Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахмадиев Нуриддин Мухутдиновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Ижтимоий ривожланиш ва ёшлар ахлоқий маданиятининг шаклланишида кекса авлоднинг роли», 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Fal315.
Илмий раҳбар: Хакимов Назар Хакимович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилаётган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, PhD.03/30.06.2020.Fal.60.04.
Расмий оппонентлар: Содиқова Шоҳидахон Марҳабоевна, социология фанлари доктори, профессор; Мирзахмедов Абдирашид Мамасидикович, фалсафа фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ижтимоий ривожланиш контекстида ёшлар ахлоқий маданиятини шакллантириш жараёнида кекса авлод ролини ижтимоий фалсафий жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жамиятнинг янги ривожланиш стратегиясида нуронийларнинг алоҳида демографик қатлам сифатидаги фаолияти орқали ёшларга ворисийлик асосида қадриятларни сингдириш, уларни ижтимоий фаолликка йўналтириш ва сафарбар қилиш, ахлоқий камолотида ўрнак бўлиш вазифалари асосланган;
жамиятнинг янги ривожланиш босқичида кекса авлод вакилларининг оқилона скептизмидан фойдаланиш орқали ижтимоий ўзгаришларнинг кутилмаган натижаларини баҳолашда, тажрибалар орттиришда ва қадриятларни қадрсизлашиши орқали юзага келаётган хавф-хатарлардан ахлоқий қадриятларни мустаҳкам сингдириш асосида асраш мумкинлиги исботланган;
кекса авлод вакилларидаги қадриятларга нисбатан консерватив муносабат глобал ўзгаришлар фонида намоён бўлаётган ультралиберал ва деструктив жараёнларга қарши курашда мафкуравий омил бўлиб хизмат қилиши фалсафий жиҳатдан очиб берилган; 
ижтимоий ўзгаришлар жараёнида кекса авлоднинг аксиологик ориентациясига қарама-қарши равишда намоён бўладиган ёшларнинг янгича қарашлари, яшаш тарзи ва ахлоқий дунёқарашига оид либерал ёндашувлари ўртасидаги диалектик алоқа натижасида жамият тараққиётидаги ўзгаришлар сифат жиҳатдан янги босқичга кўтарилиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ижтимоий ривожланиш ва ёшлар ахлоқий маданиятини юксалтиришда кекса авлоднинг вазифаларига оид олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари;
кексалик феноменига ижтимоий-фалсафий ёндашилганлиги сабабли жамиятда нуронийларнинг алоҳида демогарфик қатлам сифатидаги фаолияти раҳбарлик қилиш, йўналтириш ва сафарбар қилиш хусусиятига эга эканлигига оид тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2019 йил 3 майдаги ПҚ-4307-сонли «Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги» қарорига асосан, “Маҳаллаларда уюшмаган ёшлар билан ишлаш, ушбу ёшларни ижтимоий-иқтисодий фаоллаштиришда жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликни йўлга қўйишга қаратилган тадбирлар режаси”ни ишлаб чиқишда, “Авлодларга муносиб ворис бўлайлик”, “Маърифатли ёшлар – миллат фахри” каби мавзуларда ўтказилган тарғибот тадбирларида фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2020 йил 17 сентябрдаги  02/07-786-сон далолатномаси). Натижада ёшларнинг ахлоқий маданияти шаклланиш жараёнининг ўсишига, уларнинг ижтимоий мақсадга мўлжалланган тадбирларда фаоллиги оширилишига эришилган;
ижтимоий тараққиётнинг барқарор ривожини таъминлаш ва мавжуд ютуқларни сақлаб қолиш учун кекса авлод вакилларининг оқилона скептизмидан фойдаланиш ўзгаришларнинг кутилмаган хавф-хатарларидан асраши мумкинлигига доир тавсия ва таклифлардан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармасининг Кексалар ва фахрийларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий фаоллигини ошириш бўлими фаолиятида, жумладан, бошқарманинг 2020 йилги иш режасининг ёшлар билан ишлашнинг инновацион асосларини ривожлантиришга мўлжалланган қисмини тузишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг 2020 йил 18 августдаги 02-04/920-сон далолатномаси). Натижада келтирилган ва хулоса қисмида баён қилинган тавсияларнинг амалиётда қўлланилиши Вазирлик фаолиятида самарали фойдаланилгани ёшларнинг ахлоқий маданиятини шакллантириш жараёнини янги ривожланиш босқичи талабларига мос равишда ташкиллаштиришга хизмат қилган;
ҳозирги ижтимоий тараққиёт босқичида ёшларнинг ахлоқий маданиятини юксалтиришда кекса авлоднинг ўрни ва ижтимоий аҳамиятига оид хулоса ва таклифлар Ўзбекистон Республикаси Ёшлар Иттифоқи Марказий Кенгашининг 2020 йилнинг 1-чораги учун мўлжалланган иш режасининг ёшлар ўртасида маънавий-маърифий йўналишларда, хусусан, “Буюк аждодларимиз меросини ўрганиш ойлиги”, “Миллий қадриятларни ардоқлаш ойлиги”ини ташкил этишга доир 13-банди, муҳим саналар муносабати билан маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этишга доир 14-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилди. Муаллифнинг кекса авлод имкониятларидан самарали фойдаланишга оид хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорида келтирилган кекса авлод вакилларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, жамиятда уларнинг ўрнини янада ошириш ҳамда «Кексалар ҳафталиги»ни юқори савияда ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар дастури доирасида Ўзбекистон Республикаси Ёшлар иттифоқи томонидан ташкил этилган тадбирларда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар иттифоқининг 2020 йил 21.сентябрдаги 04-13/2348-сон далолатномаси). Натижада ёшлар ўртасида ўтказилган тадбирларда кекса авлод имкониятларидан фойдаланиш ёшларнинг таълим-тарбиявий, маънавий-ахлоқий фазилатларини шакллантиришига эришилган;
ижтимоий ўзгаришлар жараёнида кекса авлоднинг аксиологик ориентациясига қарама қарши равишда намоён бўладиган ёшларнинг либерал ёндашувлари  ўртасидаги диалектик алоқа натижасида жамият тараққиётидаги ўзгаришлар сифат жиҳатдан янги босқичга кўтарилишига доир мулоҳаза ва таклифлардан Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси фаолиятида, шунингдек, кекса авлод вакилларини ижтимоий ҳимоя қилиш, уларга эътибор ва ғамхўрликни кучайтириш, бой ҳаётий тажрибасидан ёшлар тарбиясида кенг фойдаланиш, кекса авлод вакилларининг давлат ва жамият ҳаётидаги ижтимоий фаоллигини ошириш борасидаги хулосаларидан ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий газеталарда мақолалар, радио дастурларида лавҳалар тайёрлаш, таҳририятлар иш режасини ишлаб чиқишда кенг фойдаланилган (Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг 2020 йил 14 сентябрдаги 16/276-сон маълумотномаси). Натижада кекса авлод вакилларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ёшлар тарбиясидаги ўрни ОАВда муҳим мавзулар билан ёритилишига эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish