Sayt test rejimida ishlamoqda

Шержанова Фазу Кеўнимжаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Қорақалпоқ драматургиясида трагедия жанрининг шаклланиши ва ривожланиш эволюцияси», 10.00.12 – Қорақалпоқ адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.PhD/Fil770.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Оразымбетов Қуўанышбай Келимбетович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, DSc.03/30.04.2021.Fil.20.01.
Расмий оппонентлар: Қурамбаев Каримбой, филология фанлари доктори, профессор; Досымбетова Абадан Алиевна, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қорақалпоқ адабиётида трагедиянинг шаклланиши ва бадиий таъсирлар, жанр жиҳатдан ривожланиш йўналишлари ва тарихий тадрижини очиб беришдан иборат.
III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги:    
қорақалпоқ адабиётида трагедия жанрининг шаклланиши, жанр хусусиятлари, бадиий-ғоявий хилма-хиллиги жаҳон ва туркий халқлар драмаларининг адабий таъсири ҳамда ўхшаш тарихий шароитдан келиб чиққан ижтимоий-маиший, Шарқ менталитетига хос жамият олдидаги жавобгарлик ва меҳр-оқибат сингари маънавий-маърифий омиллар асосида юзага келганлиги далилланган;
қорақалпоқ трагедияларининг шаклланиш босқичида (1920-1930 йиллар) иккинчи жаҳон урушидан кейинги йилларда ватанни мудофаа қилиш, ватанпарварлик мавзулари, 1960-йиллардан 1990-йилларгача бўлган тараққиёт даврида трагедик образларнинг психологик талқини, қаҳрамон руҳияти билан ўқувчи руҳиятининг коллизияси, мустақиллик йилларида маиший ва тарихий мавзулар етакчилик қилганлиги аниқланган;
трагедик асарлардаги қаҳрамон образининг руҳий жиҳатдан кучлилиги, курашувчанлиги, жамият ва халқ манфаатини ўз манфаатидан юқори қўйиши, унинг фожеавий қурбон бўлиши аҳолига, ўқувчига ёки томошабинга курашувчанлик, ўз арзу-армонларига эришишга умид ва ишонч бериши Маман бий, Айдос бобо, Ерназар алакўз, Избан, Аллаяр Досназаров каби тарихий шахслар образлари асосида очиб берилган;
қорақалпоқ трагедик асарларида қаҳрамонлар ўртасидаги кескин зиддиятли курашлар, муҳим аҳамиятга эга глобал муаммолар ва йирик жамоатчилик, ижтимоий аҳамиятга эга давр воқеалари сюжет ва конфликтнинг ўзига хос хусусиятлари сифатида ўз аксини топганлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоқ драматургиясида трагедия жанрида ёзилган асарларни тадқиқ қилишда олинган илмий натижалардан:
трагедия жанрининг умумжаҳон трагедия жанрида яратилган асарлар билан боғлиқлиги, ўзига хос хусусиятлари, тараққиёт тадрижи ҳақидаги илмий-назарий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида бажарилган ФА-Ф-1-005 «Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш» мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2021 йил 5 август кунги 194/1-сон маълумотномаси). Натижада, қорақалпоқ адабиётшунослигида трагедия жанри ҳақидаги илмий қарашлар ва назарий фикрлар такомиллаштирилган;
қорақалпоқ трагедияларининг жанр хусусиятлари, бошқа жанрлардан фарқли томонлари ва ғоявий жиҳатлари тўғрисидаги илмий хулосалар, образларнинг ёш авлодни тарбиялашдаги аҳамиятига алоқадор илмий тавсиялардан Қорақалпоғистон телерадиоканалининг «Мусиқий дам олиш дастурлари» бош муҳарририяти томонидан тайёрланадиган «Адабиёт ва давр», «Мерос» номли радио эшиттириш ва телекўрсатувларида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпаниясининг 2021 йил 4 август кунги 01-02/381-сон маълумотномаси). Натижада, телекўрсатув ва радиоэшиттиришларнинг илмий маълумотларга бой бўлиши ва драматурглар ижодининг кенг тарғиб қилиниши таъминланган;
трагедик асарларда тасвирланган қаҳрамон образининг руҳий жиҳатдан кучлилиги, курашувчанлиги, жамият ва халқ манфаатини ўз манфаатидан юқори қўйиши, унинг фожеавий қурбон бўлиши аҳолига, ўқувчига ёки томошабинга курашувчанлик, ўз арзу-армонларига эришишга умид ва ишонч бериши хусусиятлари бўйича берилган илмий тавсиялардан Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида трагик асарларнинг саҳнага қўйилида амалий фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2021 йил 6 август кунги 2-03/1347-сон маълумотномаси). Натижада, 2020 йил драматург К.Рахмановнинг «Ярадор юраклар» («Урушга лаънат» номи билан ўзгартирилиб қўйилди) номли трагедиясининг қайта саҳналаштирилишида трагедия жанрининг асосий тенденциялари очиб бериш имконияти яратилган, саҳна асарларининг бадиийлиги, ғоявий йўналишини янада бойитишга хизмат қилган;
трагедиялардаги сюжет-композиция тузилиши, маънавий коллизия, конфликт ва бадиий ечим масалалари бўйича келтирилган илмий хулосалардан Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида анъанавий равишда ўтказиладиган бадиий-адабий кеча маърузаларида фойдаланилган (Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театри, 2021 йил 6 декабрдаги 309-сон маълумотномаси). Натижада, қорақалпоқ драматургияси масалалари ғоявий-мавзувий қирралари, жанр хусусиятлари янада ойдинлаштирилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish