Sayt test rejimida ishlamoqda

Хатамова Раъно Зафаржон қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда сув хўжалиги ва ирригаторлар тайёрлаш иши тарихи (ХХ аср)”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Tar878.
Илмий раҳбар: Эрназаров Файзулло Нарзуллаевич, тарих фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/27.02.2021.Tar.70.05.
Расмий оппонентлар: Чориев Аҳмаджон Хуваевич, тарих фанлари доктори, профессор; Комилов Ойбек Комилович, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда шаклланган сувдан фойдаланиш ва ирригаторлар тайёрлаш анъаналари, бу соҳада ХХ асрда амалга оширилган инновацион ўзгаришлар тарихини очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
мамлакатимизда маданий деҳқончилик марказларининг пайдо бўлиши, сунъий суғорма деҳқончиликнинг ривожланиши, ирригация иншоотларининг барпо этилиши ҳамда асрлар давомида шаклланган сув хўжалигининг суғориш, зах қочириш мелиорацияси, шўрланган ерларни рекультивация қилиш, ер-сув ресурслари муҳофазасига оид тарихий фактлар асосида юртимизда ирригаторлар тайёрлаш анъаналарининг бардавомлиги қадимги даврдан тарихан шаклланиб, босқичма-босқич ривожланганлиги исботланган;
совет даврида Ўзбекистон сув хўжалигида юзага келиши мумкин бўлган сув танқислиги, экин майдонларининг унумдорлиги пасайиши ва сизот сувларининг кўтарилиши каби салбий оқибатларнинг олди олинмаганлиги ҳамда сув ислоҳотларининг самарали олиб борилмаганлиги натижасида экологик таназзулнинг юзага келганлиги, сувдан фойдаланиш ва унга мос кадрлар тайёрлашга эътиборнинг камлиги соҳа тараққиётини етарли даражада сустлашувига олиб келганлиги далилланган;
Ўзбекистонда ХХ аср охирида сув хўжалигини жадал ривожлантириш ҳамда ирригатор кадрларни босқичма-босқич тайёрлаш борасидаги ислоҳотларнинг амалиётга тадбиқ этилган ижобий натижалари кўрсатилиб, қишлоқ ва сув хўжалиги, ирригация ва мелиорациянинг иқтисодий ва ижтимоий омилларини оптималлаштиришга хизмат қиладиган илмий-услубий  тавсиялар ишлаб чиқилган;
ХХ асрнинг 90-йилларигача ер ва сув ресурсларидан фойдаланишнинг узлуксиз ўсиб бориши олий ва ўрта бўғин ирригатор кадрларини тайёрлаш заруратини келтириб чиқарганлиги, Ўзбекистоннинг биринчи ирригатори сифатида Сайфиддин Мақсудхаджаев  фаолият юритганлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ХХ асрда Ўзбекистон сув хўжалиги ва ирригаторлар тайёрлаш иши мавзусидаги фалсафа доктори илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация бўйича қўлга киритилган илмий натижалар асосида:
мамлакатимизда асрлар давомида шаклланган сув хўжалигининг тарихий асослари ва каналлар, сув омборлари ҳамда бошқа гидротехник иншоотлари харитасига тааллуқли бўлган маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 мартдаги “Ўзбекистон Миллий атласини яратиш тўғрисида”ги 204-ф-сон фармойишига асосан ишлаб чиқилган 424 та харитани ўз ичига жамлаган 2 томдан иборат Ўзбекистон Миллий атласи яратилишида, 1-томининг “Табиий шароитлари ва ресурслари” бўлимида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ Қўмитаси ҳузуридаги Кадастр Агентлигининг “Картография” Давлат илмий-ишлаб чиқариш корхонасининг 2021 йил 22 февралдаги 01-685/723-сон маълумотномаси). Натижада ёшлар онгида сув иншоотлари тарихи тўғрисидаги маълумотларни шакллантиришга хизмат қилган;
Ўзбекистонга хос сув хўжалиги анъаналари ва ирригаторлар тайёрлаш соҳасидаги инновацияларнинг ХХ асрга хос хусусияти ва оқибатларининг устувор йўналишлари бўйича илгари сурилган илмий-амалий таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қошидаги “Даверлойиҳа” илмий-лойиҳалаш институтида фаолият олиб бораётган докторантура бўлимидаги тадқиқотчилар учун суғориш сувларидан самарали фойдаланишга қаратилган ер тузилиши лойиҳаларини ишлаб чиқишда илмий-амалий манбаа сифатида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги “Даверлойиҳа” илмий-лойиҳа институтининг 2021 йил 18 мартдаги 72-01/17-305-сон маълумотномаси). Натижада ёш тадқиқотчилар онгида Ўзбекистон сув хўжалиги иши бўйича инновациялар ҳақидаги тушунчаларнинг шаклланишига хизмат қилган;
Ўзбекистонда сув хўжалик ходимлари ва ирригаторлар тайёрлаш анъаналари, мамлакатимизда ушбу йўналишда шаклланган тушунча ва тамойилларнинг илмий мазмун моҳияти, Ўзбекистонга хос жихатларини кўрсатиш, ХХ аср охирида Ўзбекистонда сув хўжалиги ходимлари ва ирригаторлар тайёрлаш соҳасидаги янгиланишдаги натижалар, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “O’zbekiston tarixi” телеканали “Очиқ дарс” ва “Тақдимот” кўрсатувининг сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали унитар корхонасининг 2021 йил 18 августдаги 02-40-1336-сон маълумотномаси). Натижалар томошабинларга ХХ асрда сув хўжалиги ва ирригаторлар тайёрлаш анъаналари тарихи ҳамда объектив маълумотлар етказиб беришга хизмат қилган;
Ўзбекистондаги сув цивилизациясининг табиий-тарихий асослари ва ирригаторлар тайёрлаш анъаналарини илмий асосда ўрганиш, мамлакатимизда ушбу йўналишда шаклланган тушунча ва тамойилларнинг илмий мазмун-моҳиятини очиб беришда, ХХ аср охирида Ўзбекистонда сув цивилизацияси тамойиллари ва ирригаторлар тайёрлаш соҳасидаги янгиланишларнинг натижаларини кўрсатиш, бугунги кунда ушбу соҳадаги инновациялар жараёнини оптималлаштиришга хизмат қиладиган таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги “илм-фан”, “тарих”, “сиёсат”, “жамият”, рукнлари остида берилган бир қатор материалларида кенг фойдаланилган (Ўзбекистон миллий ахборот агентлигининг 2021 йил 27 мартдаги 27-сон маълумотномаси). Натижада мутолаачилар учун Янгиланаётган Ўзбекистонда сув хўжалиги ва ирригация тизимидаги инновациялар хақида маълумот беришда хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish