Sayt test rejimida ishlamoqda

Худайқулов Тулқин Дустбобоевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Марказий Осиё давлатларининг бошқарув тарихи (марказий, маҳаллий, ҳарбий, диний ҳокимият (XVIII-XX аср бошлари))”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.4.DSc.Tar.119.
Илмий маслаҳатчи: Воҳидов Шодмон Ҳусайнович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университетининг Педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/27.02.2021.Tar.70.05 (Бир марталик илмий кенгаш).
Расмий оппонентлар: Турсунов Сайпулла Нарзуллаевич, тарих фанлари доктори, профессор; Мавлонов Ўктам Махмасобирович, тарих фанлари доктори, профессор; Холиқова Раҳбар Эргашевна, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади XVIII-XX аср бошларида Марказий Осиё давлатларининг бошқарув тарихини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тарихнавислар Муҳаммад Ҳакимхон тўра, Аваз Муҳаммад Аттор Ҳўқандий, Мирзо Олим, Огаҳий, Баёний, Мунисларнинг асарлари асосида тарихчи, шоир ва таржимонлар бирлашган ҳолда уларнинг тарихий ва адабий асарлари бир жойга тўпланганлиги, нусхалар кўчирилгани, кўп сонли манбалар шарқ тилларидан ўзбек тилига таржима қилинганлиги далилланган;
марказий ҳокимиятда амалга оширилган муҳим ўзгаришлар сулола вакиллари қўнғиротлардан Муҳаммад Раҳимхон I, манғитлардан амир Ҳайдар, амир Шоҳмурод, амир Насрулло, минглардан Олимхон ва Умархонларнинг ислоҳотлари натижасида юз берганлиги аниқланган;
Бухоро қозикалони Садри Зиё, тарихнавислардан Баёний, Мирзо Олим Махдумхожа каби муаллифлар асарлари асосида марказий ва маҳаллий бошқарувдаги сарой ижрочиларининг вазифалари уларнинг унвон ва мансаблари ҳамда мартабаларига қараб белгиланганлиги исботланган;
Марказий Осиё хонликларида давлат бошқарув органлари ва уларнинг тузилиши, функциялари, мансабдор шахсларнинг номларини билдирувчи қушбеги ёки қўшбеги, чуҳрабоши ёки чуҳраоғоси, ҳам ҳарбий ёки диний мансабга қиёсланган нақиб каби атамаларга аниқликлар киритилган;
Муҳаммад Балжувоний, Мунис, Огаҳий ва Мулла Олим Маҳдум Ҳожиларнинг асарларида хонликлардаги ҳарбийларнинг иеархияси бўйича маълумотлар асосида уларнинг фарқлари хусусан, амирликда тўпчибоши додхоҳ даражасидаги мансабдорлардан тайинланиши, иноқ эса ўзбек қабиласи бошлиғининг номи бўлмаганлиги асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Марказий Осиё давлатларининг бошқарув тарихи (марказий, маҳаллий, ҳарбий, диний ҳокимият (XVIII – XX аср бошлари))мавзусига доир олинган илмий натижалар ва амалий таклифлардан:
Марказий Осиё давлатларининг бошқарув тарихи (марказий, маҳаллий, ҳарбий, диний ҳокимият (XVIII – XX аср бошлари))мавзуси бўйича олинган илмий натижалар Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетида жамоатчилик асосида бажарилган ОТ-Ф1-109 “Ўзбекистонда ер-сув муносабатлари тарихи (қадимги даврдан ҳозирги кунгача)” мавзусидаги амалий тадқиқотлар дастури лойиҳаси доирасида қўлланилган (Ўзбекистон миллий университетининг 2020 йил 17 мартдаги 02-538-сон маълумотномаси). Натижанинг қўлланилиши Марказий Осиё давлатлари давлат бошқарувида суғориш тизими ва ер эгалиги муносабатларининг ўрни бўйича маълум бир илмий аниқликлар киритишга имкон берган;
Марказий Осиё давлатларининг бошқарув тарихи илмий натижаларидан Қашқадарё вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи ва Қашқадарё вилоят маданий мерос агентлиги воҳанинг ўрта асрлар ўзбек давлатчилигидаги ўрни, шаклланиш даври ва ривожланиш босқичлари шунингдек, марказий бошқарувдаги ислоҳотлар бўйича таклиф ва ечимларидан амалиётда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги маданий мерос агентлигининг 2022 йил 24 январдаги 01-01/237-сон маълумотномаси). Натижанинг қўлланиши Қашқадарё воҳасининг ўрта асрларда Бухоро хонлигининг сиёсий бошқарувдаги ўрнини очиб беришга хизмат қилган;
Ўзбекистонда илк давлатларнинг пайдо бўлишидан мустақилликкача бўлган тарихий жараёнлар таҳлил қилиниб хусусан, Бухоро, Хива ва Қўқон хонликларидаги марказий бошқарувнинг шаклланиши ва ривожланиши билан боғлиқлиги бўйича олинган натижалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “O`zbekiston tarixi” телерадиоканалининг 2020 йил 27-28-29 декабрдаги “Экспедиция” кўрсатувида тадқиқотга тортилган мавзу юзасидан суҳбат бўлиб ўтди ва мазкур материаллардан кўрсатувлар (3 қисмли) сценарийларида фойдаланилди (“O‘zbekiston tarixi” телеканалининг 2021 йил 30 ноябрь 01-14-1815 сонли далолатномаси). Натижада телетомошабинлар ўзбек хонлклари давлатчилигининг шаклланиш омиллари, маҳаллий ва маъмурий бошқаруви, аҳолининг турмуш тарзи ва улар борасида олиб борилган тадқиқотлар, уларнинг бугунги кун учун аҳамияти тўғрисида маълумотларга эга бўлган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish