Sayt test rejimida ishlamoqda

Турсунқулов Элмурод Аззамқуловичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида бошқариш механизмларини такомиллаштириш”, 13.00.04 – Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В 2021.4. PhD/Ped393.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12. 2019.Ped 28.01.
Илмий раҳбар: Тўхтабоев Низомжон Турсуналиевич, педагогика фанлари номзоди, профессор в.б;
Расмий оппонентлар: Тажибаев Сойиб Самижонович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Умаров Джамшид Хасанович, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади жисмоний тарбия ва спорт соҳасида ўз-ўзини бошқариш механизмлари ва аҳолининг юриш жараёнини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашда турли ёш тоифаларини ҳамда функционал ҳолатини инобатга олиб турли микроциклларда стандарт вақт меёрлари оралиғида юриш жадаллигини ўзгартирмасдан бир маъромда темпини ушлаб туриш ҳисобига тўрт блокли табақалаштирилган бардошли юриш (ўрта тезликда, ўрта темпда юриш, спортча юриш сўнгра бир дақиқа сокин юриш, тенг навбатлаш) тизими ишлаб чиқилган;
жисмоний заиф ва имконияти чекланган шахслар учун тана қисмлари ҳаракат уйғунлигини симметрик ривожланиши учун мушаклар тонусининг ҳолати бўйича мустаҳкамловчи ҳамда бўшаштирувчи машқларни машғулотларга киритиш ҳисобига бардошли ўрта тезликда юриш имкониятлари такомиллаштирилган;
аҳолининг барча ёш тоифалари учун ер сатҳига нисбатан текис, нотекис, баланд ва пастликда қадамлар сони ва юриш тезлигидаги ҳаракат траекториясини умумий оғирлик марказини сақлаш эвазига бел мушакларини статик ва оёқ мушакларини динамик тартибда юриш ҳаракатларини ривожлантириш имконияти кенгайтирилган; 
аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш учун пиёда юриш масофаси ҳамда вақт меъёрларидан келиб чиқиб сарфланган энергия ва юрак қисқариш сонига нисбатан имконияти чекланган шахслар учун уй шароитида тиззада бажариладиган машқларни табақалаштирилган машғулот блокини ишлаб чиқиш эвазига ўз-ўзини бошқариш меҳанизми такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида ўз-ўзини бошқариш механизмларини такомиллаштириш методикаси юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
аҳолининг ҳаракат фаоллигини ошириш учун функционал ҳолатини инобатга ишлаб чиқилган ўз-ўзини бошқариш тизими бўйича таклиф ва тавсиялар “Жисмоний тарбия ва спортни бошқариш” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Самарқанд давлат университетининг 2020 йил 30 июндаги 4-сон қарорига асосан 275-рақамли гувохномаси). Натижада жисмоний ҳолати бўйича пиёда юриш турлари орқали аҳолининг саломатлик даражаси самарадорлиги 13-14% га яхшиланган;
жисмоний заиф ва жисмоний имконияти чекланган шахслар учун тана қисмларини ҳаракат уйғунлигини симметрик ривожланиши учун мушаклар тонусининг ҳолати бўйича мустаҳкамловчи ҳамда бўшаштирувчи юриш машқларни машғулотларга киритиш ҳисобига бардошли ўрта тезликда юриш (қадамлар сони, юриш масофаси, вақти) Самарқанд вилоятининг жисмоний заиф аҳолисига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2020 йил 4 февралдаги 03-07-08-424-сон маълумотномаси). Натижада жисмоний заиф ҳамда имконияти чекланган шахсларнинг саломатлик даражаси 8-10% га яхшиланган;
аҳолининг барча ёш тоифалари учун ер сатхига нисбатан текис, нотекис, баланд ва пастликда юриш турларини, босқичма-босқич самарали амалга ошириш ҳамда аҳоли саломатлиги мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўйича ишлаб чиқилган юриш машғулотлари Самарқанд вилояти аҳолисига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2020 йил 4 февралдаги 03-07-08-424-сон маълумотномаси). Натижада аҳоли ўртасида кам харакатлиликнинг 12-13 % га камайишига эришилган;
аҳоли саломатлигини мустахкамлаш учун пиёда юриш масофаси ҳамда вақт меъёрларидан келиб чиқиб сарфланган энергия ва юрак қисқариш сонига нисбатан, табақалаштирилган машғулотлар блокини ишлаб чиқиш эвазига уй шароитида бажариш ўзини бошқариш имконияти бўйича таклиф ҳамда тавсиялар “Жисмоний тарбия ва спортни бошқариш”номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Самарқанд давлат университетининг 2020 йил 30 июндаги 4-сон қарорига асосан 275-рақамли гувохномаси). Натижада, барча туманларда яшовчи аҳолининг жисмоний ривожланиши ва жисмоний тайёргарлиги 12% га ошган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish