Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳалимов Сулаймон Ғуломовичинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Шоҳғариб Мирзо “Девон”ининг темурийлар даври адабий муҳитида тутган ўрни”. 10.00.02-Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/Fil344.
Илмий раҳбар: Эркинов Афтондил Садирхонович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.02.03.
Расмий оппонентлар: Насиров Азимидин, филология фанлари доктори; Раджабова Буробия, филология фанлари номзоди. 
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Темурийлар даври туркий адабиётнинг вакилларидан бири бўлган Шоҳғариб Мирзо “Девон”идан ўрин олган мумтоз адабиёт жанрлари, жумладан ғазал ва мухаммасларнинг ғоявий-семантик, лексик-стилистик хусусиятларини илмий-назарий жиҳатдан очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Шоҳғариб Мирзонинг темурийлар даври адабий муҳитида тутган поэтик ўрни, унинг бадиий мероси, “Девон”даги ғазалларининг тасвир ва талқиндаги адабий-бадиий эстетик тамойилларини ҳамда лирик турдаги асарларнинг қитъа, мухаммас каби жанрий  хусусиятлари очиб берилган;
Ҳусайн Бойқаро ва Алишер Навоий асарларининг Шоҳғариб Мирзо ижоди мавзу ранг-баранглиги, услуб индивидуаллигини таъминлашга таъсири, анъаналарнинг ўзаро муштараклиги, ғоявий-бадиий жиҳатдан мукаммал ғазал жанрининг майдонга келиши, туркий ғазалшунослик илмида юзага келган қонуниятлар ва янгиланишларнинг  шоир ижодида намоён бўлиши асосланган;
ижодкор “Девон”ининг назарий поэтик мундарижаси, услуб феноменида тематик ранг-баранглиги, мавзу кўлами ҳамда оригиналлик ва издошлик масалалари, мумтоз шеърият ривожига кўрсатган эстетик таъсири далилланган;
шоирнинг ўзбек ва форсий тилда ёзилган ғазалларини қамраб олган Ғарибий девонида якпора, мусалсал каби композицион тузилишли ғазалларнинг бадиий, ғоявий хусусиятларини ёритиш  ҳамда мазмуний, матний, ишқий, фалсафий-ирфоний сингари структуравий хусусиятлари, илтизом санъатини бадиий матндаги талқини, лирик асарнинг турфа хил маъно қирраларининг намоён бўлиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Шоҳғариб Мирзо “Девон”ининг ғоявий-бадиий хусусиятлари ўрганиш натижалари қуйидаги ишларда жорий этилган:
“Шоҳғариб Мирзо Ғарибий “Девон”ининг темурийлар даври адабий муҳитида тутган ўрни” мавзусидаги ўрганишга доир илмий-назарий натижаларидан ОТ-Ф1- 138 рақамли “Темурийлар даврида яратилган “Хамса”ларнинг компаративистик тадқиқи” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 18 декабрдаги 89-03-5343 сон маълумотномаси). Натижада талаба-ёшлар Шоҳғариб Мирзо Ғарибий даври адабиётига таъсирига доир янги маълумотларга эга бўлишган;
“Шоҳғариб Мирзо Ғарибий “Девон”ининг темурийлар даври адабий муҳитида тутган ўрни” мавзусидаги ўрганишга доир илмий-назарий натижаларидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтининг ФА-Ф1-1002 рақамли “Қорақалпоқ фольклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалалаларини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтининг 2021 йил 3 августдаги 191/1-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек мумтоз адабиёнинг турфа хил лирик жанрлари ҳақидаги қарашларга муносабатлар, бадиий-эстетик тамойилларнинг давомийлиги, ворисийлик тушунчалари асосида хулосалар чиқаришга эришилган;
Шоҳғариб Мирзо Ғарибий “Девон”и ва унинг жанрлари ҳамда Ғарибий ғазалларидан “Самарқанд вилояти телерадиокомпанияси”ининг “Ғазал бўстони” кўрсатувида ва Самарқанд вилояти радиосининг “Ижод гулшани” эшиттиришида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси  “Самарқанд вилояти телерадиокомпанияси”ининг 2020 йил 11 декабрдаги 09-01-/375 -сон маълумотномаси). Тадқиқотдаги Шоҳғариб Мирзо Ғарибий ҳаёти ва ижодига доир маълумотлар кўрсатув ва эшиттиришлар мазмун-моҳиятини бойитишга хизмат қилган;
Темурийлар даври адабий муҳити, Алишер Навоий ва Ҳусайн Бойқаро раҳнамолигида Шоҳғариб Мирзо Ғарибий ижодининг янада сайқалланиши, маънавий- ахлоқий тарбиялашдаги роли, устоз-шогирд муносабатлари, тарбия усуллари юзасидан ёшларни баркамол қилиб шакллантиришга оид амалий таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат маркази Самарқанд вилояти бўлими ташаббуси билан ўтказилган маънавий-маърифий тадбирларни ўтказилишида кенг фойдаланилган ( Республика Маънавият ва маърифат маркази Самарқанд вилояти бўлимининг 2020 йил 28 декабрдаги 86-cон маълумотномаси). Натижада халқимиз Шоҳғариб Мирзо Ғарибий ижоди ва унинг адабий муҳитидан баҳраманд бўлишган;  
Шоҳғариб Мирзо Ғарибий ҳаёти ва ижодий фаолиятини давр адабий манбаларига асосланиб кенгроқ тарзда ўрганилиши, XV аср темурийлар даври адабий муҳитидаги янгилигини кўрсатиб бериши, Ғарибий сиймосининг бадиий маҳорати ва унинг ғазалларининг ўзига хослиги, тадқиқот натижаларидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг қатор шоир ва ёзувчиларининг назмий ва насрий асарларида қўллашда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2020 йил 16 декабрдаги 01-03-15/1138-сон маълумотномаси). Натижада темурийлар даври адабий муҳитининг ўзига хос тасвирларини, уларнинг поэтик анъаналарини изчиллик билан давом эттириш ҳакидаги тушунларга теранрок ёндошиш учун замин ҳозирлади. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish