Sayt test rejimida ishlamoqda

Нажмиддинова Гулноза Одиловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Дисcертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Мактабгача ёшдаги болаларнинг боғланишли нутқини табақалашган ёндашув асосида ривожлантириш технологиясини такомиллаштириш»  13.00.08 - Мактабгача таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Ped 872.
Илмий раҳбар: Рузиева Дилноз Исомжоновна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор;
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Мактабгача  таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, PhD.12/30.12.2019.Ped.80.01.
Расмий оппонентлар: Исмадияров Яшин Уткурович, педагогика фанлари доктори,   профессор; Файзиева Мухаббат Хакимовна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади таълимга табақалашган ёндашув асосида мактабгача ёшдаги болаларнинг боғланишли нутқини ривожлантириш технологиясини такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчиларнинг индивидуаллигини, вариатив ва гуруҳий иш шаклларининг қайта алоқага киришув даражаси интенсивлигини ҳисобга олиш асосида табақалашган ёндашувни татбиқ этиш орқали болаларнинг боғланишли нутқини ривожлантириш жараёнлари босқичлари ва педагогик шартлари аниқлаштирилган;
тарбияланувчиларнинг мустақил билиш фаолиятини ташкил этиш ва назорат қилишнинг нафақат ташқи объектга, балки шахсий когнитив жараёнларга бевосита боғлиқ эканлигини эмпирик асослаш орқали мактабгача ёшдаги болаларда боғланишли нутқни ривожлантиришнинг метакогнитив тузилмаси махсус диалектик ақлий ҳаракатлари аниқлаштирилган;
атроф-муҳит билан алоқани ўрнатиш, мулоқотга киришиш воситаси сифатида коммуникативлик, тил тизимларини таққослаш билан боғлиқликда ситуативлик, луғат бойлигини ошириш, тинглаш ва гапириш маданиятини шакллантиришга йўналтирилган дидактик машғулотлар ҳамда тарбиявий тадбирлар интеграциясини таъминлаш орқали табақалашган ёндашув асосида болаларда боғланишли нутқни ривожлантириш модели такомиллаштирилган;
расмлар асосида болалар билан суҳбат ўтказиш, идрок этиш тизими бўйича болаларни баён қилишга ўргатиш, диалогик, грамматик, монологик нутқ, идрок ва хотирани ривожлантиришга доир адаптив кейс топшириқларини ишлаш орқали табақалашган ёндашув асосида болаларда боғланишли нутқни ривожлантиришнинг Imagination (“Тасаввур қил”) ва “Tolking and play” (“Сўзла ва ижро эт”) технологиялари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Табақалашган ёндашув асосида мактабгача ёшдаги болаларда боғланишли нутқни ривожлантиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчиларнинг индивидуаллигини ўрганиш, вариатив ва гуруҳий иш шаклларининг қайта алоқага киришув даражаси интенсивлигини бевосита ҳисобга олиш, табақалашган ёндашувни татбиқ этиш орқали болаларнинг боғланишли нутқини ривожлантириш жараёнлари босқичлари ва педагогик шартларини аниқлаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан 5111800 – Мактабгача таълим бакалавриат йўналиши учун “Болаларни нутқини ўстириш” номли ўқув қўлланмани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 14 августдаги 418-сон буйруғи, 418-154-рақамли гувоҳнома). Натижада, бўлажак тарбиячиларни болаларда боғланишли нутқни ривожлантиришда компетенциявий ёндашувни жорий этишга тайёрлаш самарадорлигини оширишга эришилган;
тарбияланувчиларнинг мустақил билиш фаолиятини ташкил этиш ва назорат қилишнинг нафақат ташқи объектга, балки шахсий когнитив жараёнларга бевосита боғлиқ эканлигини эмпирик асослаш, мактабгача ёшдаги болаларда боғланишли нутқни ривожлантиришнинг метакогнитив тузилмаси махсус диалектик ақлий ҳаракатларини аниқлаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан 5111800 – Мактабгача таълим бакалавриат йўналиши учун “Болалар нутқини ўстириш” номли ўқув қўлланмани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 14 августдаги 418-сон буйруғи, 418-154-рақамли гувоҳнома). Натижада, мактабгача ёшдаги болаларнинг боғланишли нутқини ривожлантиришда метакогнитив стратегияларни самарали қўллаш имконияти яратилган;
 атроф-муҳит билан алоқани ўрнатиш, мулоқотга киришиш воситаси сифатида коммуникативлик, тил тизимларини таққослаш билан боғлиқликда ситуативлик, луғат бойлигини ошириш, тинглаш ва гапириш маданиятини шакллантиришга йўналтирилган дидактик машғулотлар ҳамда тарбиявий тадбирлар интеграциясини таъминлаш орқали табақалашган ёндашув асосида болаларда боғланишли нутқни ривожлантириш моделини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан 5111800 – Мактабгача таълим бакалавриат йўналиши учун “Мактабгача педагогика” (Дошкольная педагогика) номли ўқув қўлланмани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 14 августдаги 418-сон буйруғи, 418-175-рақамли гувоҳнома). Натижада, мактабгача ёшдаги болаларнинг боғланишли нутқини ривожлантиришда табақалашган ёндашувни қўллаш самарадорлигини оширишга эришилган;
расмлар асосида болалар билан суҳбат ўтказиш, идрок этиш тизими бўйича болаларни баён қилишга ўргатиш, диалогик, грамматик, монологик нутқ, идрок ва хотирани ривожлантиришга доир адаптив кейс топшириқларини ишлаш орқали табақалашган ёндашув асосида болаларда боғланишли нутқни ривожлантириш технологиясини такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан 5111800 – Мактабгача таълим бакалавриат йўналиши учун “Мактабгача педагогика” (Дошкольная педагогика) номли ўқув қўлланмани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 14 августдаги 418-сон буйруғи, 418-175-рақамли гувоҳнома). Натижада, мактабгача ёшдаги болаларнинг боғланишли нутқини ривожлантиришда инновацион технологиялардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга эришилган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish