз тилларидаги ижтимоий рекламаларни категориалаштириш ҳамда улар ўртасидаги фарқли ва ўхшаш жиҳатларни аниқлаш орқали грамматик жиҳатдан, асосан, феъл ва буйруқ майлига оид гаплардан иборат бўлган ҳар икки тилдаги ижтимоий рекламаларда муболаға, истиора, аллюзия ва эвфемизим усуллари ўзбек тилига, қиёслаш, тимсоллаш, сифатлаш, антитеза ва киноя усуллари эса инглиз тилига хослиги далилланган;
ўзбек ва инглиз тилларидаги ижтимоий рекламаларнинг прагматик хусусияти тоналликнинг панд-насиҳатли, огоҳлантирувчи ва танбеҳ берувчи императив  ҳамда ишончни билдирувчи, тарбиявий ва оптимистик каби кооператив жиҳатларига асосан намоён бўлиши аниқланган;
ўзбек ва инглиз тилларидаги ижтимоий реклама матнларининг нутқий ва прагматик хусусиятининг инсонларни сезги туйғуларига таъсир ўтказиши ҳамда ижтимоий муаммоларни муҳокама мавзусига айлантириш орқали инсонларни олам ҳақидаги тасаввурларига кириб бориши билан уларнинг онгини манипуляция қилиш асосида намоён бўлиши далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек ва инглиз тилларидаги ижтимоий  рекламаларнинг лингвомаданий тадқиқи юзасидан олинган  натижалар асосида:
ўзбек ва инглиз тилларидаги ижтимоий рекламаларнинг прагматик аспектига, хусусан, инсонларга сезги туйғулари, ижтимоий муаммоларни муҳокама мавзусига айлантириш орқали инсон онгини  манипуляция қилиш, инсонларнинг уларни олам ҳақидаги тасаввурларига кириб бориш орқали намоён бўлишига оид тадқиқот натижаларидан ПЗ-20170929561-рақамли “Ёшларда инновацион тафаккурни шакллантириш ва миллий ғояга содиқлик руҳини кучайтиришда маънавий-маърифий тарғибот механизмларини такомиллаштириш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 4 ноябрдаги 89-03-4402-сон маълумотномаси). Натижада, ижтимоий реклама жамиятнинг ҳулқ-атвори меъёрларини тартибга солувчи ҳамда соғлиқни сақлаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш вазифалари, оилавий муносабатлар, ёшларни ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш, каби масалаларни мазмун моҳиятини очиб беришига ҳизмат қилган;
тилнинг ички ресурсларига таянган ҳолда ижтимоий рекламаларнинг таркибий тузилиши ва тасвирий ифодаланишида семиотика, креоллашган матнлар ҳамда ранг концептининг оламнинг лисоний манзарасини яратишдаги ўрни тил вакилларининг миллий, этник, тариxий, идеологик қарашларига асосланганлигига доир хулосалардан Респулика маънавият ва маърифат маркази Тошкент шаҳар бўлими Учтепа тумани бўлинмасининг 2019-2020 йилларда ўтказилган тарғибот фаолиятида фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат кенгаши республика маънавият ва маърифат марказининг 2020 йил 2 декабрдаги 02/07-1053-сон маълумотномаси). Натижада, дунё миқёсида юз бераётган сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ва маданий соҳаларда содир бўлаётган ўзгаришлар ижтимоий рекламаларга бўлган талабни кучайтираётгани, жамиятдаги маънавий–ахлоқий меъёрларини тартибга солувчи вазифаларни бажаришда ўз ечимини кутаётган долзарб ижтимоий муаммоларни бартарф этишга оид илмий–амалий жиҳатларини ёритиб беришга ҳизмат қилган;
ўзбек ва инглиз тилларидаги ижтимоий рекламаларининг тоналликнинг императив (панд-насиҳатли, огоҳлантирувчи ва танбеҳ берувчи) ҳамда кооператив (ишончни билдирувчи, тарбиявий ва оптимистик)  жиҳатларига асосан намоён бўлиши, шунингдек ижтимоий рекламаларнинг жамият ҳаётида тутган ўрни ва аҳамиятига доир хулосалардан “Маҳалла” телеканалида 2020 йил ноябрь ойида эфирга узатилган “Репортёр” кўрсатувида фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси,Маҳалла телерадиоканали давлат унитар корхонасининг 2020 йил 23 ноябрдаги 01-17-424-сон маълумотномаси). Натижада, ижтимоий рекламаларнинг бугунги кундаги мазмун-моҳияти илмий жиҳатдан асосланишига ҳизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish